LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 19 августдаги 346-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1336-1, 19.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2003 йил 27 октябрдаги ПФ–3342-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қийматини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин..
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.