Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сонли «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сон Фармонини бажариш ҳамда тижорат банкларининг кичик бизнесни, хусусий тадбиркорларни ривожлантиришда фаол қатнашишини янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 октябрдаги 222-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 40-сон, 307-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Тижорат банкларининг Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари, асосан узоқ ва бориш қийин бўлган туманларда, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлар ва шаҳарларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектларининг юқори технологияли ва инновацион лойиҳаларини, ишлаб чиқариш микрофирмаларини, кичик корхоналарни, деҳқон ва фермер хўжаликларини молиялаштириш учун ажратилади, ушбу банднинг тўртинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 майдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 326-модда)
тижорат банклари кичик тадбиркорлик субъектларига кредит беришда кредитнинг умумий суммасида қарз олувчининг гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 79-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 116-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сон қарорининг 2-иловасида кўрсатилган узоқ ва бориш қийин бўлган, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманларда янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда оилавий тадбиркорлик субъектларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробаригача миқдорда кредитлар ажратилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 майдаги 254-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 326-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 октябрдаги 222-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 40-сон, 307-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий банк, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Пул-кредит сиёсати бўйича Республика комиссияси илгари қабул қилинган қарорларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Муомаладаги нақд пулларни камайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 11 июлдаги 356-сон қарорининг 3-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1997 йил 22 сентябрдаги 447-сон қарори 1-бандининг «а», «б» ва «в» кичик бандлари;
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 октябрдаги 222-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 40-сон, 307-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларининг, деҳқон ва фермер хўжаликларининг иқтисодиётининг аниқ сектори пировард маҳсулотидаги улушини кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
2. Ушбу Низом банклар томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, микрофирмаларга, кичик корхоналарга, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан кредит бериш тартибини тартибга солади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 майдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 326-модда)
3. Якка тартибдаги тадбиркорларга, деҳқон ва фермер хўжаликларига, шунингдек кичик тадбиркорликнинг бошқа субъектларига тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан микрокредит бериш «Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, шунингдек тижорат банклари томонидан белгиланадиган микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 79-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 116-модда)
4. Жамғарма маблағлари ҳисобидан микрокредитлар ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ белгиланадиган фоиз ставкаси бўйича берилади, «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки томонидан бериладиган микрокредитлар бундан мустасно.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 79-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 116-модда)
5. Тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар бериш, қайтариш, тўлаш, муддатли ва мақсадли фойдаланиш шартлари билан амалга оширилади.
Жамғарма маблағлари, асосан узоқ ва бориш қийин бўлган туманларда, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлар ва шаҳарларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектларининг юқори технологияли ва инновацион лойиҳаларини, ишлаб чиқариш микрофирмаларини, кичик корхоналарни, деҳқон ва фермер хўжаликларини молиялаштириш учун ажратилади, ушбу банднинг бешинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 майдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 326-модда)
Кўрсатиб ўтилган субъектларни тижорат банкларининг Имтиёзли кредит бериш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш учун меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлар ва шаҳарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан Марказий банк билан биргаликда аниқланади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 майдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 326-модда)
Жамғарма ҳисобидан кредитлар энг кам ойлик иш ҳақининг икки минг бараваридан ортиқ бўлмаган суммада ажратилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 79-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 116-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сон қарорининг 2-иловасида кўрсатилган узоқ ва бориш қийин бўлган, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманларда янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда оилавий тадбиркорлик субъектларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробаригача миқдорда кредитлар ажратилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 майдаги 254-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 326-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 майдаги 254-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 326-модда)
(II-бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 79-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 116-модда)
7. Тижорат банклари Имтиёзли кредит бериш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар беришни шартнома асосида амалга оширадилар.
