Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ёш иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.
«Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга берилади»;
«умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилари олий таълим муассасаларининг бакалавриатига, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасаларининг магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади».
«Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга берилади.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафардан талабгорларга берилади»;
биринчи хатбошидаги «адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим» сўзлари «таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «республика хотин-қизлар қўмитаси қошидаги» сўзлари «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
«Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва бошқа соҳалардаги энг нуфузли арбоблардан, ижодий уюшмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, таълим, маданият ва спорт муассасаларининг таниқли вакилларидан ташкил топади ва унинг таркиби ҳар тўрт йилда учдан икки қисми янгиланиши назарда тутилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Мазкур Комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар».