29.05.2017 йилдаги ПФ-5059-сон
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, электр ва газ таъминоти соҳасида бошқарув тизимини, назорат ва ҳисобга олиш механизмларини янада такомиллаштириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, жавобгарликни кучайтириш, ижро иши юритишнинг самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
тугатилаётган Суд департаментининг Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган вазифалари, функциялари ҳамда ваколатлари Бюрога ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
(6-банднинг бешинчи — тўққизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги ПФ-5580-сон Фармонига асосан бешинчи — ўн иккинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 06/18/5580/2202-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг ўн учинчи — ўн олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин қарздорлик мавжуд бўлганда, истеъмолчи — жисмоний шахслар белгиланган тартибда электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан мажбурий узилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилганлардан ташқари, истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида, улар томонидан хабардор қилиш тартиби орқали тегишли мурожаат тақдим этилган тақдирда эса — 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда, олдиндан ҳақ тўланмаган, шунингдек, 50-фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш шартларида ҳисоб-китоб қилувчи истеъмолчилар томонидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган ҳолларда мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5654-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2019 й., 06/19/5654/2572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Белгилансинки, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган вазирликлар ва идоралар инвентаризация ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўрилишини таъминлайдилар ва бунга ҳар томонлама кўмаклашадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сонли Фармонига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 06/22/220/0812-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
 LexUZ шарҳи

Мамлакат ёқилғи-энергетика комплексини модернизация қилиш ҳамда технологик қайта жиҳозлаш, электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида шартнома мажбуриятларига сўзсиз риоя этишнинг таъсирчан механизмларини яратиш — юртимизда амалга оширилаётган, энг аввало, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш, ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Сўнгги йилларда электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ ҳамда узлуксиз таъминлаш, технологик жиҳатдан ва маънавий эскирган инфратузилмаларни модернизация қилиш бўйича амалий чораларни кўришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йиллар давомида паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури доирасида 2,5 миллион нафардан ортиқ истеъмолчиларнинг энергия таъминотини яхшилаш мақсадида 34 минг километр электр тармоқлари ҳамда 6,9 минг дона трансформаторларни модернизация қилиш бўйича 835,9 миллион АҚШ доллари қийматидаги ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, соҳада юзага келган аҳвол ва қонунийлик ҳолатининг таҳлили ўз ечимини кутаётган жиддий муаммо ҳамда камчиликлар мавжудлигига қарамасдан, мутасадди идоралар томонидан уларни бартараф этиш бўйича аниқ чоралар кўрилмаётганлигини кўрсатмоқда.

Жумладан, «Ўзбекэнерго» ва «Ўзтрансгаз» компаниялари фаолиятини ташкил этишдаги хато ҳамда камчиликлар, шунингдек, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш ва дебитор қарздорликни камайтириш билан боғлиқ муаммолар энергия таъминоти соҳасини янада ривожлантириш борасида белгиланган мақсад ва вазифаларни изчиллик билан амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда.

Шартнома мажбуриятларини бажармаётган истеъмолчиларга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилмаётгани, ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишларининг оқсаётгани дебитор қарздорликнинг кескин ортиши, талон-тарожликлар ва истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўловлардан бўйин товлаш ҳолатларига олиб келмоқда.

Масалан, 2016 йилда электр ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига шикаст етказиш ва уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш каби ҳуқуқбузарликлар 2014 йилга нисбатан 48 фоизга ошган.

Шунга қарамасдан, масъул идоралар томонидан бундай ҳолатларга нисбатан тегишли муносабат билдирилмаган.

Соҳа инфратузилмасини техник жиҳатдан, шу жумладан, илғор хорижий тажриба ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда янгилаш юзасидан қўйилган вазифаларнинг бажарилмагани технологик йўқотишларнинг тобора ортишига, энергия ресурсларини етказишда сурункали узилишларга сабаб бўлиб, оқибатда иқтисодиёт тармоқларини жадал ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда.

Электр ва газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш ҳамда тўловларни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратилмаган, замонавий электрон тўлов тизимлари етарли даражада жорий этилмаган, хизмат кўрсатиш маданияти бугунги кун талабларига жавоб бермайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига электр ва газ таъминоти масалалари бўйича келиб тушган 43 мингдан ортиқ шикоятлар ҳам бундан далолат беради.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти (кейинги ўринларда Суд департаменти деб юритилади) фаолиятини ташкил этишда юзага келган жиддий камчиликлар фуқаролар, жамият ва давлат манфаатлари ҳимоя қилиниши ҳамда электр энергияси ва табиий газ учун тўловларнинг ўз вақтида ундирилишини таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Сўнгги йилларда ушбу тизимда иш ҳажмининг сезиларли даражада ортгани, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишдаги сусткашликлар ундирувларнинг пасайишига ҳамда ижро иши юритишни асоссиз тўхтатиш ва тамомлашга олиб келмоқда.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг амалдаги ижроси 2016 йилда амалда атиги 45 фоизга бажарилгани ҳам шундан далолат беради.