8. Имтиёзли кредит бериш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар бериш муддатлари кредит берилаётган тадбирнинг ўзини қоплашига боғлиқ бўлади, чунончи:
хомашё ва материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ҳамда бошқа ишлаб чиқариш захиралари харид қилиш учун зарур бўлган айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар кичик тадбиркорлик субъектларига, қоидага кўра, 18 ойгача бўлган муддатга берилади;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 майдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 326-модда)
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар фермер хўжаликларига, шунингдек юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликларига, қоидага кўра, камида 2 йил муддатга берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун кредитлар кичик тадбиркорлик барча субъектларига, шу жумладан юридик шахс бўлган фермер ва деҳқон хўжаликларига тўлов муддатини кечиктириш ҳуқуқисиз 5 йилгача муддатга берилиши мумкин.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
9. Айланма маблағларни тўлдириш учун кичик тадбиркорлик субъектларига берилган кредитларни қайтаришнинг энг узоқ муддати, қайтариш муддатини узайтиришни ҳисобга олган ҳолда 18 ойдан ошиши мумкин эмас, форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 майдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 326-модда)
10. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишга мўлжалланган айланма маблағларни тўлдириш учун деҳқон ва фермер хўжаликларига берилган кредитларни қайтаришнинг энг узоқ муддати, қайтариш муддатини узайтиришни ҳисобга олган ҳолда, 30 ойдан ошиши мумкин эмас, форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган айланма маблағлари учун берилган бошқа кредитлар бўйича улардан фойдаланиш муддати, қайтариш муддатини узайтиришни ҳисобга олган ҳолда, 18 ой этиб белгиланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 майдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 326-модда)
11. Банклар инвестиция мақсадлари учун берилган кредитлар бўйича кредит бериш бўйича имтиёзли даврни белгилаши мумкин.
12. Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз олувчиларга кредитлар маҳсулот етиштириш (тамакичилик ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан ташқари), ишларни бажариш, хизматлар (савдо соҳаси ва умумий овқатланишдан ташқари) кўрсатиш билан боғлиқ бўлган, амалдаги қонунчилик билан тақиқланмаган ва қуйидагиларни назарда тутувчи тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва кенгайтириш учун берилади:
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 79-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 116-модда)
хом ашё ва материаллар, шу жумладан моллар учун ем, омихта озуқа, ветеринария препаратлари, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва экин майдонларига ишлов бериш бўйича механизациялаштирилган хизматлар сотиб олиш.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредитларнинг илгари олинган кредитларни ёки бошқа ҳар қандай қарзларни узишга, ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланилмайдиган шахсий мол-мулк сотиб олишга берилиши мумкин эмас.
13. Жамғарма маблағлари ҳисобидан берилган кредитлардан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш бўйича кредит берилган кундаги белгиланган ставкасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
15. Зарар кўриб ишлаётган, ликвидсиз балансга эга бўлган қарз олувчиларга Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредит берилмайди, илгари берилган ссудалар эса белгиланган тартибда муддатидан олдин ундириб олинади. Ушбу қоида кредит шартномасида албатта назарда тутилиши керак.
(III-бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 79-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 116-модда)
қарз олувчининг банкдаги ҳисоб рақамига пул тушумлари (пул оқими) прогнози албатта кўрсатилган ҳолдаги бизнес-режа;
сўнгги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-шакл) 90 кундан ортиқ вақтдаги қарзлар бўйича солиштириш далолатномаси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл), деҳқон хўжаликлари бундан мустасно;
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 майдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 326-модда)
17. Тўламаслик хавфини бартараф этиш учун қарз олувчи таъминотга эга бўлиши керак, таъминотга бўлган асосий талаб унинг амалга оширилувчанлиги ҳисобланади.
суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтармаслиги хавфини суғурта қилиш тўғрисидаги суғурта полиси.
18. Банклар ўзлари билан доимий алоқага, банк ҳисоб рақамида доимий пул оқимига, яхши нуфузга ва яхши кредит тарихига эга бўлган қарз олувчиларга, ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатиб ўтилган қайтариш таъминотини тақдим этмасдан, бланкли (ишончли) кредитлар беришга ҳақлидирлар.
