LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 222-сонли «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 17 июндан ўз кучини йўқотади.
Хорижий давлатларнинг божхона чегарасидан ўтишда Ўзбекистон Республикаси автотранспорт воситаларидан йиғим ундирилганлиги учун тенгликни таъминловчи муқобил чора-тадбирлар ҳамда хорижий давлатлар автотранспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтишининг қўшимча шартларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Қозоғистон Республикасида — ташувчининг йўловчи олдидаги Фуқаролик, ҳуқуқий жавобгарлиги учун турли автотранспорт воситаларидан суғурта йиғимлари, автотранспортнинг қайтариб олиб чиқиб кетилиши тўғрисидаги мажбурият учун йиғимлар, карантин ва автомобилда ўтганлик учун йиғимлар қўлланилаётганлиги;
Туркманистонда — хорижий давлатлар автотранспорт воситалари учун мотор ёқилғиси қиймати тафовутини қоплаш бўйича йиғим жорий этилганлиги, Туркманистон ҳудудига кириб келаётган автотранспорт воситалари эгаларидан Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган йиғимларга тенг бўлмаган йиғимлар белгиланганлиги;
турли автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлиги суғурта йиғимларининг Қозоғистон Республикаси ва Туркманистонда амал қилувчи миқдорлари Ўзбекистон Республикасида белгиланган тегишли ставкалардан юқори эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистоннинг транспорт воситалари, бошқа ўзиюрар машина ва механизмларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келишига «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси ва Ўзбекистон Республикаси бошқа суғурта ташкилотларининг 1-иловага мувофиқ ставкалар бўйича ҳайдовчиларнинг учинчи шахслар олдидаги фуқаролик мажбурияти суғурталанганлиги тўғрисидаги полиси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг суғурта ташкилотлари билан биргаликда божхона постларида транспорт воситалари, бошқа ўзиюрар машина ва механизмлар ҳайдовчиларининг учинчи шахслар олдидаги жавобгарлигини суғурта қилиш ишларини белгиланган тартибда ташкил этсин.
Қозоғистон Республикаси ва Туркманистоннинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келувчи транспорт воситалари ҳамда бошқа ўзиюрар машина ва механизмлари эгаларининг учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси 2-иловага мувофиқ намунавий қоидаларга биноан амалга оширилади;
Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан ундириладиган мотор ёкилғиси тафовутини қоплаш бўйича муқобил йиғимлар миқдори 3-иловага мувофиқ белгиланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига Ўзбекистон Республикасининг автотранспорт воситаларига нисбатан шунга ўхшаш йиғимларни қўлловчи хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтаётганда тенглик асосида бир хил миқдордаги ставкаларни назарда тутган ҳолда муқобил йиғимлар жорий этиш ва уларни бекор қилиш ҳуқуқи берилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.1. Ушбу қоидаларда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётган хорижий транспорт воситалари ҳайдовчиларининг учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тартиби белгиланади.
2.1. «Суғурталанувчилар» — жисмоний шахслар — тўлиқ фуқаролик лаёқатига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида турган, суғурта тўловлари тўлайдиган ва суғурталовчилар билан аниқ суғурта муносабатларига киришадиган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётган хорижий транспорт воситаларининг ҳайдовчилари.
2.2. «Суғурталовчи» — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган, агар амалдаги қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мулкчиликнинг ҳар қандай шаклидаги тижорат ташкилоти ҳисобланган юридик шахс.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.3. «Суғурта полиси» — суғурталовчи томонидан суғурталанувчига бериладиган белгиланган намунадаги ҳужжат. У тузилган суғурта шартномасини тасдиқлайди ва унинг барча шартларини ўз ичига олади.
2.4. «Суғурта шартномаси» — суғурта тўлови тўланган ва суғурта полиси берилган вақтдан бошлаб кучга киради.
2.5. «Суғурта ҳодисаси» — суғурта ҳодисаси бошланганда суғурталовчининг учинчи шахсга (жабрланувчига) суғурта товонини тўлаш мажбуриятини олишига сабаб бўладиган воқеа ёки бахтсиз ҳодиса.
2.7. «Суғурта тўловлари» — шартнома тузилаётганида суғурталанувчилар томонидан суғурталовчига тўланадиган бадаллар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.8. «Транспорт воситалари» — транспорт воситалари деганда барча механик транспорт воситалари, шунингдек, тракторлар, ўзиюрар машиналар ва тиркамалар, ярим тиркамалар ҳамда ёйилма тиркамалар тушунилади.
3.1. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётган хорижий транспорт воситалари ҳайдовчиларининг учинчи шахслар (жисмоний ва юридик шахслар)нинг соғлиғига ва мол-мулкига етказилган зарар учун фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилиш объекти ҳисобланади.