Шу билан бирга, кўрсатиб ўтилган соҳаларда суиистеъмолчилик ҳолатларига чек қўйилмаган. Оқибатда 2016 йил ва 2017 йилнинг биринчи чорагида «Ўзбекэнерго» ҳамда «Ўзтрансгаз» компаниялари тизимидаги 665 нафар, Суд департаментининг 36 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилган.

Кўрсатиб ўтилган муаммолар, хато ва камчиликлар энергия ресурслари учун тўловларни ундириш ҳамда ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўришни тақозо этмоқда.

Баён этилганларга асосан ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, Фармонда электр ва газ таъминоти соҳасида бошқарув тизими, назорат қилиш ҳамда ҳисобга олиш механизмларини янада такомиллаштиришга, тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва жавобгарликни кучайтиришга, шунингдек, ижро иши юритишнинг самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Хусусан, мазкур Фармон билан:

1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишига, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга, шунингдек, суд ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлашга масъул бўлган Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди.

Энергия ресурсларини етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасидаги вазифаларни амалга оширишда Мажбурий ижро бюросига қуйидаги ваколатлар берилди:

– энергия ресурслари етказиб берилиши ва истеъмолини ҳисобга олишнинг тўлиқлиги ҳамда ҳаққонийлиги, улар учун ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан текширишлар ўтказиш;

– етказиб берилган энергия ресурслари учун қарздорликни истеъмолчилар — юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк ҳисобрақамларидан сўзсиз ундириш;

– етказиб берилган энергия ресурслари учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қарздорликни истеъмолчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғрисида иш берувчиларга талабномалар юбориш;

– энергия ресурсларини етказиб бериш ва фойдаланиш соҳасидаги қоидаларни бузганлик учун юридик шахсларга белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш;

– ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаган ҳолларда, истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиш;

– энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш.

2. Суд департаменти тугатилди, «Ўзбекэнерго» ва «Ўзтрансгаз» компанияларининг истеъмолчилар билан ишлаш бўйича электромонтёр ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва реализация қилиш бўйича назоратчи штат бирликлари қисқартирилди.

Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочиларига — суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатлари ижросини, давлат инспекторларига эса — етказиб берилган энергия ресурслари учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундиришни амалга ошириш юклатилади.

«Ўзбекэнерго» ва «Ўзтрансгаз» компанияларида тузилган шартномаларга асосан истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига техник хизмат кўрсатиш вазифа ҳамда функциялари сақланиб қолмоқда.

3. Ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шунингдек, энергия ресурслари учун қарздорлик мавжуд бўлганда истеъмолчиларни тармоқдан узиш тартиби аниқлаштирилди. Унга мувофиқ, 2017 йил 1 июлдан бошлаб истеъмолчи — жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10 санасига қадар ўтган ойда фойдаланилган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади.

Тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, истеъмолчилар тармоқдан мажбурий узилади, бунда қайта улаш учун жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари, юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробари миқдорида тўлов ундирилади.

Бундан ташқари, Фармонда электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини ҳамда бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар назарда тутилди.

Хусусан, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни берадиган ва электрон тўлов тизимлари билан интеграция қилинган Уй-жой коммунал, электр ва газ таъминоти хизматлари кўрсатишнинг ягона биллинг тизими ташкил этилади.

Мазкур тизим истеъмолчиларга қарздорлик мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда олиш ҳамда тўловларни амалга ошириш имконини беради.

Шу билан бирга, Қарздорликни ундириш масалалари бўйича идоралараро электрон ҳамкорликнинг ягона тизими ҳам яратилади. Ушбу тизим жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий ҳолати ҳақидаги маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда қарздорликни ундириш самарадорлигини оширади.

Фармон ижроси доирасида манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан энергия ресурслари истеъмолчилари хатловдан ўтказилади. Бунда кадастр ҳамда лойиҳа ҳужжатлари, шартномалар, тармоқларга уланиш схемалари, ҳисобга олиш асбоблари ва уларнинг созлиги ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда ушбу соҳада қонунийликни таъминлаш чоралари кўрилади.

Жамиятда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш муҳитини ҳамда энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу муносабат билан, Бош прокуратурага энергия ресурсларини етказиб бериш, истеъмол қилиш ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига сўзсиз риоя этилиши устидан назорат самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.

Фармонда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилиши — электр энергетика ва газ тармоқларини модернизация қилишга, истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлашга, мамлакат иқтисодиётини, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантиришга, суд қарорлари ижросининг самарадорлигини, аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишга ҳамда жамиятда қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.