19. Мол-мулкни гаровга қўйиш кредитнинг қайтарилишини таъминлаш шаклларидан биридир. «Гаров тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан буюмлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар), қимматбаҳо бойликлар, заргарлик буюмлари, эркин алмаштириладиган валюта ва шу кабилар гаров предмети бўлиши мумкин, (муомаладан чиқарилган буюмлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ гаров предмети бўла олмайдиган бошқа мол-мулк ва/ёки мулкий ҳуқуқлар (талаблар) бундан мустасно).
Кредит ҳисобига сотиб олинадиган қийматнинг 80 фоизи миқдоридаги мол-мулк ҳам ушбу кредит бўйича гаров предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 31 октябрдаги 225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 43-44-сон, 430-модда)
20. Кафолатнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 299-моддасига мувофиқ гарантнинг ёзма мажбурияти шаклида расмийлаштирилади.
21. Кафиллик Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасига мувофиқ қарздор ва кафил ўртасида банк-бенефициар фойдасига ёзма шаклдаги кафиллик шартномаси билан расмийлаштирилади.
22. Кредит пакетини таҳлил қилиш чоғида банк кредит битишувининг ҳар хил жиҳатларини, қарз олувчининг кредит тарихини, унинг раҳбари нуфузини (олдинги иш жойлари, лаёқатлилиги, илгари олинган кредитларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлай олиши ва шу кабиларни) баҳолайди.
23. Айланма маблағларни тўлдиришга кредит олиш учун ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатиб ўтилган зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолдаги буюртманома банкка келиб тушган кундан бошлаб ушбу кредит бўйича банк хулосасини беришгача бўлган муддат уч иш кунидан ошмаслиги керак.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 15-сон, 163-модда)
Инвестиция лойиҳасини маблағ билан таъминлаш учун кредит олишга кредит буюртманомаларини банклар томонидан кўриб чиқиш муддати тегишли равишда узайтирилиши, бироқ кўпи билан икки баравар узайтирилиши мумкин.
24. Кредит шартномаси тузилгандан кейин банк бўлими раҳбари ёки у вақтинча бўлмаган тақдирда унинг ўринбосари ўз ваколати доирасида муддати ва фоиз ставкаси кўрсатилган ҳолдаги ссуда ҳисоб рақами очиш тўғрисида бухгалтерияга буйруқ беради.
25. Кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилиниши билан қарз олувчига кредит карточкаси очилади, кредит шу карточка бўйича назорат қилиб борилади.
26. Қурилиш, техника билан жиҳозлаш ва реконструкция қилишга берилган кредитлар ҳисобига молиялаш фақат барча зарур лойиҳа-смета ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ банкка тақдим этилгандан кейингина очилади.
27. Кредитлар алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш ва қарз олувчининг товар-моддий бойликлар учун тўлов топшириқномасини ушбу ҳисоб рақамидан нақд пулсиз тўлаш йўли билан берилади.
28. Кредит ходимининг фармойишига биноан алоҳида ссуда ҳисоб рақамлари бўйича берилган кредитлар муддатли мажбуриятлар билан расмийлаштирилади, улар, кредит бериш муддатларига кўра, кредит тўлиқ қайтарилгунгача кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисоб рақамларида ҳисобга олиб борилади.
Кредитни қайтариш муддатлари жадвал ҳолида тақдим этилиши мумкин, у кредитнинг пул оқимлари тушиши истиқболларига кўра бир неча босқичда қайтарилишини назарда тутади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қайтариш муддати етиб келганда ва қарз олувчида пул бўлмаганда кредит муддати ўтган ссудалар ҳисоб рақами орқали ундирилади, унинг бўйича муддатли мажбуриятлар эса 2-картотекага жойлаштирилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган навбатли тартибда тўланади. Бунда фоизлар кредит қарзидан олдин тўланади.
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 31 октябрдаги 225-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 43-44-сон, 430-модда)
29. Қарз олувчиларга берилган кредитлар, кредит бериш муддатига кўра, тижорат банкининг тегишли баланс ҳисоб рақамларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган Тижорат банклари ҳисоб рақамлари режасига мувофиқ ҳисобга олинади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 79-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 116-модда)
30. Тижорат банклари кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида доимий мониторинг олиб боради. Мониторинг қарз олувчининг буюртманомасини ва кредит шартномаси шартларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашишга йўналтирилиши керак.