4.1. Жисмоний шахслар — тўлиқ фуқаролик лаёқатига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида турган, суғурта тўловлари тўлайдиган ва суғурталовчилар билан аниқ суғурта муносабатларига киришадиган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётган хорижий транспорт воситаларининг ҳайдовчилари суғурталанувчилар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5.1. Хорижий транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан учинчи шахсга етказилган зарарнинг суғурталовчи томонидан тўланишини назарда тутувчи воқеа ёки тасодиф суғурта ҳодисаси ҳисобланади.
5.2. Зарар миқдорига шикастланган транспорт воситасини энг яқин жойдаги техник хизмат кўрсатиш станциясигача етказиш ва уни тузатиш харажатлари ҳам киритилади.
6.1. Суғурталанувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси хорижий транспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида бўладиган даврда, бироқ кўпи билан бир йил амал қилади.
6.2. Агар суғурта шартномасининг амал қилиши мобайнида хорижий транспорт воситасидан фойдаланиш белгиланган тартибда тақиқланган бўлса ёки у келгусида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келган бўлса, у ҳолда шартноманинг амал қилиши суғурталанувчининг хоҳишига кўра тўхтатилади, суғурта тўлови эса суғурта шартномасининг ўтган даврига мутаносиб равишда суғурталанувчига қайтарилади.
6.3. Хорижий транспорт воситаси бошқа ҳайдовчига ўтганда, суғурта ўз-ўзидан бекор қилинади ва суғурта тўлови транспорт воситаси суғурталовчининг жавобгарлигида турган кунлар сонига мутаносиб суммада қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7.1. Фуқароларнинг соғлиғига ёки ҳаётига, уларнинг мол-мулкига, юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарар учун суғурталанувчининг фуқаролик жавобгарлиги йўл-транспорт ҳодисасининг (кейинги ўринларда йўл-транспорт ҳодисаси деб аталади) ҳар бир ҳолати бўйича тўғридан-тўғри етказилган зарар миқдорида, бироқ транспорт воситасини рўйхатдан ўтказган мамлакатнинг ана шундай суғурта суммаси миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда суғурта қилинган ҳисобланади.
8.1. Суғурта тўловлари суғурта компанияси томонидан транспорт воситасини рўйхатдан ўтказган мамлакатнинг суғурта тўловлари ставкаларига тенг миқдорда белгиланган суғурта суммасидан ҳисоблаб чиқилади.
8.2. Суғурталанувчилар суғурта тўловларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётганда тўлайдилар.
8.3. Суғурта тўловлари бевосита божхона постларида эркин алмаштириладиган валютада тўланади, кейинчалик бу маблағлар шартнома асосида суғурталовчининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
8.4. Ҳисоблаб чиқилган суғурта тўлови тўлангандан кейин суғурталовчи суғурталанувчига белгиланган намунадаги полис беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
учинчи шахсларнинг мол-мулки нобуд бўлса, йўқ қилинса ёки шикастланса суғурталовчи томонидан тўланади.
— транспорт воситаси йўлда тўхтаб турган ёки тузатилаётган вақтда келиб чиққан зарарлар ҳам киритилади.
— нақд пул, қимматли қоғозлар, ҳар қандай турдаги ҳужжатлар, шунингдек, филателистик, нумизматик ва бошқа коллекциялар ва бойликлар йўқолганлиги учун жавоб бермайди.
10.1. Зарар учун товон мазкур Намунавий қоидаларда белгиланган фуқаролик жавобгарлиги доирасида белгиланади ва тўланади.
10.2. Зарар миқдори айбдор, жабрланувчи ёки унинг ишончли вакили иштирокида суғурталовчи томонидан белгиланади.
10.3. Шахсга етказилган зарар учун суғурта суммаси жабрланувчига, унга бошқа суғурта шартномалари бўйича тўланадиган суммалардан қатъи назар, тўланади.
Жабрланувчининг соғлиғига етказилган зарар учун товон миқдори даволаш-профилактика муассасасининг тегишли ҳужжатида кўрсатиб ўтилган зарар даражасига қараб ёки вафот этганлик тўғрисидаги далолатнома асосида белгиланади.
Саломатликка етказилган зарар учун товон суғурта суммасига мутаносиб равишда, бироқ унинг жами миқдорининг 60 фоизидан (ўлган тақдирда) кўп бўлмаган миқдорда тўланади.
Учинчи шахсларнинг мол-мулкига зарар етказилганлиги ёки нобуд бўлганлиги учун суғурта товони суғурта суммасига мутаносиб равишда, бироқ унинг жами миқдорининг 40 фоизидан (мол-мулк тўлиқ нобуд бўлган тақдирда) кўп бўлмаган миқдорда тўланади.
