LexUZ шарҳи
Мазкур Конвенция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 декабрдаги 443-сонли «Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.
LexUZ шарҳи
Ушбу Конвенцияга 2015 йил 18 февралдаги «1996 йил 14 ноябрда Брюссель шаҳрида имзоланган, 1998 йил 17 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган Қўшимча Протокол билан билан тузатишлар киритилган Ўзбекистон Республикаси ва Белгия Қироллиги ўртасида Иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги Конвенцияга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Баённома билан ўзгартириш киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бельгия Қироллиги Ҳукумати,
Икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва мол-мулк солиқларини тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида Конвенция тузиш истагини билдириб,
Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
1. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган даромад, фойда ва мол-мулк солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъий назар, қўлланилади.
2. Умумий даромаддан, умумий мол-мулкдан ёхуд даромаднинг бир қисмидан ёхуд мол-мулкнинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, шу жумладан кўчар ва кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадлардан ҳамда корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки маошнинг умумий миқдоридан олинадиган солиқлар, шунингдек мол-мулк қийматининг ўсишидан олинадиган барча солиқлар даромад, фойда ва мол-мулк солиқлари ҳисобланади.
2* Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан ундириладиган даромад солиғи;
6* инқироз пайтида қўшимча чегирмалар, шу жумладан олдиндан тўловлар, ушбу солиқлар ва олдиндан тўловлар бўйича қўшимча йиғимлар ва жисмоний шахслар даромад солиғига қўшимча тўловлар.
4. Конвенция имзоланган санадан сўнг ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай бир хил ёки моҳияти бўйича ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам ушбу Конвенция қўлланилади. Аҳдлашувчи давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигига киритилган муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қилиб турадилар.
а) 1* «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва ўзининг географик маъносида қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, унинг ҳудудий сувларини ва уларнинг устидаги ҳаво майдонини билдириб, Ўзбекистон Республикаси уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан, ер ости бойликлари ва табиий ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширади;
2* «Бельгия» атамаси Бельгия Қироллигини англатади ва ўзининг географик маъносида қўлланилганда Бельгия Қироллигининг ҳудудини, шунингдек, ҳудудий сувларини ва сув ёки ҳаводаги бошқа майдонни билдириб, Бельгия Қироллиги халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ мазкур майдонда ўзининг суверен ҳуқуқларини ва юрисдикциясини амалга оширади.
б) «Аҳдлашувчи давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи давлат» атамалари матн мазмунидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонни ёки Бельгияни англатади;
с) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компанияни ёки шахсларнинг бошқа ҳар қандай бирлашмасини англатади;
д) «компания» атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ва солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни англатади;
е) «бир Аҳдлашувчи давлат корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи давлат корхонаси» атамалари тегишлича бир Аҳдлашувчи давлат резиденти бошқарувида иш юритаётган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи давлатнинг резиденти бошқарувида иш юритаётган корхонани англатади;
ф) «халқаро ташиш» атамаси Аҳдлашувчи давлатлардан бирининг корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемасида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ва ҳаво кемаларидан фақат бошқа Аҳдлашувчи давлатда жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланилиши бундан мустаснодир;
2* Бельгия мисолида, вазиятдан келиб чиққан ҳолда, федерал ҳукумат ва/ёки минтақа ва/ёки ҳамжамият ҳукумати молия вазири ёки унинг ваколатли вакилини билдиради.
2* Аҳдлашувчи давлатда амалда бўлган қонунларга мувофиқ ўз мақомига эга бўлган ҳар қандай юридик шахсни, ширкат ёки уюшмани англатади.
2. Мазкур Конвенцияда келтирилмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан бошқача маъно келиб чиқмаса, ушбу атама қўлланилган вақтда Аҳдлашувчи давлатнинг солиқ қонунчилигига мувофиқ қандай маънога эга бўлса, ўша маънони англатади. Мазкур атаманинг Аҳдлашувчи давлатнинг солиқ қонунчилигига мувофиқ эга бўлган ҳар қандай маъноси ушбу давлатнинг бошқа қонунларида берилган маъносидан устун ҳисобланади.
1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун «Аҳдлашувчи Давлат резиденти» атамаси мазкур Давлат қонунлари бўйича ўзининг яшаш жойи, доимий бўлиб туриш жойи, бошқарув жойи ёки шунга ўхшаш ҳар қандай бошқа мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади. Бироқ бу атама ушбу Аҳдлашувчи давлатдаги манбалардан ёки у ерда жойлашган мол-мулкдан даромад олаётган шахсни ўз ичига олмайди.
2. Агар ушбу модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти деб тан олинса, унинг мақоми қуйидаги қоидаларга мувофиқ белгиланади:
а) жисмоний шахс қайси давлатда ўзига тегишли доимий яшаш жойига эга бўлса ушбу давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар унинг ҳар иккала Давлат ҳудудида ҳам ўзига тегишли доимий яшаш жойи бўлса, у фақат шахсий ва иқтисодий алоқалари (ҳаётий манфаатлари маркази) яқин бўлган давлатнинг резиденти ҳисобланади;
б) агар унинг ҳаётий манфаатлари маркази бўлган давлатни аниқлашнинг имкони бўлмаса ёки унинг ҳар икки Давлатда ҳам доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган ҳолда, у мунтазам истиқомат қилиб келаётган Давлат резиденти ҳисобланади;
с) агар у ҳар икки Давлатда ҳам мунтазам истиқомат қилиб келаётган ёки аксинча, ҳар икки давлатда ҳам мунтазам истиқомат қилиб келмаётган бўлса, у ҳолда ўз фуқаролиги бўлган давлат резиденти ҳисобланади;
д) агар у ҳар икки Давлат фуқаролигига эга бўлса ёки ҳеч бир Давлат фуқаролигига эга бўлмаса, Аҳдлашувчи давлатларнинг ваколатли органлари ушбу масалани ўзаро келишув асосида ҳал қиладилар.
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс бўлмаган шахс Аҳдлашувчи давлатлардан ҳар иккисининг резиденти бўлса, ўзининг амалдаги бошқарув идораси жойлашган давлатнинг резиденти ҳисобланиши керак.
1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун «доимий муассаса» атамаси Аҳдлашувчи давлат корхонасининг фаолияти бошқа Аҳдлашувчи давлатда тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган доимий иш жойини билдиради.
ф) шахта, нефт ёки газ қудуғи, карер ёки табиий ресурсларни қидириш, қазиб олиш ёки эксплуатация қилиш учун фойдаланиладиган бошқа ҳар қандай жой.