31. Мониторинг жараёнида мижознинг хўжалик-молиявий фаолияти, унинг тузилган шартномаларга (буюртманомаларга) мувофиқ маҳсулот етказиб бериш мажбуриятларини бажариши, ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш харажатлари ва йўқотишлар, муомала чиқишлари, фойда ҳажмлари, ўз айланма маблағлари мавжуд бўлиши динамикаси, товар-моддий бойликлар захиралари аҳволи, айланма маблағларнинг муомалада бўлиши таҳлил қилинади. Банк, қарз олувчининг кредит ишидаги кўрсаткичларни туркумлаган ҳолда, кредитга қодирлик бўйича доимий мониторингни амалга оширади.
Банкка берилган гаровнинг ҳолати, кредитдан кредит шартномасида қайд этилган шартларда самарали ва мақсадли фойдаланилиши жойида ўрганилади.
Банк қурилишни маблағ билан таъминлашга берилган кредитлар бўйича, мониторинг жараёнида кредитланган объектда кредит шартномасида қайд этилган муддат ва шартларда бажарилган ишлар ҳажмини назорат тартибида ўлчаб чиқади.
32. Берилган кредитлардан мақсадли фойдаланмаганлик аниқланган тақдирда банк кредитнинг белгиланган мақсадда фойдаланилмаган қисмини кредит шартномасида белгиланган тартибда Қарз олувчининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидан муддатидан олдин ундириш ҳуқуқига эгадир.
33. Қарз олувчи асосий қарзни ва унинг бўйича фоизларни кредит шартномасида қайд этилган муддатда тўланмаган тақдирда банк, судга мурожаат қилмасдан, ўз талабларини қўйилган мол-мулк ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 280-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ қондиришга ҳақлидир.
34. Таваккалчиликларнинг йўл қўйиладиган даражаларини аниқлаш, шунингдек кредитлар бўйича йўқотиш эҳтимоли учун захираларни шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 майдаги 254-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 326-модда)
35. Жамғарма маблағлари ҳисобидан бериладиган кредитлар бўйича мумкин бўлган йўқотишларга захираларни шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган Активлар сифатини таснифлаш, улар бўйича мумкин бўлган йўқотишларни қоплаш учун тижорат банклари томонидан яратиладиган захираларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 79-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 116-модда)
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармасини шакллантириш тартибини ва бу Жамғармага банклар фойдасидан ажратмалар нормаларини белгилайди.
(II-бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 79-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 116-модда)
2. Тижорат банклари Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини, ишлаб чиқариш микрофирмаларини, кичик корхоналарни, деҳқон ва фермер хўжаликларини молиялаштириш учун имтиёзли кредитлар ва микрокредитлар бериш учун ташкил этадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 79-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 116-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 79-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 116-модда)
(III-бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 79-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 116-модда)
4. Жамғармага ажратмалар ҳар чоракда банкнинг бизнес-режасида назарда тутилган солиқлар тўлангандан сўнг ҳар чоракдаги соф фойданинг прогноз суммасидан келиб чиққан ҳолда ажратилади.
Чорак мобайнида амалда ажратилган ажратмалар миқдори ҳар чорак солиқлар тўлангандан сўнг амалда олинган фойдадан келиб чиққан ҳолда, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга мувофиқ қайта ҳисоблаб чиқарилади.
Жамғармага ажратмалар нормалари Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган банк фаолиятининг молиявий кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда ҳар чоракда Банк Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишган ҳолда тасдиқланади.
(4-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 79-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 116-модда)
(IV-бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 79-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 116-модда)
5. Жамғармага ажратилган маблағлар ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган Тижорат банклари ҳисоб рақамлари режасига мувофиқ тижорат банкининг алоҳида баланс ҳисоб рақамида ҳисобга олинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 мартдаги 79-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 116-модда)