Мол-мулкка етказилган зарар учун ёки жабрланувчиларнинг соғлиғига зиён етказганлик учун суғурта тўлови ҳар бир аниқ суғурта ҳодисаси бўйича бир вақтда тўланади.
10.4. Суғурта тўловини суғурталовчи барча зарур ҳужжатлар олингандан сўнг 72 соат мобайнида тўлайди. Тўлов суғурталовчининг айби билан кечиктирилган ҳар бир кун учун ҳисоблаб чиқилган суғурта товони суммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўланади.
— йўл-транспорт ҳодисаси (бахтсиз ҳодиса) юз берган жойда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли чоралар кўришга, воқеа оқибатларини енгиллаштириш, шунингдек, мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш чораларини кўришга;
— жабр кўрган шахсларга фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномасини тузган суғурталовчи тўғрисида зарур маълумотлар беришга;
— воқеа рўй берган жойдаги суғурталовчини дарҳол хабардор қилишга ёки суғурта тузишга ва воқеа рўй бергандан кейинги иш кунидан кечиктирмай суғурталовчига зарур ахборот ва тушунтириш хати тақдим этишга мажбурдир.
11.2. Транспорт воситаси эгаси, ҳайдовчи ёки даъво қилувчи шахс суғурта ташкилотига йўл-транспорт ҳодисаси (бахтсиз ҳодиса)га тааллуқли мавжуд далилларни тақдим этиши ҳамда суғурталовчининг юз берган воқеа тафсилотларини ва етказилган зарар миқдорининг аниқланишини таъминлаши, шунингдек, суғурталовчи томонидан йўл-транспорт ҳодисаси (бахтсиз ҳодиса) айбдорларига қарши даъволарни текширишда ёрдам кўрсатиши шарт.
12.1. Йўл-транспорт ҳодисаси (бахтсиз ҳодиса) тўғрисида хабар олингандан сўнг суғурталовчи зарар миқдорини, ҳодисанинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш мақсадида ҳаракат қилади ҳамда суғурта далолатномасини ва манфаатдор шахслар иштирокида белгиланган намунадаги ҳисоб-китоб сметасини тузади.
12.2. Суғурталовчи транспорт воситаси эгасини ва даъво қилувчи шахсни тўланадиган зарар миқдорини аниқлаш учун қандай ҳужжатлар тақдим этиш зарурлиги ҳақида хабардор қилади.
13.1. Жабрланувчи ёки унинг топшириғига кўра ваколатли шахс транспорт воситаси томонидан етказилган зарар тўғрисида суғурталовчини хабардор қилади.
13.2. Агар зарар номаълум транспорт воситаси томонидан етказилган бўлса, у ҳолда жабрланувчи милицияга ёки ДАНга, суғурталовчига дарҳол хабар бериши ва зарар номаълум транспорт воситаси томонидан етказилганлиги тўғрисида тергов органларининг тасдиқномасини олиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13.3. Жабрланувчи томонидан ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда суғурталовчи воқеанинг муҳим ҳолатлари аниқланмай қолганлиги учун товон тўлашга мажбур эмас.
— транспорт воситасини алкогол ичимлик ичиш ёки гиёҳванд модда истеъмол қилиш натижасида маст ҳолатда бошқарган ва бу билан суғурта воқеасини юзага келтирган;
— транспорт воситасидан унинг эгасининг раъйига қарши фойдаланган ва ушбу транспорт воситаси билан зарар етказган ҳайдовчи тўланган суғурта товонини суғурталовчига қайтаришга мажбурдир.
14.2. Агар суғурталанувчи суғурталовчига зарар етказилганлиги тўғрисида хабар бермаса ёки ўз вақтида хабар бермаса, у ҳолда суғурталовчи бундай хабар бермаслик ёки ўз вақтида хабар бермаслик оқибатида келиб чиққан қўшимча харажатлар ва суд чиқимларини қоплаш юзасидан суғурталанган шахсга нисбатан даъво қўзғаши мумкин.
15.1. Жабрланувчилар ва суғурталанувчиларнинг аризалари ва шикоятлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.
15.2. Суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низолар даъво муддати доираларида амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
(1 километр учун АҚШ долларида) | ||
бензин | дизель | |
а) юк автотранспорт воситалари — юк кўтариш имконияти: | ||
10 тоннагача | 0,12 | 0,09 |
10 тоннадан 20 тоннагача | — | 0,13 |
20 тоннадан ортиқ | — | 0,16 |
б) автобуслар — ўриндиқлар сони: | ||
12 тадан кам | 0,06 | 0,04 |
13 тадан 30 тагача | 0,12 | 0,09 |
30 тадан ортиқ | 0,16 | 0,16 |
в) енгил автомобиллар | 0,06 | 0,04 |
г) мотоцикллар | 0,04 | — |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.