LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2022 йил 17 ноябрдаги 8-mh-сонли ««Экстернат тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2670-2, 28.11.2022 й.) асосан 2023 йил 1 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 15 ноябрдаги 13-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2670-1, 12.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/2670-1/2308-сон)
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сонли «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарти доирасида мустақил ўзлаштирган таълим олувчиларни экстернат тартибида якуний давлат аттестациясидан (бундан буён матнда аттестация деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
экстернат — умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини давлат таълим стандартлари доирасида мустақил ўзлаштириш жараёни;
экстерн — умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини давлат таълим стандартлари доирасида мустақил ўзлаштирган ҳамда аттестациядан ўтказиладиган шахс.
2. Умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарти доирасида мустақил ўзлаштирган экстернлар мазкур Низом асосида экстернат тартибида аттестациядан ўтиш ҳуқуқига эга.
5. Аттестацияда умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарти асосида 9-синф доирасида мустақил ўзлаштирган ва тегишли йилда 16 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар, умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарти асосида 11-синф доирасида мустақил ўзлаштирган ва тегишли йилда 18 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар қатнашиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 15 ноябрдаги 13-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2670-1, 12.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/2670-1/2308-сон)
51. Умумий ўрта маълумот тўғрисида шаҳодатномага эга фуқаролар 11-синф доирасида аттестациядан ўтказилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 15 ноябрдаги 13-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2670-1, 12.12.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/2670-1/2308-сон)
6. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) бошлиғининг буйруғи билан ҳар йили 1 мартга қадар аттестация ўтказиш учун тегишли ҳудуд марказида жойлашган битта умумий ўрта таълим муассасаси (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) белгиланади.
7. Экстернлар тегишли йилнинг 1 майига қадар (шу куни ҳам) мактаб директори номига ариза билан мурожаат этади.
паспорт нусхаси, экстерн паспорт олмаган бўлса, унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 15 ноябрдаги 13-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2670-1, 12.12.2018 й.)асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/2670-1/2308-сон)
9. Экстерн томонидан барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганда, бу ҳақда Экстернларнинг аризаларини рўйхатга олиш дафтарига ёзиб қўйилади.
11. Ариза билан мурожаат қилган экстернлар рўйхати ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугаган кундан (1 майдан) бошлаб икки иш куни ичида мактаб директори томонидан тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этилади.
Экстернлар рўйхати ҳудудий бошқармалар томонидан, улар мактаблардан олинган кундан бошлаб бир кун ичида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига юборилади.
12. Экстернларнинг аризалари мактаб педагогик кенгаши томонидан тегишли йилнинг 10 майига қадар кўриб чиқилади ва экстернни аттестацияга қўйиш ҳақида қарор қабул қилинади. Мазкур қарор экстернларнинг танишиши учун аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин мактаб биносининг барча учун кўринарли жойига осиб қўйилади.
13. Экстернлар қонунчилик ҳужжатларида мактаб битирувчилари учун белгиланган ҳуқуқларга эга бўлади, якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқи бундан мустасно.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
14. Экстернларни аттестациядан ўтказиш Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1778, 2008 йил 20 март) мувофиқ амалга оширилади.
15. Экстерн 9 ва 11-синфлардаги баҳолар (ўзлаштириш) табелига асосан аттестация ўтказилмайдиган фанлардан ижобий баҳоланган бўлса, ушбу фанлардан аттестациядан озод этилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 15 ноябрдаги 13-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2670-1, 12.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/2670-1/2308-сон)
16. Экстерннинг 9 ва 11-синфлардаги баҳолар (ўзлаштириш) табели бўлмаса, 9 ва 11-синфда ўқитиладиган фанлардан имтиҳон топширади, «Чизмачилик», «Тасвирий санъат», «Мусиқа», «Технология», «Жисмоний тарбия» фанлари бундан мустасно.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 15 ноябрдаги 13-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2670-1, 12.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/2670-1/2308-сон)
17. Узрсиз сабабларга кўра аттестацияга келмаган экстернлар, жорий ўқув йилида ушбу фандан қайта аттестациядан ўтказилмайди.
Узрли сабабларга кўра, аттестацияда қатнаша олмаган экстернлар узрли сабабни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим этган тақдирда, жорий ўқув йилида қайта аттестациядан ўтказилади.
18. Касаллиги туфайли экстерн мактабга шахсан ўзи кела олмаса, унинг (ота-онасининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) мурожаатига асосан, мактаб директори томонидан ушбу экстернга уй шароитида аттестациядан ўтиш имконияти яратилади.
19. Экстернларнинг аттестацияси натижалари бўйича баённома расмийлаштирилади ва мазкур баённоманинг юқори ўнг бурчагига «eksternat» сўзи ёзиб қўйилади.
20. Экстернларнинг аттестацияси тамом бўлган кундан бошлаб уч иш куни ичида мактаб директори томонидан ёзма равишда ҳисобот тайёрланиб, тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этилади.
21. Ҳудудий бошқармалар томонидан мактаб директорининг ҳисоботи олингач, икки иш куни ичида ушбу ҳисобот асосида маълумот (ўтказилган аттестация натижалари бўйича) тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига юборилади.
22. Экстернларнинг шаҳодатномалари Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июндаги 235-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани битирувчиларга бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ тўлдирилади.
23. Экстерн томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши учун мактаб директори масъул ҳисобланади.
24. Экстернлар томонидан топширилган ҳужжатлар, Экстернларнинг аризаларини рўйхатга олиш дафтари, аттестация баённомалари ва аттестация билан боғлиқ бошқа материаллар 3 йил давомида аттестация ўтказилган мактабда сақланади.
25. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)