LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сон «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида»ги фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 февралдаги 57-сон «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рақбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини фаоллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
10. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддаси ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш учун қўзғатилган жиноий иш мавжудлиги асос бўлади.
Назорат тартибидаги текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан ушбу Низомнинг 23-банди талабларига қатьий риоя қилинган ҳолда Кенгаш ёки унинг вилоят комиссиясининг қўшимча қарорисиз амалга оширилади.
16. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари фаолиятини текшириш унинг вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.
Тадбиркорлик субъекти текшириш натижалари бўйича далолатномада (маълумотномада) белгиланган муддатларда назорат тартибида текширишлар ўтказишга рози бўлмаса, уларни ўтказиш муддатлари Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда (2006 йил 6 май, рўйхат рақами 1573) кўрсатилган тартибга мувофиқ вилоят комиссияларининг қарорлари билан белгиланади. Бунда ўтказилган текшириш натижалари бўйича далолатнома (маълумотнома) назорат тартибида текшириш ўтказиш зарурлигига асос бўлади.
25. Ҳужжатларни олиб қўйиш ва уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талаби бўйича тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади, прокуратура органлари эса, бу ҳолда «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ҳам асосланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар асл нусхаси олиб қўйилган ҳужжатларнинг сақланиши учун жавобгардирлар. Ҳужжатларнинг асл нусхасини олиб қўйишда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ваколатли шахслари, хўжалик юритувчи субъектларга бош бухгалтер ёки хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа мансабдор шахси томонидан тасдиқланадиган ҳужжатларнинг асл нусхасидан кўчирмалар олиш имкониятини беришлари лозим.
Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш 2-сонли иловада кўрсатилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
32. Кенгаш ёки унинг вилоят комиссияси томонидан белгиланган тартибда берилган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг мувофиқлаштириш режасидан кўчирма (кўчирманинг ҳақиқийлиги кўрсатилган ҳолда тегишли имзо ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим), назорат қилувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган текшириш ўтказиш буйруғи ва режаси, қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ текширишни тайинлаш тўғрисидаги қарор нусхалари хўжалик юритувчи субъект раҳбарига (якка тартибдаги тадбиркорга, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахсга) уларни олганлиги ҳақидаги тилхат асосида топширилади. Бунда текшириш натижаларини акс эттирувчи ҳужжатнинг бир нусхаси текшириш тугаганидан кейин ўн кунлик муддат ичида топширилади. Текшириш ўтказиш учун аудиторлик ташкилоти ва/ёки эксперт жалб қилинган тақдирда, текширувчи орган ва аудиторлик ташкилоти ва/ёки эксперт ўртасида тузилган шартнома нусхаси ҳам топширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 февралдаги 57-сон «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рақбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини фаоллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ текширувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига берилиши мумкин.


__________________________________________________________________________
___

(хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ номи)

_____________________________________________________________________________

(хўжалик юритувчи субъектнинг жойлашган ери (почта манзили)

_____________________________________________________________________________

(солиқ тўловчининг идентификация рақами)

Т/рНазорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг номиТекширувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва гувоҳнома рақами Аудиторлик ташкилотининг номи (лицензия берилган сана, рақами ва амал қилиш муддати), аудитор, экспертнинг Ф.И.О. (шахсини тасдиқловчи ҳужжат)Текшириш ўтказиш учун асос; жиноий иш рақами Текшириш тури ва мақсади
123456
Текшириш ўтказиш учун белгиланган муддатлар Текширишни бошлаш ва тугатиш санаси ва вақти Текширишнинг аниқ давом этган вақти Талаб қилинган ҳужжатлар Текшириш жараёнида кўрилган чоралар Хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг (якка тадбиркорнинг) фикри
789101112