3. 12 ойдан ортиқ вақт мобайнида мавжуд бўлган қурилиш майдони, қурилиш, монтаж қилиш ёки йиғиш объекти ҳам доимий муассаса ҳисобланади.
4. Ушбу модданинг олдинги қоидаларига қарамай, «доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
а) объектлардан фақат ушбу корхонага тегишли бўлган товар ёки буюмларни сақлаш ёхуд намойиш этиш мақсадида фойдаланиш;
б) ушбу корхонага тегишли бўлган товар ёки буюмлар захирасини фақатгина сақлаш, намойиш қилиш ва етказиб бериш мақсадида сақлаб туриш;
с) ушбу корхонага тегишли товар ёки буюмлар захирасини фақатгина бошқа корхона томонидан қайта ишлаш мақсадида сақлаб туриш;
д) доимий фаолият жойининг фақат товар ёки буюмлар сотиб олиш ёки ушбу корхона учун ахборот йиғиш мақсадида сақлаб туриш;
э) доимий фаолият жойини ана шу корхона манфаати учун бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи тусдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадида сақлаб туриш;
ф) доимий фаолият жойини мазкур банднинг «а» — «е» кичик бандларида белгиланган фаолият турларининг ҳар қандай комбинацияларидан иборат бўлган ишларни амалга ошириш учун сақлаб туриш, бунда амалга оширилган ишлар тайёргарлик ёки ёрдамчи тусга эга бўлса.
5. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандларининг қоидаларидан қатъи назар, агар ушбу модданинг 6-банди қўлланиладиган мустақил мақомли агентдан ўзга шахс бир корхона номидан ҳаракат қилса ва Аҳдлашувчи давлатда ана шу корхона номидан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлса ва одатда бундай ваколатдан фойдаланса, бундай корхона ана шу давлатда токи бундай шахснинг фаолияти 4-бандда кўрсатиб ўтилганлар билан чекланиб қолмаса ва агарда ушбу банднинг қоидаларига мувофиқ доимий фаолият жойи орқали амалга оширилаётган бўлса, доимий фаолият жойини доимий муассасага ўзгартирмаётган бўлса ҳам доимий муассасага эга деб қаралади.
6. Корхона Аҳдлашувчи давлатда, у шу давлатдаги тадбиркорлик фаолиятини брокер, комиссионер ёки мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс орқали амалга оширганлиги учун, бундай шахслар башарти ўзининг одатдаги фаолияти доирасида ҳаракат қилса, доимий муассасага эга ҳисобланмайди.
7. Аҳдлашувчи давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи давлатнинг резиденти бўлган компанияни назорат қилса ёки шундай компания томонидан назорат қилинса ёки ана шу бошқа давлатда тижорат фаолиятини (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) амалга ошираётган бўлса, бу ҳол ўз-ўзидан бу компанияларнинг бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантириб қўймайди.
1. Аҳдлашувчи давлатлардан бири резидентининг бошқа Аҳдлашувчи давлатда жойлашган кўчмас мулкдан оладиган даромади (жумладан, қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан олинадиган даромадлар) ана шу бошқа давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. «Кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлат солиқ қонунларида белгиланган маънога эгадир. Ҳар қандай ҳолда ҳам ушбу атама эр устидаги мулкчиликка тааллуқли умумий қонунларнинг қоидалари билан ҳуқуқи белгилаб берилган кўчмас мулкка тегишли бўлган мулкни, чорва моллари, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги воситаларини ўз ичига олади. Кўчмас мулкнинг узуфрукти ва минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурсларнинг қатламаларини қазиш учун товон сифатида тўланадиган ўзгарувчан ёки қайд этилган тўловлар ҳуқуқи, ёки минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурслар қатламларини қазиш ҳуқуқи ҳам кўчмас мулк сифатида қаралади. Кема, қайиқ ва ҳаво кемаларига кўчмас мулк сифатида қаралмайди.
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга нисбатан қўлланади.
4. 1 ва 3-бандлар қоидалари корхонанинг кўчмас мулкдан олган даромадларига ва мустақил шахсий хизматларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган кўчмас мулкдан олинадиган даромадларга ҳам қўлланади.
1. Аҳдлашувчи давлатлардан бирининг корхонасининг фойдаси фақат шу Аҳдлашувчи давлатда солиққа тортилади, агар фақат корхона ўз тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи давлатда у эрда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширмаётган бўлса. Агар корхона ўз фаолиятини юқорида айтилганидек амалга ошираётган бўлса, корхонанинг фойдаси бошқа давлатда солиққа тортилиши мумкин, аммо шу доимий муассасага тегишли бўлган қисмидагина солиққа тортилади.
2. 3-банд қоидаларига мувофиқ, агар Аҳдлашувчи давлатлардан бирининг корхонаси тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи давлатда у эрда жойлашган доимий муассаса орқали амалга ошираётган бўлса, агар у алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни амалга ошираётган бўлган бўлса, худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида ва у доимий муассасаси бўлган ва мутлақо мустақил равишда иш кўраётган корхона сифатида олиши мумкин бўлган фойда ҳар бир Аҳдлашувчи давлатда ушбу доимий муассасасиники ҳисобланади.
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда ушбу доимий муассаса фаолияти мақсадлари учун сарфланган харажатларни чиқариб ташлашга йўл қўйилади, доимий муассаса жойлашган давлатда ҳамда ҳар қандай ўзга эрда фаолияти мақсадлари учун сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатлар ҳам шунга киради.
4. Корхона. фойдасининг умумий суммасини ўзининг турли хил бўлинмаларига мутаносиб тақсимлаш асосида доимий муассаса (ваколатхона)га тегишли бўлган фойда аҳдлашаётган давлатда белгиланилишига қарамай, одатдаги иш деб ҳисобланади, 2-банддаги ҳеч нарса аҳдлашаётган давлатга бундай тақсимланадиган солиқ солинадиган фойдани аниқлашга халақит қилмайди, иш тажрибаси шуни кўрсатмоқда; тақсимлашнинг танланган усули ушбу моддадаги қоидаларга мувофиқ натижаларни бериши керак.
5. Доимий муассаса томонидан ушбу корхона учун товарлар ёки буюмларни фақат харид қилиш асосида доимий муассасага қандайдир фойда тегишли бўлмайди.
6. Юқоридаги бандлар мақсадлари учун доимий муассасага тегишли даромад (фойда)лар ҳар йили бир хил айни ўша усулда аниқланади.
7. Агар фойда мазкур Конвенциянинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтиладиган даромад турларини ўз ичига олса, унда ушбу модданинг қоидалари мазкур модданинг қоидаларига дахл қилмайди.
1. Халқаро ташишларда кема, самолёт ёки автомобил ёки темир йўл транспортидан фойдаланишдан Аҳдлашувчи давлат корхонаси томонидан олинадиган фойда фақат шу давлатда солиққа тортилади.
а) халқаро юк ташишларда фойдаланиладиган кемалар ёки самолётларни экипажсиз ижарага олиш асосида, шу жумладан, ижарага беришдан олинадиган тасодифий фойдаларга;
б) контейнерлар (шу жумладан, контейнерларни ташиш билан боғлиқ трейлерлар ва асбоб-ускуналар)дан фойдаланиш, сақлаш ёки ижарага беришдан олинган фойдаларга, агар бундай фойдалар 1-банд қўлланиладиган фойдаларга нисбатан қўшимча ёки тасодифий бўлса;
3. 1 ва 2-банд қоидалари пулда (умумий фондда), қўшма корхонада ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича халқаро ташкилотда қатнашишдан олинган фойдага ҳам қўлланилади.
а) Аҳдлашувчи давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқаруви, а) Аҳдлашувчи давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ёки билвосита иштирок этса, ёки
б) айни шахслар бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасини ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг мол-мулкида бевосита ёки билвосита қатнашса, ва ҳар қандай ҳолатда икки корхона ўртасида уларнинг тижорат ёки молиявий муносабатларида мутлақо мустақил бўлган корхоналар ўртасида бўладигандан фарқли шароитлар вужудга келтирилса ёки белгиланса, унда шундай муносабатлар натижасида корхоналарнинг бирида тўпланган, бироқ шундай муносабатларга биноан ўша ҳажмда ҳисобланмаган ҳар қандай фойда ушбу корхона фойдасига киритилиши ва тегишли тарзда солиққа тортилиши мумкин.
2. Бир аҳдлашаётган Давлат шу аҳдлашаётган Давлат корхонаси даромадига бошқа аҳдлашаётган Давлат корхонасига шу бошқа давлатда солиқ солинадиган даромадни киритса ва шунга мувофиқ солиқ солса ва шу йўсинда киритилган даромад агарда иккала мустақил корхона ўртасида мавжуд бўлган шартлар бўлса, биринчи аҳдлашаётган Давлат корхонасига ўтказилган даромад ҳисобланади, унда бу бошқа Давлат шу даромаддан олинадиган солиқ суммасига мувофиқ келувчи тузатишлар киритиш керак бўлади. Аҳдлашаётган давлатларнинг ваколатли органлари иккала аҳдлашаётган давлатда даромадни ўтказиш тўғрисида келишувга эришиш мақсадида маслаҳатлашувлар ўтказишлари мумкин.
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган дивидендлар ушбу бошқа давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Бироқ бундай дивидендлар уларни тўлаётган компания резидент ҳисобланган Аҳдлашувчи давлатда ҳам ушбу Давлат қонунчилигига мувофиқ солиққа тортилиши мумкин, аммо башарти дивидендларнинг эгаси бошқа Аҳдлашувчи давлатнинг резиденти бўлса, бу тарзда олинадиган солиқ миқдори қуйидагилардан ошмаслиги лозим:
а) агар бенефициар (дивидендларнинг манфаатдор эгаси) дивидендлар тўлаётган компаниянинг энг камида 10 овозларини бевосита ёки билвосита назоратда тутса, дивидендлар умумий ҳажмининг 5 фоизидан;
3. «Дивидендлар» атамаси, ушбу моддада қўлланганида, акциялардан, акциялардан фойдаланиш ёки ҳуқуқлардан фойдаланиш, тоғ-кон саноати акцияларидан фойдаланиш ҳуқуқи, таъсисчилар акцияларидан ёки қарз талабларидан олинадиган даромад каби фойдада иштирок этишдаги бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишдан олинадиган даромадларни, шунингдек фойдани тақсимловчи компания резиденти бўлган давлатнинг қонунларига мувофиқ, акциялардан олинадиган даромад каби худди шундай солиқ бошқарувига тааллуқли бўлган бошқа корпоратив ҳуқуқлардан олинадиган даромадларни англатади.
4. Агар Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган дивидендларнинг ҳақиқий эгаси дивидендларни тўлаётган компания резидент ҳисобланган бошқа Аҳдлашувчи давлатда ўз тадбиркорлик фаолиятини унда жойлашган доимий муассасаси орқали амалга оширса ёки ушбу бошқа давлатда жойлашган доимий база ва холдингдан мустақил шахсий хизматлар кўрсатса ва дивидендлар тўланадиган улуш ҳақиқатда ушбу доимий муассаса билан боғлиқ бўлса, 1 ва 2-банд қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда, вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари қўлланилади.
5. Агар Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи давлатда фойда ёки даромад олаётган бўлса, бундай дивидендлар ушбу бошқа Давлат резидентига тўланиш ҳолатларидан ёки дивиденд тўланадиган улуш ушбу бошқа Аҳдлашувчи давлатда жойлашган доимий муассаса билан ҳақиқатда боғлиқ бўлган ҳоллардан ташқари, ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлат компания тўлаётган дивидендларни солиққа тортмаслиги, шунингдек компаниянинг тақсимланмаган фойдасини, ҳатто тўлаётган дивидендлар ва тақсимланмаган фойда тўлиқ ёки қисман ушбу бошқа давлатда юзага келган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам солиққа тортмаслиги мумкин.
1. Аҳдлашувчи давлатларнинг бирида ҳосил бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи давлатнинг резидентига тўланадиган фоизлар ана шу бошқа давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Аммо бундай фоизлар улар ҳосил бўладиган Аҳдлашувчи давлатда шу давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, бироқ, агар олувчи фоизларнинг амалдаги эгаси бўлса, шундай тарзда олинадиган солиқ, фоизлар ялпи миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
3. 2-банднинг қоидаларига қарамай, фоизлар улар ҳосил бўладиган ўша Аҳдлашувчи давлатда солиқдан озод этилиши мумкин, агар бу:
б) тижорат қарз талабларига, жумладан корхона томонидан тақдим этиладиган товарлар, буюмлар ёки хизматлар учун муддати узайтирилган тўловлардан келиб чиқадиган қарз талабларига тааллуқли фоизлар бўлса;
с) барпо этилган, кафолатланган ёки суғурта қилинган қарзга нисбатан ёки мақсади экспортга ёрдамлашишдан иборат бўлган давлат ташкилотлари томонидан муддати узайтирилган, кафолатланган ёки суғурта қилинган заёмга нисбатан тўланадиган фоизлар бўлса.
4. «Фоизлар» атамаси мазкур Конвенцияда фойдаланилганда, ипотет таъминлашидан ва фойдада қатнашиш ҳуқуқи борлигидан қатъи назар, қарз олиш-бериш билан боғлиқ талабномалардан даромадни, ва кўпинча ҳукумат қимматли қоғозларидан олинган даромадни, облигациялардан ёки қарз олиш-бериш билан боғлиқ мажбуриятлардан, шунингдек, ушбу қимматли қоғозлар, облигациялар ёки қарз олиш-бериш билан боғлиқ мажбуриятлар бўйича тўланадиган пул мукофотлари ва мукофотлардан олинадиган даромадларни англатади.
Ушбу модданинг мақсадлари учун «фоизлар» атамаси кечиктирилган тўловлар учун жарималар ва 3-модда 10-бандига мувофиқ дивидендлар сифатида кўрилган фоизлар учун ўз ичига олмайди.
5. Агар фоизларнинг ҳақиқий эгаси бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўла туриб, фоизлар ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи давлатда у эрда жойлашган доимий муассаса орқали тижорат фаолиятини олиб бораётган бўлса ёки ушбу бошқа давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз талабномалари шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатан ҳам боғлиқ бўлса, 1-, 2- ва 3-банд қоидалари қўлланмайди. Бундай ҳолда вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-моддаларнинг қоидалари қўлланади.
6. Давлатнинг ўзи, маъмурий-ҳудудий бўлинма, маҳаллий ҳокимият органи ёки ушбу давлатнинг резиденти тўловчи бўлганда, фоизлар Аҳдлашувчи давлатда юзага келган ҳисобланади. Аммо, фоизларни тўловчи шахс, Аҳдлашувчи давлатнинг резиденти бўлган ёки бўлмаган ҳолда қарздорлик бўйича тўланаётган фоизлар вужудга келган давлатда доимий муассасага эга бўлганда ва ушбу доимий муассаса бундай фоизларни тўлаш бўйича харажатлар қилганда, фоизлар доимий муассаса жойлашган Аҳдлашувчи давлатда вужудга келган ҳисобланади.
7. Агар тўловчи ва амалда фоизлар ҳуқуқига эга бўлган шахс (бенефициар) ўртасида ёки улар иккаласи ва қандайдир ўзга шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида қарз талабномаси нисбатан тўланаётган фоизлар миқдори тўловчи ва амалда фоизлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда мазкур модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловнинг ортиқча қисмидан мазкур Конвенциянинг бошқа қоидалари инобатга олинган ҳолда, ҳар бир аҳдлашаётган Давлат қонунчилигига мувофиқ яна солиқ олинади.
1. Аҳдлашувчи давлатларнинг бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи давлатнинг резидентига тўланадиган роялтилар ушбу бошқа давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Бироқ Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ ушбу давлатда юзага келадиган бундай роялтилар ушбу Аҳдлашувчи давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин, башарти роялтиларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи давлатнинг резиденти бўлса, бундай тарзда олинадиган солиқ роялти ялпи миқдорининг 5 фоизидан ошмаслиги лозим.
3. «Роялти» атамасидан ушбу моддада фойдаланилганда адабиёт, санъат ёки фан асарларига, шу жумладан кинофильмларга ҳар қандай патент, савдо белгиси, дизайн ёки Андоза, режа, махфий формула ёки жараёнга, ёхуд саноат, тижорат ёки илмий тажрибага нисбатан ахборотга бўлган ҳар қандай муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланиши ёки фойдаланиш ҳуқуқи учун тақдирлаш ҳақи сифатида олинадиган ҳар қандай турдаги тўловларни билдиради.
4. Аҳдлашувчи давлатлардан бирининг резиденти бўлиб, роялтига нисбатан амалда ҳуқуққа эга бўлган шахсга нисбатан агар шахс роялти ҳосил бўлаётган ўзга Аҳдлашувчи давлатда у эрда жойлашган доимий муассаса орқали тижорат фаолиятини юритаётган бўлса, ёки мазкур ўзга давлатда мустақил хизматларни амалга оширса, яъни у эрда жойлашган доимий база орқали ёки роялти тўланаётган мулк амалда шундай доимий муассаса ёки доимий базага боғлиқ бўлса, 1 ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда мазкур Конвенциянинг 7 ёки 14-моддалари қоидалари қўлланилади.
5. Агар тўловчи Аҳдлашувчи давлатнинг ўзи, унинг маҳаллий ҳокимият органи ёки шу Аҳдлашувчи давлатнинг резиденти бўлса, Роялтидан олинадиган даромадлар шу аҳдлашаётган давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Бироқ, агар, роялтини тўловчи шахс Аҳдлашувчи давлатнинг резидентими, йўқми, Аҳдлашувчи давлатда роялтини тўлаш мажбурияти зиммасига тушган доимий муассасага эга бўлса ва бу доимий муассаса тўлов харажатларини тўласа, бундай роялти доимий муассаса жойлашган шу Аҳдлашувчи давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади.
6. Агар тўловчи ва амалда роялти ҳуқуқига эга шахс ўртасидаги ёки уларнинг иккови ва бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида роялтининг тўланган миқдори тўловчи ва амалдаги шу даромадлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, мазкур модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловнинг ортиқча қисмига мазкур Конвенциянинг бошқа қоидалари инобатга олинган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ яна солиқ солинади.
1. Давлатлардан бири резидентининг 6-моддада эслатиб ўтилган ва бошқа давлатда жойлашган кўчмас мол-мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадлари ана шу бошқа Аҳдлашувчи давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Давлат корхонасининг бошқа давлатда эга бўлган доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мол-мулкни бегоналаштиришдан олган ёки Давлат резидентининг бошқа давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишида бемалол фойдаланиши мумкин бўлган доимий базага тааллуқли кўчар мол-мулкни бегоналаштиришдан олган, унга шу доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан биргаликда) ёки шундай доимий базани бегоналаштиришдан олган даромадини қўшган ҳолда, ана шу бошқа давлатда солиққа тортилиши мумкин.
3. Давлат корхонаси томонидан халқаро ташишларда фойдаланиладиган кема ёки самолётларни ёки шундай кема ёки самолётлардан фойдаланишга тааллуқли кўчар мол-мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлар фақат шу давлатда солиққа тортилади.
4. 1, 2 ва 3-бандларда санаб ўтилмаган бошқа ҳар қандай мол-мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлар фақат мулкни бегоналаштирувчи шахс резидент бўлган ўша давлатда солиққа тортилади.
1. Аҳдлашувчи давлатлардан бири резидентининг касбий хизматларни кўрсатиш ёки мустақил тусдаги бошқа шунга ўхшаш хизматларни кўрсатишдан олган даромади фақат шу давлатда солиққа тортилади. Бундай даромадни бошқа Аҳдлашувчи давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган ушбу даромадга бошқа Аҳдлашувчи давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин бўлган қуйидаги ҳоллар бундан мустаснодир:
а) агар у ўз фаолиятини амалга оширишда бошқа Аҳдлашувчи давлатда ўзи учун мунтазам қулай бўлган доимий базага эга бўлса; бундай ҳолда даромад ана шу бошқа давлатда фақат ана шу доимий базага тааллуқли бўлган қисмигина солиққа тортилиши мумкин; ёки
б) агар унинг бошқа Аҳдлашувчи давлатда бўлиши кўриб чиқилаётган тақвимий йилда бошланадиган ёки тугалланадиган ҳар қандай 12 ойлик давр доирасида жами 183 кундан иборат бўлган ёки ошадиган давр ёки даврлар мобайнида давом эса; бундай ҳолда ушбу бошқа давлатда кўриб чиқилаётган йилда унинг амалга оширилган фаолиятдан олинадиган даромад қисмигина солиққа тортилиши мумкин.
2. «касбий хизматлар» атамаси, хусусан мустақил илмий, адабий, артистлик, маърифий ёки ўқитувчилик фаолиятларини, шунингдек врачлар, юристлар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва бухгалтерларнинг мустақил фаолиятини ўз ичига олади.
1. Ушбу Конвенцияни 16, 18, ва 19-моддаларининг қоидаларини инобатга олган ҳолда бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ёлланма хизмат учун оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари, фақат ушбу давлатда солиққа тортилиши мумкин, башарти ёлланиб ишлаш бошқа Аҳдлашувчи давлатда амалга оширилмаётган бўлса. Агар ёлланма хизмат шу тарзда амалга оширилаётган бўлса, унда ушбу муносабат билан олинган тақдирлаш ҳақлари ушбу бошқа давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Ушбу модданинг 1-банд қоидаларидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи давлатда амалга оширадиган ёлланма хизмат учун оладиган тақдирлаш ҳақлари фақат биринчи қайд этилган давлатда солиққа тортилади, башарти:
а) ҳақ олувчи кўриб чиқилаётган молиявий йилда бошланадиган ёки якунланадиган хар қандай ўй икки ойлик давр ичида жами 183 кундан ошмайдиган муддат ёки муддатларда бошқа давлатда бўлиб турса; ва
б) тақдирлаш ҳақлари бошқа Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи томонидан ёки унинг номидан тўланадиган бўлса; ва
с) агар тақдирлаш ҳақлари иш берувчининг бошқа давлатда жойлашган доимий муассасаси ёки доимий базаси томонидан қопланмаса.
3. Ушбу модданинг аввалги қоидаларидан қатъий назар, Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз ва ҳаво кемалари бортида, темир йўл ёки автомобил транспорти воситаларида амалга ошириладиган ёлланма хизматларга нисбатан бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан олинадиган тақдирлаш ҳақлари фақат шу давлатда солиққа тортилади.
3. 1 ва 2-бандларнинг қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан халқаро ташишда фойдаланиладиган кема ёки самолёт, автомобил ёки темир йўл транспортида ишлаш учун олинган мукофотга шу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компаниянинг директорлар Кенгашининг аъзоси сифатида олган директорлар йиғими ва шунга ўхшаш бошқа тўловларга ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
1. Мазкур Конвенциянинг 14 ва 15-моддалари қоидаларига қарамай бир аҳдлашаётган давлатнинг резиденти томонидан санъат ходими, театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи, ёки спортчи сифатида унинг бошқа аҳдлашаётган давлатда амалга ошириладиган шахсий фаолиятидан олинадиган даромадга мана шу бошқа давлатда солиқ тортилиши мумкин.
2. Агар санъат ходими ёки спортчи ўзининг шу каби амалга ошириладиган шахсий фаолиятидан оладиган даромади санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, балки бошқа шахсга ўтказиладиган бўлса, ушбу даромадга мазкур Конвенциянинг 7, 14 ва 15-моддалари қоидаларига қарамай, санъат ходими ёки спортчи фаолияти амалга ошириладиган Аҳдлашаётган Давлатда солиқ тортилади.
3. Агар санъат ходими ёки спортчининг давлатларнинг бирида амалга оширадиган фаолияти асосан бир ёки ҳар иккала давлатнинг давлат жамғармалари, ёки уларнинг маҳаллий ҳокимиятлари ҳисобидан амалга оширилса, 1 ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланмайди. Бундай ҳолда, даромад фақат санъат ходими ёки спортчи резидент бўлган ўша давлатда солиққа тортилади.
1. 19-модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ, Аҳдлашувчи давлатнинг резидентига унинг илгариги ёлланма иши учун товон сифатида тўланадиган нафақалар ва бошқа шу сингари рағбатлантириш пулларига фақат шу давлатда солиқ солинади.
2. Лекин, ушбу Давлатнинг ижтимоий таъминот тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентига ўтган иш жойи учун компенсация сифатида тўланадиган даврий ёки такрорланмайдиган пенсия ва бошқа пул нафақалари ушбу Давлатда солиққа тортилиши мумкин. Бу қоида, ушбу қонунчиликдан қўшимча фойда олиш учун, Аҳдлашувчи Давлатларнинг миллий режасига мувофиқ тўланадиган пенсия ва нафақалар учун ҳам амал қилади.
1. а) бир Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимияти томонидан жисмоний шахсга ана шу Давлат ёки маҳаллий ҳокимият учун кўрсатган хизматига нисбатан тўланадиган маош, иш ҳақи ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари (нафақадан ташқари) фақат ана шу давлатда солиққа тортилиши мумкин.
б) бироқ бундай маош, иш ҳақи ва бошқа шу каби тақдирлаш ҳақлари фақат бошқа Аҳдлашувчи давлатда солиққа тортилади, агар хизматлар ана шу давлатда амалга оширилса ва жисмоний шахс шу давлатнинг резиденти бўлиб:
2. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки маҳаллий ҳокимият органи ёки улар томонидан ташкил этилган жамғармалар томонидан ана шу давлатга ёки маҳаллий ҳокимият органларига кўрсатган хизматларига нисбатан ҳар қандай жисмоний шахсга тўланадиган ҳар қандай нафақа фақат ана шу давлатда солиққа тортилади.
б) бироқ, агар жисмоний шахс шу давлатнинг резиденти ва миллий шахси бўлса, бундай нафақа фақат бошқа Аҳдлашувчи давлатда солиққа тортилиши мумкин.
3. 15, 16 ва 18-моддаларнинг қоидалари Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимиятлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти муносабати билан кўрсатиладиган хизматларга нисбатан тўланадиган маош, иш ҳақи ва бошқа шу каби тақдирлаш ҳақлари ва нафақаларга нисбатан қўлланади.
1. Аҳдлашувчи давлатлардан бирига келгунга қадар бевосита бошқа давлатнинг резиденти ҳисобланиб турган ёки бўлган ва биринчи эслатилган давлатда фақатгина ўқиш ёки маълумот олиш мақсадидагина яшаб турган талаба ёки стажёрнинг яшаши, ўқиши ва маълумот олиши учун мўлжалланган тўловлар, бундай тўловлар шу Давлат ҳудудидан ташқаридаги манбалардан пайдо бўлган ҳолларда мана шу давлатда солиққа тортилмайди.
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ушбу Конвенциянинг олдинги моддаларида айтиб ўтилмаган даромад турлари даромадларнинг қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат ана шу давлатда солиққа тортилади.
2. 6-модданинг 2-бандида белгиланган кўчмас мулкдан олинган даромад ҳисобланмайдиган даромадга нисбатан 1-бандининг қоидалари қўлланилмайди, агарда бундай даромадни олувчи Давлат резиденти бўла туриб бошқа давлатда жойлашган доимий муассаса орқали фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки у эрда жойлашган доимий базадан мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса. Бу ҳолатда, вазиятга қараб 7-модда ёки 14-моддаларнинг қоидалари қўлланилади.
1. 6-моддада эслатиб ўтилган кўчмас мулкдан иборат бўлган, Аҳдлашувчи давлатлардан бирининг резидентига тегишли бўлган ва бошқа давлатда жойлашган мулк ана шу бошқа давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. кўчар мулкдан иборат бўлиб бир Давлат корхонасининг бошқа давлатда эга бўлган доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этган ёки давлатлардан бирининг бошқа Аҳдлашувчи давлатда мустақил шахсий хизматлар кўрсатиш мақсадида унга қулай бўлган доимий база билан боғлиқ бўлган кўчар мулкдан иборат бўлган мулк ана шу бошқа давлатда солиққа тортилиши мумкин.
3. Халқаро ташишларда фойдаланиладиган кемалар, самолётлар, ёки автомобил ва темир йўл воситаларидан (шу жумладан 8-модданинг 2-бандида кўрсатилган контейнерлар) фойдаланишга тааллуқли бўлган кўчар мулкни тасарруфдан чиқаришдан олинадиган даромадлар фақат ўша Аҳдлашувчи давлатда солиққа тортилади.
а) агар Ўзбекистон резиденти Конвенция қоидаларига мувофиқ Бельгияда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса ёки капиталга эгалик қилса, Ўзбекистон қуйидагиларга рухсат бериши керак:
Бельгияда тўланган даромад солиғига тенг бўлган ўша резидентнинг даромадига солинадиган солиқдан чегирма сифатида;
ушбу резидентнинг мол-мулк солиғидан чегирма сифатида Бельгияда тўланган капитал солиғига тенг миқдор.
Лекин бундай чегириш биринчи давлатнинг унинг солиқ қонунчилигига мувофиқ мўлжалланган бундай даромад ёки мулкка солинадиган солиқ суммасидан ошмайди.
б) Агар бир аҳдлашаётган Давлат резидентининг даромади ёки мулки Конвенциянинг исталган қоидасига мувофиқ ушбу давлатда солиқдан озод этилган бўлса. бу Давлат шундай бўлса-да, мазкур резидент даромади ёки мулкининг қолган қисмига солинадиган солиқ суммасини ҳисоблашда солиқдан озод этилган даромад ёки мулкни ҳисобга олиши керак.
а) Бельгия резиденти ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ (10-модданинг 2-бандида, 11-модданинг 2 ва 7-бандларида, 12-модданинг 2 ва 6-бандларида кўрсатилганлардан ташқари) Ўзбекистонда солиқ солинадиган даромад олган ёки капиталнинг бир қисмига эга бўлганида, Бельгия бундай даромадни ёки капиталнинг бундай қисмини солиқдан озод қилиши керак. лекин, ушбу резидентнинг қолган даромадлари ёки капиталига солиқ миқдорини ҳисоблашда, агар бундай даромад ёки капиталнинг бир қисми солиқдан озод қилинмаган бўлса, қўлланиладиган солиқ ставкасини қўллаши мумкин.
б) Бельгиянинг Чет элда тўланган солиқларни Бельгия солиғидан чегириб ташлаш тўғрисидаги қонунчилигига биноан, агар Бельгия резиденти Бельгия солиқ мақсадлари учун 10-модданинг 2-бандига мувофиқ солиқ солинадиган ва в кичик бандига мувофиқ Бельгия солиқдан озод қилинмаган солиқ мақсадлари учун умумий даромад турларини оладиган бўлса, бундан кейин 11-модданинг 2 ёки 7-бандига мувофиқ солиқ солинадиган фоизлар ёки 12-модданинг 2 ёки 6-бандларига мувофиқ солиқ солинадиган роялти, ушбу даромаддан олинадиган Ўзбекистон солиғи бундай даромадга тегишли Бельгия солиқлари бўйича кредит сифатида қабул қилинади.
с) Бельгия резиденти бўлган компания томонидан Ўзбекистон резиденти бўлган компаниядан олинган 10-модданинг 3-банди маъносидаги дивидендлар Бельгия қонунларида назарда тутилган шартлар ва чекловлар остида Бельгияда корпоратив даромад солиғидан озод қилинади.
д) Бельгия фуқароси томонидан Ўзбекистонда жойлашган доимий муассасада бошқариладиган корхона томонидан кўрилган зарарлар, аслида Бельгияда солиқ солганликлари учун ушбу бизнеснинг даромадидан ушлаб қолинган бўлса, а) кичик бандида назарда тутилган имтиёз Бельгияда бошқа солиққа тортиладиган, агар ушбу даромадлар Ўзбекистонда ҳам юқоридаги зарарларни қоплаш ҳисобига шу даражада солиқдан озод қилинган бўлса, бу институтга тааллуқли бўлиши мумкин бўлган даврлар фойдасига қўлланилмайди.
1. Аҳдлашаётган давлатлар миллий шахслари бошқа аҳдлашаётган давлатда бошқа Давлат миллий шахсларига худди ана шундай вазиятларда солинадиган солиқлардан бошқа солиқ солишларга ёки у билан боғлиқ мажбуриятларга, ёки солиқ солишдан ҳам кўра оғирроқ ёки у билан боғлиқ мажбуриятга тортилмайдилар, айниқса, резиденцияга нисбатан. Бу қоида, 1-модда қоидаларидан қатъи назар, бир ёки иккала аҳдлашаётган Давлат резидентлари ҳисобланмайдиган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
2. Бир аҳдлашаётган Давлат корхонаси бошқа аҳдлашаётган давлатда эга бўлган доимий муассасага солиқ солиш ана шундай фаолиятни амалга ошираётган шу бошқа Давлат корхоналарига солинадиган солиқдан қулай бўлмайди. Мазкур қоида бир аҳдлашаётган давлатнинг бошқа аҳдлашаётган Давлат резидентларига қандайдир мажбурий хусусий имтиёзлар бериш, ўз резидентларига бериладиган уларнинг фуқаролик мақомлари ёки оилавий шароитлари асосида солиқ солишдан озод қилиш ёки чегириш сифатида талқин қилинмаслиги керак.
3. Агар ушбу Конвенциянинг 11-модда 7-бандининг қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, ушбу Конвенция 9-моддасининг 1-банди, 11-моддасининг 6-банди ёки 12-моддасининг 5-банди қоидалари қўлланганидан ташқари ҳолларда, Давлат корхонаси томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган фоизлар, роялтилар ва бошқа қарз тўловлари шундай корхонанинг солиққа тортиладиган даромадини аниқлашда, агар улар биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланиши мумкин бўлганида қўлланиладиган шундай шароитларда чегириб ташланади.
4. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг мол-мулки тўлиқ ёки қисман бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг бир ёки бир неча резидентларига тегишли бўлса, ёки улар томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинса, биринчи эслатилган Аҳдлашувчи Давлатда, биринчи эслатилган Давлатнинг шундай корхоналарига солинадиган ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор ҳолатларга, бошқа ёки солиққа тортишдан кўра мушкулроқ ҳолатларга дучор қилинмайди.
5. Ушбу модданинг қоидалари 2-модда қоидаларига қарамай, турли хил ва таърифдаги солиқларга нисбатан қўлланилади.
1. Агар шахс Аҳдлашувчи давлатлардан бири ёки ҳар иккаласининг ҳаракати унга ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ келмайдиган солиқ солинишига олиб келади ёки олиб келиши мумкин, деб ҳисобласа, у ушбу давлатларнинг ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резидент бўлган Аҳдлашувчи давлатнинг ваколатли органига, ёки агарда унинг ҳолати ушбу Конвенциянинг 24-моддаси 1-бандига мувофиқ келса, ўзи миллий шахси бўлган давлатга тақдим этиши мумкин. Бу ариза ушбу Конвенция қоидаларига номувофиқ солиққа тортилишига олиб келувчи ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор билдирилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида берилиши керак.
2. Ваколатли орган унинг аризасини асосли деб топса ва унинг ўзи қониқтирадиган қарорга кела олмаса, масалани ушбу Конвенцияга мувофиқ келмайдиган солиққа тортилишдан қочиш мақсадларида бошқа Аҳдлашувчи давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал этишга ҳаракат қилади. Эришилган ҳар қандай келишув Аҳдлашувчи давлатлар ички қонунларидаги ҳар қандай вақтинча чеклашларга қарамай бажарилади.
3. Аҳдлашувчи давлатларнинг ваколатли органлари Конвенцияни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ва иккиланишларни ўзаро келишув асосида ҳал қилишга ҳаракат қиладилар.
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенция қоидаларини бажариш учун зарур бўлган маъмурий чоралар, ва хусусан, ҳар қандай Аҳдлашувчи Давлат резидентлари томонидан бошқа Давлатда ушбу Конвенцияда назарда тутилган солиқ имтиёзлари ёки камайишларидан имтиёзлар олиш учун тақдим этиладиган далиллар тўғрисида келишиб оладилар.
5. Аҳдлашаётган давлатларнинг ваколатли органлари олдинги ушбу Конвенция маъносини тушунишда келишувга эришиш мақсадида бир-бирлари билан бевосита алоқага киришишлари мумкин.
1. Аҳдлашувчи давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенциянинг ёки маъмуриятнинг қоидаларини бажариш ёки Аҳдлашувчи давлатлар номидан олинадиган ҳар қандай турдаги солиқлар ва тавсифларга тааллуқли ички қонунчиликни қўллаш билан боғлиқ бўлган ёки уларнинг маҳаллий ҳокимият органлари номидан олинадиган бундай солиққа тортишда ушбу Конвенцияга зид бўлмаган даражада ахборот алмашадилар. Ахборот алмашинуви 1 ва 2-моддалар билан чегараланмайди.
2. 1-бандга мувофиқ Аҳдлашувчи Давлатлардан бири олган ҳар қандай маълумотлар, шунингдек, ушбу Давлатнинг миллий қонунчилигини қўллаш муносабати билан олинган маълумотлар махфийдир, ва фақат 1-бандда кўрсатилган солиқлар бўйича даъволарни белгилайдиган ёки йиғувчи, ижро этувчи ёки таъқиб этувчи ёки ҳал қилувчи шахслар ёки органларга (шу жумладан судлар ва маъмурий органларга) ошкор қилинади. Бундай шахслар ёки органлар маълумотлардан фақат шу мақсадда фойдаланадилар. Улар бу маълумотларни ошкора суд мажлиси пайтида ёки суд қарорлари чиқарилганда ошкор қилишлари мумкин. Юқоридагилардан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлат томонидан олинган маълумотлар, агар бундай маълумот ҳар иккала давлат қонунларига ва бундай маълумотларга рухсат берувчи давлатнинг ваколатли органига мувофиқ бошқа мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлса, бошқа мақсадларда ишлатилиши мумкин.
3. Ҳеч қандай ҳолатда ҳам 1 ва 2-банд қоидалари ҳар бир Аҳдлашувчи давлатнинг ваколатли органларини қуйидагиларга мажбурловчи тарзда талқин қилинмайди:
б) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига биноан ёки одатдаги маъмурий амалиётга мувофиқ олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этиш;
с) савдо, саноат, тижорат ёки банк сири ёки савдо жараёнини фош этувчи ахборотни ёки очилиши давлат сиёсатига зид келувчи ахборотни тақдим этиш.
4. Башарти бир Аҳдлашувчи Давлат томонидан ушбу моддага мувофиқ маълумот сўралган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Давлат бундан маълумот ўз солиқ мақсадлари учун зарур бўлмаса ҳам, сўралган маълумотни олиш учун ахборот тўплаш бўйича ўз тадбирларидан фойдаланиши лозим. Юқорида назарда тутилган мажбурият 3-банд қоидалари билан чекланган, бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам, бундан чекловлар ички манфаатлар мавжуд эмаслиги сабабли маълумот тақдим этишни рад қилиш учун Аҳдлашувчи давлатга ижозат берадиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
5. Ҳеч қандай холларда 3-банд қоидалари, Аҳдлашувчи давлатга ахборотни банк, бошқа молия муассасаси, Агентликда ишлайдиган номзод ёки шахс томонидан ушлаб турилганлиги, ишончлилик қобилияти ёки бу бир шахснинг мулкий манфаатларига боғлиқ бўлганлиги сабабли маълумот беришдан бош тортишга рухсат бериш учун талқин қилинмайди.
1. Аҳдлашувчи давлатлар бир-бирларига 2-моддада қайд этилган солиқларни ҳамда бошқа қўшимча йиғимлар, тўловлар, фоизлар, харажатлар ва жаримага тортилмайдиган жарималарни хабар қилиш ва тиклашда ёрдам беради.
2. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органининг илтимосига биноан, бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи охирги эслатиб ўтилган давлатнинг солиқлари тўғрисида хабар бериш ва тиклашда, биринчи хатбошида кўрсатилган солиқ даъволари тўғрисидаги хабарнома ва тиклашда қўлланиладиган қонун қоидалари ва қоидаларига мувофиқ кафолат беради.
Бундай даъволар сўралаётган давлатда устувор аҳамиятга эга бўлмайди ва бу давлат ариза берувчи давлатнинг қонун ёки қоидалари билан рухсат этилмаган ҳар қандай мажбурлаш чораларини қўллашга мажбур бўлмайди.
Аҳдлашувчи давлатларнинг юқорида кўрсатилган солиқларини хабардор қилиш ва тиклаш учун қўлланиладиган ҳуқуқий қоидалар ва қоидаларга мувофиқ, биринчи навбатда кўрсатилган давлатда қарздор бўлган 1-бандда кўрсатилган солиқ талабларини хабардор қилиш ва тиклаш, бир Аҳдлашувчи давлатнинг ваколатли органи илтимосига биноан, бошқа Аҳдлашувчи давлатнинг ваколатли органи бундай талабларни кафолатлайди талаб қилинадиган давлатда ҳеч қандай устуворликка эга бўлмайди ва бу Давлат мажбурий, ариза берувчи давлатнинг ҳуқуқий қоидалари ёки қоидалари билан рухсат этилмайди.
3. 2-бандда кўрсатилган сўровлар, агар зарур бўлса, ҳар қандай охирги маъмурий ёки ҳуқуқий қарорнинг расмий нусхаси билан бирга ижро этилишига рухсат берувчи ҳужжатнинг расмий нусхаси билан бирга бўлиши керак.
4. Бир Аҳдлашувчи давлатнинг ваколатли органи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун бошқа Аҳдлашувчи давлатнинг ваколатли органидан ушбу бошқа давлатнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган апелляция учун очилган солиқ талабларига нисбатан ҳимоя чораларини кўришни сўраши мумкин; 1 — 3 бандларининг қоидалари бундай чора-тадбирлардаги зарур ўзгаришлар билан қўлланилади.
5. 26-модда 1-бандининг қоидалари Аҳдлашувчи давлатнинг ваколатли органига тақдим этиладиган ҳар қандай ушбу моддага мувофиқ маълумотларга ҳам қўлланилади.
Ушбу Конвенциянинг ҳеч бир қоидаси дипломатик ваколатхона ходимлари ёки консуллик муассасалари ходимларининг халқаро ҳуқуқнинг умумий меъёрларига ёки махсус Конвенциялар қоидаларига мувофиқ белгилаб қўйилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
1. Аҳдлашаётган давлатлардан ҳар бири мазкур Конвенцияни ички қонунчиликка мувофиқ кучга киритиш учун талаб қилинган тадбирлар якунланганлиги тўғрисида бир-бирларини дипломатик йўллар орқали хабардор қиладилар. Мазкур Конвенция ана шундай охирги ахборот олинган кундан бошлаб кучга киради.
i) Конвенция кучга кирадиган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан бошлаб даромадлар олинадиган манбадан ундириладиган солиқларга нисбатан;
ii) Конвенция кирган йилдан бевосита кейин келувчи календар йилнинг 1-январидан ёки ундан кейинги кундан бошлаб ҳар бир солиқ йили учун даромаддан олинадиган солиққа ва мулк солиқларига таъсир қилади.
i) Конвенция кучга кирадиган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан бошлаб даромадлар олинадиган манбадан ундириладиган солиқларга нисбатан;
ii) Конвенция кучга кирган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан ёки ундан кейин бошланадиган солиқ даврларида даромаддан олинадиган бошқа солиқларга нисбатан;
iii) Конвенция кучга кирган йилдан кейинги ҳар қандай йилнинг биринчи ёки биринчи январидан кейин мавжуд бўлган капитал қисмларидан олинадиган капитал солиғига нисбатан.
Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи давлатлардан бири унинг амал қилишини тўхтатгунигача ўз кучида қолади. Давлатлардан ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи давлатга дипломатик каналлар орқали Конвенциянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида Конвенция кучга кирган кундан бошлаб беш йил ўтгандан кейинги ҳар қандай тақвимий йилнинг 30-июнида ёки ўша кунгача хабарнома юбориш орқали тўхтатиши мумкин. Бундай ҳолда унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги хабарнома берилган ўша тақвимий йилнинг 31-декабридан кейин бошланадиган ҳар қандай молия йилидаги солиқларга нисбатан тўхтатилади. Агар ўша йилнинг 1 июлигача бекор қилинса, Конвенция ўз кучини йўқотади:
i) ушбу Конвенция бекор қилинганлиги тўғрисида хабарнома берилган йилдан кейинги календар йилнинг биринчи январида ёки ундан кейин олинган даромад манбасидан олинадиган солиқларга нисбатан;
ii) ушбу Конвенциянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан кейинги йилнинг биринчи январида ёки ундан кейин олинган бошқа солиқларга нисбатан, ҳар қандай солиққа тортиладиган йил учун даромад ва мол-мулкка нисбатан
i) ушбу Конвенцияни бекор қилиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан кейинги йилнинг биринчи ёки биринчи январидан кейин кредитга ёзилган ёки тўланиши керак бўлган даромад манбаидан тўланиши керак бўлган солиқларга нисбатан;
ii) ушбу Конвенцияни бекор қилиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан ёки ундан кейин бошланадиган солиқ даврларида даромадлардан олинадиган бошқа солиқларга нисбатан;
iii) ушбу Конвенция бекор қилинганлиги тўғрисида хабар берилган йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан ёки ундан кейин мавжуд бўлган капитал қисмидан олинадиган капиталга солинадиган солиқларга нисбатан.