«Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ буюраман:
1. «Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидалари» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил 19-сон, 143-модда) мувофиқ фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ патент бериш ҳақидаги талабнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) топширилган санадан эътиборан ихтиро патенти йигирма йил, саноат намунаси патенти ўн йил, фойдали модел патенти беш йил мобайнида амал қилади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)
Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилиши тегишинча уч ва беш йилга узайтирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ихтиро патентининг амал қилиши қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
2. Қўлланилиши учун белгиланган тартибда ваколатли органдан рухсатнома олиниши лозим бўлган дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтиро патентининг (кейинги ўринларда ихтиро патенти деб юритилади) амал қилиши ихтирога талабнома бериш санасидан бошлаб маҳсулотни қўллаш учун биринчи рухсатнома олинган санага қадар ҳисобланадиган муддатга узайтирилади. Бунда ихтиро патентнинг амал қилишининг узайтириладиган муддати беш йилдан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома Вазирликка патентнинг амал қилиши тугагунга қадар сўнгги уч ой ичида ёки патентнинг амал қилиши тугагандан кейин олти ой ичида қўшимча патент божини тўлаш шарти билан берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилишини узайтириш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда патент божи тўланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ихтиро патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома Вазирликка патентнинг амал қилиши давомида маҳсулотни қўллаш учун биринчи рухсатнома олинган санадан олти ой ўтгунига қадар ёки патентни бериш санасидан, мазкур муддатларнинг қайси бири кечроқ тугашига боғлиқ ҳолда берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг, ихтиро патентининг (кейинги ўринларда патент деб юритилади) амал қилишини узайтиришга доир ишларни юритиш мустақил равишда патент эгаси томонидан, ваколати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан тасдиқланадиган вакил ёки патент вакили орқали амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
7. Патентнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларда келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.
Илтимоснома патент эгаси ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан илтимоснома лавозими кўрсатилган ҳолда раҳбар томонидан имзоланади. Имзо муҳр билан тасдиқланади.
8. Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимосномага патентнинг амал қилишини узайтириш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаганида илтимосномани кўриб чиқишга доир юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмайди.
9. Ихтиро патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимосномага патентланган ихтиро формуласида тавсифланган маҳсулот билан идентификациялашга имкон берадиган маҳсулот тўғрисидаги маълумотларни, рўйхатдан ўтказилган рақами ва ваколатли органдан ушбу маҳсулотни қўллаш учун биринчи рухсатнома олинган санани ичига олган расмий ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси (расмий ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари) илова қилинади.
10. Зарурият бўлганида илтимосномага вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома, шунингдек ворислик ҳуқуқи ёки меросга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Вазирликка бевосита берилади ёки почта орқали юборилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)
12. Ишончнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида барча керакли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг ушбу Қоидаларнинг 1—11-бандларида белгиланган талабларга мос келиши текширилади.
13. Ушбу Қоидаларнинг 7—10-бандларида кўрсатиб ўтилган керакли ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, патент эгасига мавжуд бўлмаган ва/ёки тузатилган ҳужжатларни сўровнома жўнатилган санадан бошлаб уч ой ичида тақдим этиш зарурлиги тўғрисида сўровнома юборилади. Бунда ишончномани кўриб чиқишнинг белгиланган муддатининг ўтиши етишмаётган ёки тузатилган ҳужжатларнинг охиргиси келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.
14. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келганида патентнинг амал қилиши узайтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Патентнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги маълумотлар тегишли Давлат реестрига киритилади ва Вазирликнинг расмий бюллетенида эълон қилинади. Патент эгасига патентнинг амал қилиши узайтирилганлиги тўғрисидаги ёзувли «Патентга илова» юборилади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келмаганида, шунингдек тузатилган ёки етишмаётган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда Вазирлик патент эгасига илтимосномани қаноатлантириш рад этилганлиги тўғрисидаги рад этиш асослари кўрсатилган билдиришномани юборади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)
Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидаларига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (почта алоқаси), | |||
______________________________________ | |||
______________________________________ | |||
Манзил _______________________________ Телефон ______________________________ | |||
| |||
— саноат намунаси — фойдали модел | |||
№ _____________ рақамли патентининг амал қилишини узайтириб беришингизни сўрайман. | |||
Патентнинг амал қилиши ____________________________ да тугайди (тугаган). | |||
(кун, ой, йил) | |||
Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераклиси [Х] билан қайд этилсин) | |||
— патентнинг амал қилишини узайтириш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; — меросга бўлган ҳуқуқни ёки ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси; — ишларни юритиш учун ишончнома. | |||
Патент эгаси |
| ||
(лавозими, Ф.И.Ш., имзо) | |||
Сана ___________ | (М.Ў.) |
(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)
Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидаларига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (почта алоқаси), Тел: ______ E-mаil: _________ | |||
______________________________________ | |||
______________________________________ | |||
Манзил _______________________________ Телефон ______________________________ | |||
| |||
Ихтиро формуласининг ________ мустақил бандида тавсифланган | |||
— дори воситасига — пестицидга | |||
тааллуқли ихтирога № _______ рақамли патентининг амал қилишини узайтириб беришингизни сўрайман. | |||
Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераклиси [Х] билан қайд этилсин) | |||
— Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидаларининг 10-бандида назарда тутилган расмий ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси; — меросга бўлган ҳуқуқни ёки ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси; — ишларни юритиш учун ишончнома. | |||
Патент эгаси |
| ||
(лавозими, Ф.И.Ш., имзо) | |||
Сана ___________ | (М.Ў.) |
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 24-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3393, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)