Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 майдаги 239-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 майдаги 239-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.
3. Чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиниши учун ваколатли шахс Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминлангандан сўнг Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасига (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тақдим этади.
4. Ҳудудий бошқарма ўн кунлик муддат ичида божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобида ўрнатилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади. Зарур ҳолларда ҳудудий бошқарма божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатга алоқадор бошқа ҳужжат ва маълумотларни тегишли ташкилотлардан мустақил равишда сўраб олиши мумкин.
5. Божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобида ўрнатилган талабларга мувофиқ бўлганда ҳудудий бошқарма мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган ўн кунлик муддат мобайнида божхона тўловлари тўланиши таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ДБҚ ЯААТга киритади.
6. Божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобида ўрнатилган талабларга мувофиқ бўлмаганда ҳудудий бошқарма мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган ўн кунлик муддат мобайнида ваколатли шахсга Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали сабабларини кўрсатган ҳолда чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш рад этилганлигини маълум қилади.
мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ бириктирилган идентификацион рақам;

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан