Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 36-бобида белгиланганига кўра, шахс пул маблағлари қўйилганлиги ҳақида ёки қимматли нарсалар ёхуд давлат заёми облигациялари сақлаш учун топширилганлиги тўғрисида банк томонидан тақдим этувчига берилган қийматли ҳужжатни йўқотган тақдирда, шунингдек, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда, суддан йўқолган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ва йўқотилган ҳужжат бўйича ҳуқуқларини тиклаш тўғрисида илтимос қилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тақдим этувчига деб берилган йўқотилган ҳужжат бўйича ҳуқуқларни тиклаш ҳақидаги аризада ФПК 189-моддасида кўрсатилган умумий талаблардан ташқари, ФПК 331-моддасининг учинчи қисмида белгиланган маълумотлар кўрсатилиши лозим. Қонунда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ариза ФПК 195-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан қайтарилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Йўқолган ҳужжат ҳақидаги маҳаллий матбуотда берилган эълон истисносиз ФПКнинг 333-моддаси билан белгиланган талабларни ўзида акс эттириши лозимлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шу билан бирга эълон йўқолган ҳужжатнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттириши керак эмас. ФПКнинг 338-моддасига биноан йўқотилган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш иш мазмунан кўриб бўлинганидан сўнг суднинг қарорига асосан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агарда ҳужжатни сақловчи қонунда белгиланган муддатда ҳужжатга бўлган ҳуқуқини илгари сурса, ФПК 122-моддасининг 7-бандига мувофиқ ариза кўрмасдан қолдирилади ва ҳужжат йўқолганлиги ҳақида арз қилган шахсга умумий асосларда даъво тақдим қилиш ҳуқуқи тушунтирилади. Бундай ҳолатда ФПК 332-моддасига асосан кўрилган чораларни бекор қилиш ФПК 336-моддаси тартибида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Агар иш ФПКнинг 338-моддасига асосан ҳал қилинишида омонат ёки қимматликлар суднинг тақиқловчи чоралари олинишидан муқаддам тегишли муассаса томонидан берилган бўлганлиги ёки аризачи кўрсатилган йўқолган ҳужжатларнинг алоҳида белгилари уни аниқлашга етарли эмаслиги маълум бўлса, суд аризачига омонатни қайтаришни ёки ҳақиқий эмас деб топилган ҳужжат ўрнига янги ҳужжат бериш вазифасини тегишли муассасага юклатишни рад этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ҳужжат сақловчининг асоссиз бойиши ҳақида даъво тушса, (ФПКнинг 339-моддаси) у ўзининг шу қимматли ҳужжатнинг ҳалол ва қонуний эгаси эканлигини ҳамда бойиш аломати борлиги ва унинг ҳажмини исботлаши керак. Йўқолган ҳужжат ўрнига суднинг қарорига кўра янги ҳужжат олган шахс қонуний сақловчи олдида қонунсиз олинган ва сақланган мулкнинг миқдорида моддий жавобгардир.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази