Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартибини кенг тушунтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуини амалга оширсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом нодавлат нотижорат ташкилотларини, уларнинг юридик шахс ҳисобланган алоҳида бўлинмаларини, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини (кейинги ўринларда ННТ деб аталади) ихтиёрий ҳамда мажбурий тугатиш, шунингдек ННТларнинг юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмаларини ёпиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низомнинг қоидалари қонунчиликда назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатларига эга бўлган ННТларни тугатишда қўлланмайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
2. ННТни ихтиёрий тугатиш унинг юқори органи қарорига биноан, мажбурий тугатиш эса — суд қарори асосида амалга оширилади.
Жамоат фондларини ихтиёрий тугатиш манфаатдор шахснинг аризаси асосида, суднинг қарорига биноан, мазкур Низом II бўлимининг тегишли бандларида кўрсатилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Айрим ННТлар учун қонунчиликда уларни тугатишнинг мазкур Низомда назарда тутилмаган бошқача хусусиятлари ва шартлари белгиланиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5. ННТни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор унинг таъсис ҳужжатларида шунга ваколат берилган юқори органи томонидан қабул қилинади. Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:
тугатиш комиссияси таркиби (агар тугатиш комиссияси ННТнинг муассислари (қатнашчилари) томонидан тайинланса, у ҳолда қарорда бу ҳақда кўрсатилади);
ННТнинг мавжуд алоҳида бўлинмалари рўйхати (юридик шахс ҳисобланган ва юридик шахс ҳисобланмаган бўлинмаларни алоҳида кўрсатган ҳолда);
агар таъсис ҳужжатларига мувофиқ алоҳида бўлинмаларни тугатиш ишлари уларнинг раҳбар органлари зиммасига юкланган бўлса, алоҳида бўлинмага ўз фаолиятини тўхтатиш ва тугатиш ишларини бошлаш ҳақидаги кўрсатма;
кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин қоладиган мол-мулкнинг тақдири (унда ННТнинг уставда белгиланган асосий мақсадлари ва вазифалари учун фойдаланиш усули ва (ёки) ушбу мол-мулкни хайрия сифатида олувчилар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар).
ННТни тугатиш комиссияси таркибига, қоидага кўра, тегишли юридик, иқтисодий маълумотга ва (ёки) бухгалтерия соҳасида амалий тажрибага эга бўлган шахслар киритилади.
Тугатиш комиссияси таркибига тегишли давлат органлари розилиги билан уларнинг мутахассислари ҳам киритилиши мумкин.
6. Тугатиш комиссияси таркиби ҳақидаги маълумотлар (комиссия аъзоларининг Ф.И.О., яшаш жойи, асосий иш жойи ва лавозими, телефон рақамлари), шунингдек ННТни тугатиш ҳақида унинг юқори органи томонидан қабул қилинган қарори уч иш куни мобайнида ННТни рўйхатдан ўтказган адлия органига (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи орган деб аталади) тақдим этилади.
Агар таъсис ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс ҳисобланган бўлинмани тугатиш учун алоҳида тугатиш комиссияси тузиш талаб этилмаса, асосий ташкилот томонидан тайинланган ягона тугатиш комиссияси ҳақидаги маълумотлар, унинг таркиби мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган тартибда келишилгандан сўнг алоҳида бўлинмани рўйхатдан ўтказган органга тақдим этилади.
Халқаро ва хорижий ННТлар ваколатхоналари ва филиалларини тугатиш ҳақида асосий ташкилотнинг марказий органи томонидан қабул қилинган қарори белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган кундан бошлаб 15 кун мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Рўйхатдан ўтказувчи орган тугатиш комиссияси таркибига нисбатан эътирози бўлмаса, тугатиш комиссияси таркиби ҳақидаги маълумотлар ҳамда ННТни тугатиш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг икки иш куни мобайнида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ННТнинг тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади ҳамда бу тўғрида ННТ давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати ва статистика органларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) туман (шаҳар) бўлимини хабардор қилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Рўйхатдан ўтказувчи орган тугатиш комиссияси таркибига нисбатан эътирози бўлса, асослантирилган эътирози ва таклифларини мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган муддатда ННТнинг юқори органи номига ёзма равишда маълум қилади. Эътироз ва таклифлар ушбу муддатда тақдим этилмаган тақдирда тугатиш комиссияси таркиби рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилган ҳисобланади.
Тугатиш комиссияси таркиби рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилган вақтдан бошлаб ННТни бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади. ННТнинг муассислари (қатнашчилари) ва (ёки) раҳбар органи аъзолари уч иш куни мобайнида ННТ фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек ННТнинг муҳр ва штамплари ҳамда бошқа мол-мулкини рўйхат бўйича тугатиш комиссиясига топширишлари шарт.
а) тугатиш ишларини амалга оширади ва ННТнинг кредиторлари, муассислари (қатнашчилари), раҳбар органлари аъзолари ёки бошқа ходимлари манфаатларига риоя этилишини таъминлайди;
б) ННТ қарздор сифатида иштирок этадиган ижро ҳужжатларининг ижросини тугатиш тартиботи доирасида таъминлайди;
в) ишончномасиз ННТ номидан вакиллик қилади, ННТнинг молиявий, тўлов-ҳисоб-китоб ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;
г) ННТнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради;
9. Тугатиш комиссияси мажлисларини ўтказишни унинг раиси ташкил қилади. Мажлисда барча масалалар овоз бериш йўли билан ҳал этилади ва комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлган тақдирда тугатиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
а) тугатиш ишлари ниҳоясига етганда — рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ННТни тугатиш тўғрисида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ёзув киритилганда;
б) ННТ фаолияти тикланганда — тугатиш ишлари тўхтатилганлиги ва ННТ фаолияти тикланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганда;
в) ННТ банкрот деб эътироф этилганда — ННТ банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатиш ишлари бошланганлиги тўғрисида суд қарори қабул қилинганда;
г) янги тугатиш комиссияси тайинланганда — янги тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинганда. Ушбу ҳолатда ННТнинг барча ҳужжатлари, муҳрлари, штамплари ва бошқа мол-мулки янгидан тайинланган тугатиш комиссиясига икки кун муддат мобайнида рўйхат бўйича топширилади.
11. Тугатиш комиссияси, унинг таркиби рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилгандан сўнг уч кун муддат мобайнида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) ННТнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (кейинги ўринларда асосий ҳисобварақ деб аталади) хизмат кўрсатувчи банкка ва ННТнинг хорижий валютадаги маблағлари жамланадиган тижорат банкига ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини ҳамда тугатиш комиссияси раиси имзосининг намунаси қўйилган варақчани;
(11-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон — 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради)
б) ННТнинг миллий валютадаги иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига, жамғарма депозит ҳисобварақларига ва муддатли депозит ҳисобварақларига, шунингдек юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмаларнинг депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банкларга — уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини ННТнинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ННТнинг хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақлари очилган банкларга — уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини ННТнинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағи очилган банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнатади.
(11-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон — 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради)
12. Банкнинг ҳужжатларни қабул қилиб олган сана тўғрисидаги белгиси, уларнинг тугатиш комиссиясига ёзма ёки электрон хабари, ҳужжатлар банкка юборилгани ҳақидаги почта квитанцияси ва шу кабилар мазкур ҳужжатлар олинганлигининг тасдиғи ҳисобланади.
ННТнинг, шунингдек унинг юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмаларининг фаолияти тўхтатиб қўйилади;
мол-мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлган ёхуд мол-мулкни учинчи шахсларга фойдаланиш учун беришга сабаб бўладиган битимларни фақат мазкур Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширишга йўл қўйилади;
барча мажбуриятларни, шунингдек муддати кечиктирилган мажбурий тўловларни бажариш муддати бошланган ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ННТнинг миллий ва хорижий валютадаги ҳисобварақларидан маблағларни ҳисобдан чиқаришга фақат тугатиш комиссиясининг топшириғига биноан, қонунчиликда белгиланган тартибда йўл қўйилади;
(13-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ННТнинг миллий валютадаги иккиламчи, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларига, юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмаларнинг депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банклар томонидан мазкур ҳисобварақлар ёпилади, улардаги қолдиқ маблағлар эса тўлов топшириқномаси асосида ННТнинг асосий ҳисобварағига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий валютадаги иккиламчи, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банклар томонидан тугатиш комиссиясининг ариза-топшириқномаси асосида мазкур ҳисобварақлар ёпилади ҳамда улардаги қолдиқ маблағлар миллий валютадаги асосий ҳисобварақ очилган банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказилади.
(13-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон — 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) қонунчиликда белгиланган тартибда ННТ ходимлари билан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш, шунингдек юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмаларни ёпиш чора-тадбирларини кўради;
(14-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) ННТнинг активлари ва мажбуриятларини қонунчиликда белгиланган тартибда хатловдан ўтказади, шу жумладан ННТ қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари реестрини тузади;
(14-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
в) йил бошидан бошлаб ННТни тугатиш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган санагача бўлган даврда ННТ томонидан тўланадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни тузади;
г) ННТнинг дебиторлик қарзларини ундириш, кредиторларни аниқлаш ва уларни тасдиқнома олган ҳолда (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабилар) ННТнинг тугатилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш чора-тадбирларини кўради;
д) бир ёки бир неча даврий босма нашрларда ННТнинг тугатилиши тўғрисида эълон берилишини ташкил қилади. Эълонда қуйидагилар кўрсатилади:
ННТнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи (шунингдек ННТнинг тугатишдан олдинги йил мобайнида ўзгартирилган барча тўлиқ ва қисқартирилган номлари);
кредиторларнинг талаблари кўрсатилган аризаларни қабул қилиш муддати. Ушбу муддат кўрсатиб ўтилган эълон чиққан вақтдан бошлаб икки ойдан кам бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Бюронинг туман (шаҳар) бўлими рўйхатдан ўтказувчи органнинг билдиришномасини олган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмай иш юритувида тугатилаётган ННТ қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатининг мавжудлигини белгиланган тартибда аниқлаштиради. Тегишли ижро ҳужжати мавжуд бўлса, давлат ижрочиси ижро иши юритишни қонунда белгиланган тартибда тамомлайди ва тугатиш тартиботи доирасида ижро этиш учун тугатиш комиссиясига юборади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
16. ННТ давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказувчи органнинг билдиришномаси олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ННТ фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади, унинг муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак.
17. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этилиши учун белгиланган муддат тугагач ва давлат солиқ хизмати органи томонидан ўтказилган текшириш натижаларини, шунингдек тузилган ижро ҳужжатлари реестрини ҳисобга олган ҳолда тугатиш комиссияси оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини тузади.
18. Тугатиш комиссияси оралиқ тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин беш иш куни мобайнида, тасдиқномани (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабиларни) олган ҳолда ҳар қайси кредиторни унинг талаблари эътироф этилгани ёки рад қилингани, эътироф этилган талаблар суммаси ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.
19. Оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, у тасдиқланган кундан бошлаб тугатиш комиссияси томонидан кредиторларга қуйидаги навбат бўйича пул суммаларини тўлаш амалга оширилади:
биринчи навбатда — фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментларни ундиришга ва муаллифлик шартномалари бўйича пул тўловларига доир талабларини, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун ННТ тегишли вақтбай тўловларни соқит қилиш йўли билан жавоб берадиган талабларини қондириш;
иккинчи навбатда — Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар;
20. Кредиторларнинг гаров (ипотека) билан таъминланган талабларини қондириш ННТнинг (жамоат фондлари бундан мустасно) гаровга қўйилган мол-мулкини (гаров предметини) белгиланган тартибда сотишдан кейин тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу маблағлар қолдиғи кредиторлар талабларини мазкур Низомнинг 19-бандида белгиланган навбат бўйича қондириш учун йўналтирилади.
Агар гаров (ипотека) предметини сотишдан тушган сумма кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаса, у ҳолда талабларнинг қолган қисми ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган навбат бўйича қондирилади.
21. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда тугатиш комиссияси томонидан ННТ мол-мулкининг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва мазкур мол-мулкни очиқ савдоларда сотиш ташкил этилади.
Муомалада чекланган мол-мулкни сотиш ёпиқ савдоларда, қонунчиликка мувофиқ кўрсатиб ўтилган мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган шахслар иштирокида амалга оширилади.
Савдога қўйилган санадан бошлаб икки ой мобайнида сотилмаган мол-мулк кредиторларга баҳолаш қиймати бўйича, мазкур Низомнинг 19-бандида белгиланган навбатга риоя этган ҳолда мулк этиб қабул қилиш таклиф этилиши керак.
22. Кредиторлар талабларини қондириш ННТнинг муассислари (қатнашчилари) ҳамда бошқа шахслар томонидан тугатилаётган ННТнинг банкдаги ҳисобварақларига йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда, тугатиш комиссияси ННТни тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиши шарт. ННТ тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
24. Кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин ННТнинг мол-мулки ортиб қолган ҳолларда, тугатиш комиссияси томонидан улар ННТни тугатиш тўғрисидаги юқори орган қарорида кўрсатилган усулларда ва йўналишларда фойдаланилади ва (ёки) хайрия қилинади.
Агар ортиб қолган мол-мулкни ННТнинг мақсадлари учун фойдаланишнинг имкони бўлмаса, ННТнинг асосий мақсадига ўхшаш соҳаларда вазифаларни амалга оширувчи нотижорат ташкилотларга мулк қилиб берилиши мумкин.
Ортиб қолган мол-мулкнинг ННТ муассислари (қатнашчилари), раҳбар органи аъзолари ёки бошқа ходимлари ўртасида тақсимланишига йўл қўйилмайди.
кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан, шунингдек ННТ қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари амалда ижро этилгандан;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, молиявий санкциялар суммаси, шу жумладан текширишлар якунлари бўйича тўлангандан;
кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин қолган мол-мулк белгиланган тартибда тасарруф этилгандан сўнг тугатиш баланси лойиҳасини тузади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Тугатиш баланси ННТнинг юқори органи томонидан тасдиқланади ва давлат солиқ хизмати органига топширилади. Айни пайтда, тугатиш комиссияси тугатилаётган ННТ қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжатларининг Бюронинг органлари иш юритувида мавжудлиги юзасидан Бюро ҳудудий бошқармасига сўров юборади.
Тугатиш баланси қабул қилингандан кейин давлат солиқ хизмати органи, ННТнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирда, бу ҳақда бир иш куни мобайнида тугатиш комиссиясига тегишли хулоса бериши шарт. Бюронинг ҳудудий бошқармаси ННТ қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати унинг иш юритувида мавжуд бўлмаган тақдирда, бу тўғрида тугатиш комиссиясига уч иш куни мобайнида ёзма жавоб юбориши шарт.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисидаги хулосаси олингандан, шунингдек ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувда мавжуд эмаслиги ҳақидаги Бюро ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби олингандан кейин, тугатиш комиссияси ННТнинг асосий ҳисобварағи очилган банкка ҳисобварақни ёпиш тўғрисидаги ариза-топшириқнома билан мурожаат қилади. Банк бир иш куни мобайнида ННТга тегишли бўлган ҳисобварақни ёпади ва тугатиш комиссиясига асосий ҳисобварақ ёпилгани тўғрисида хулоса беради.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
28. Агар ННТнинг юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмалари мавжуд бўлса, уларнинг ёпилганлиги ҳақида реестрга ёзув киритиш учун тугатиш комиссияси асосий ҳисобварақ ёпилгандан кейин уч иш куни мобайнида тегишли адлия органларига хатлар юборади.
Хатда алоҳида бўлинманинг учинчи шахслар олдида мажбурияти йўқлиги кафолатланиши ҳақида кўрсатилади ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмасини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси илова қилинади.
Хатни олган адлия органи уч иш куни мобайнида алоҳида бўлинма ёпилганлиги муносабати билан Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмаларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритади ва бу ҳақда икки иш куни мобайнида тугатиш комиссиясини ёзма равишда хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Тугатиш комиссияси асосий ҳисобварақ ёпилгандан кейин, ННТнинг юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмалари мавжуд бўлган тақдирда эса — уларнинг реестрдан чиқарилганлиги ҳақидаги тегишли адлия органларининг хабарномаларини олгандан кейин уч иш куни мобайнида, қонунчиликда назарда тутилган барча бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни давлат архивига, шунингдек муҳр ва штампларни йўқ қилиш учун ички ишлар органига топширади.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Агар ННТ юридик шахс ҳисобланган алоҳида бўлинмаларга эга бўлса, уларни тугатиш ишлари якунланиб, алоҳида бўлинмаларни давлат реестридан чиқарилганлиги ҳақида ушбу Низомнинг 32-бандида белгиланган тартибда адлия органларининг берган хабарномалари тугатиш комиссияси томонидан олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тегишли ҳужжатлар давлат архивига, муҳр ва штамплар эса — ички ишлар органига топширилади.
30. Тугатиш комиссияси ННТ тугатилганлиги тўғрисида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ёзув киритиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ННТнинг устави (низоми) ва нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхалари;
агар ННТнинг алоҳида бўлинмалари мавжуд бўлса, уларнинг тегишли реестрлардан чиқарилганлиги ҳақида адлия органларининг хабарномалари;
кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин ортиб қолган мол-мулкнинг тасарруф этилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатлар;
агар мавжуд бўлса, барча лицензиялар ва рухсатномаларнинг, шунингдек ННТ рамзи давлат рўйхатига олинганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхалари;
давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисидаги хулосаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тугатилаётган ННТ қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати мавжуд эмаслиги ҳақида Бюро ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби;
(30-банднинг ўн иккинчи ҳатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
31. Рўйхатдан ўтказувчи орган мазкур Низомнинг 30-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин беш иш куни мобайнида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ННТ тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилмаса ёки улар зарур тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, шунингдек тақдим этилган ҳужжатларда атайин нотўғри маълумот келтирилганлиги ёхуд ННТни тугатишнинг қонунчиликда белгиланган тартиби бузилганлиги аниқланса давлат реестрига ёзувлар киритилиши рад этилиши мумкин.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Давлат реестрига ёзув киритиш рад этилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган хатни тугатиш комиссиясига беради ҳамда олинган барча ҳужжатларни қайтаради.
Давлат реестрига ёзув киритиш ҳақидаги қарор рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғи шаклида расмийлаштирилади.
32. Рўйхатдан ўтказувчи орган давлат реестрига ННТ тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилгандан кейин икки иш куни мобайнида:
ННТ тугатилганлиги тўғрисида тугатиш комиссиясини, давлат солиқ хизмати ва статистика органларини белгиланган тартибда хабардор қилади;
ННТга берилган лицензия ва рухсатномаларни (улар мавжуд бўлган тақдирда) уларни берган органларга топширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. ННТни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор қонунчиликда назарда тутилган асосларда суд томонидан қабул қилинади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 54-моддасига мувофиқ, тугатиш комиссияси рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда суд томонидан тайинланади.
35. Тугатиш комиссияси суднинг қарорини олгандан кейин уч иш куни мобайнида унинг нусхасини рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТни тугатиш тўғрисидаги суд қарори нусхасини олгандан сўнг икки иш куни мобайнида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ННТнинг тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади ҳамда бу тўғрида ННТ давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати ва статистика органларини, шунингдек Бюронинг туман (шаҳар) бўлимини хабардор қилади.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
36. Суднинг қарори қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб ННТни бошқариш бўйича барча ваколатлар тугатиш комиссиясига ўтади. ННТнинг муассислари (қатнашчилари) ва (ёки) раҳбар органи аъзолари уч иш куни мобайнида ННТ фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек ННТнинг муҳр ва штампларини ҳамда бошқа мол-мулкини рўйхат бўйича тугатиш комиссиясига топширишлари шарт.
37. Тугатиш ишлари мазкур Низомнинг 8 — 22-бандларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Бунда оралиқ тугатиш баланси тугатиш комиссияси томонидан ННТни рўйхатга олган орган билан келишилгандан сўнг тасдиқланади. Оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини қабул қилиб олган рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бир ҳафта муддат мобайнида ёзма эътироз берилмаган тақдирда оралиқ тугатиш баланси келишилган ҳисобланади.
38. Кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин ННТнинг мол-мулки ортиб қолган ҳолларда, тугатиш комиссияси улардан ННТни тугатиш тўғрисидаги суднинг қарорида кўрсатилган йўналишлар учун фойдаланилади. Бунда мол-мулкнинг тасарруф этилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилади.
Агар ННТни тугатиш тўғрисидаги суднинг қарорида мол-мулк тақдири ҳал этилмаган бўлса, тугатиш комиссияси кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин беш иш куни мобайнида ортиб қолган мол-мулкнинг тақдирини ҳал қилиш юзасидан судга ариза билан мурожаат қилади.
кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан, шунингдек ННТ қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари амалда ижро этилгандан;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, молиявий санкциялар суммаси, шу жумладан текширишлар якунлари бўйича тўлангандан;
кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин қолган мол-мулкдан суднинг қарорида кўрсатилган йўналишлар учун фойдаланилгандан кейин тугатиш баланси лойиҳасини тузади.
Тугатиш баланси ННТни рўйхатга олган орган билан келишилгандан сўнг тугатиш комиссияси томонидан тасдиқланади. Тугатиш баланси лойиҳасини олган рўйхатга олувчи орган томонидан бир ҳафта муддат мобайнида ёзма эътироз берилмаган тақдирда тугатиш баланси келишилган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Тугатиш баланси тасдиқлангандан сўнг давлат солиқ хизмати органига топширилади. Айни пайтда, тугатиш комиссияси тугатилаётган ННТ қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжатларининг мавжудлиги юзасидан Бюро ҳудудий бошқармасига сўровнома юборади.
Тугатиш баланси қабул қилингандан кейин давлат солиқ хизмати органи, ННТнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирда, бир иш куни мобайнида тугатиш комиссиясига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисида хулоса бериши шарт. Бюронинг ҳудудий бошқармаси, ННТ қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати унинг иш юритувида мавжуд бўлмаган тақдирда, бу ҳақда тугатиш комиссиясига уч иш куни мобайнида ёзма жавоб бериши шарт.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
41. ННТни тугатишнинг кейинги жараёнлари ҳамда ННТ тугатилганлиги тўғрисида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ёзув киритиш мазкур Низомнинг 27 — 32-бандларида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
42. ННТнинг тугатилганлиги ҳақида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ёзув киритилишидан олдин ихтиёрий тугатишнинг бошқа ҳар қандай босқичида ННТнинг ваколатли юқори органи томонидан фаолиятни тиклаш ва тугатиш жараёнини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
43. ННТни ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб етти ойдан ошмаслиги керак.
Агар кўрсатилган муддат мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга мазкур Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаса ёки ННТнинг ваколатли юқори органи томонидан фаолиятни тиклаш ва тугатиш жараёнини тўхтатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинмаса рўйхатдан ўтказувчи орган тугатиш комиссиясига тақдимнома киритади.
Агар тақдимномада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаса, рўйхатдан ўтказувчи орган айбдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда таъсир чораларини қўллайди ва ННТни мажбурий тугатиш чораларини кўриб чиқади.
44. ННТ муассислари (қатнашчилари), раҳбар органи аъзолари ёки бошқа ходимлари ҳамда тугатиш комиссияси аъзолари ўзлари тайёрлаган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва қонунчиликка мувофиқлиги учун жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик натижасида кредиторларга, муассисларга (қатнашчиларга), раҳбар орган аъзоларига ёки учинчи шахсларга етказилган зарар учун қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)