Олдинги таҳрирга қаранг.
(буйруқнинг номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 8 июлдаги 231-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2591-2, 14.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 10/21/2591-2/0679-сон)
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, наркологик касалликка (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик) йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 8 июлдаги 231-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2591-2, 14.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 10/21/2591-2/0679-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 1994 йил 20 октябрдаги 268-сонли «Ихтисослаштирилган ахлоқ тузатиш муассасаларида сақланаётган маҳбусларни гиёҳвандликдан мажбурий даволашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 8 июлдаги 231-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2591-2, 14.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 10/21/2591-2/0679-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-ижроия кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, наркологик касалликка (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик) йўлиққан шахсларга (бундан буён матнда ҳукм қилинган шахслар деб юритилади) нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 8 июлдаги 231-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2591-2, 14.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 10/21/2591-2/0679-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан алкоголизмга, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка йўлиққан ёхуд ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахслар томонидан жиноят содир этилган тақдирда, агар тиббий хулоса мавжуд бўлса, суд жазо тайинлаш билан бирга уларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаши мумкин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 8 июлдаги 231-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2591-2, 14.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 10/21/2591-2/0679-сон)
2. Ҳукм қилинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари уларни даволаш мақсадида қўлланилади.
3. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ижро этиш учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ёки ажрими асос бўлади.
4. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахслар жазони ижро этиш муассасаларининг қабул бўлимида шифокор-нарколог ёки шифокор-психиатр томонидан рўйхатга олинади ва 3 кун ичида тиббий текширувдан ўтказилади.
5. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахслар клиник, анамнестик, психопатологик, соматоневрологик ва лаборатория текширувларидан ўтказилади ва уларга шифокор-нарколог ёки шифокор-психиатр томонидан ташхис қўйилади ҳамда индивидуал равишда даволаш режаси белгиланади.
6. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахсларга шифокор-нарколог ёки шифокор-психиатр хулосасига мувофиқ даволаш режасига асосан тиббий ёрдам кўрсатилади.
7. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахслар дори воситалари ҳамда психотерапевтик таъсир ўтказиш чоралари билан даволанади.
Бунда тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахсларга мотивацион интервью, когнитив-ахлоқий, суггестив, рационал ва психологик (ижтимоий психологик ва рецидивга қарши) тренинглар орқали психотерапия, тиббий-ижтимоий ҳамда касбий реабилитация усуллари қўлланилади.
8. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахсларда фаол сил касаллиги мавжудлиги аниқланган тақдирда, уларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш фаол сил касаллигига ихтисослаштирилган жазони ижро этиш муассасаларида амалга оширилади.
9. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахсларга шифокор-нарколог ёки шифокор-психиатр хулосасига асосан стационар ёки амбулатория кузатуви тайинланади.
10. Стационар кузатувда дори воситаларини қўллаган ҳолда патогенетик ва симптоматик даволаш амалга оширилади.
11. Стационар кузатув якунлангандан сўнг, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахсларга амбулатор кузатув тайинланади ва тегишли даволаш ишлари амалга оширилади.
12. Стационар ёки амбулатор кузатув даврида шахсда унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга тўсқинлик қилувчи касаллик мавжудлиги аниқланган тақдирда, тиббий комиссия томонидан берилган хулосага мувофиқ тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш вақтинчалик тўхтатиб турилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ҳукм қилинган шахс тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан бош тортса, тиббиёт бўлими бошлиғи жазони ижро этиш муассасаси бошлиғини бу ҳақда ёзма равишда дарҳол хабардор қилади. Бунда тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан бош тортган ҳукм қилинган шахсга нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўрилиши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
14. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш жазони ижро этиш муассасаси тиббий комиссиясининг хулосасига асосан якунланади.
15. Жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи тиббий комиссия хулосасига асосан ўн кун ичида тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тугатишни сўраб тегишли судга ёзма равишда мурожаат қилади. Бунда тиббий хулоса ва тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахснинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилди мазкур мурожаатга илова қилиниши лозим.
16. Тиббий хулосадаги маълумотлар тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахснинг тиббий амбулатор варақасига қайд этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти наркологик касалликдан (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик) мажбурий даволаш курсини тугалламаган шахсларга нисбатан — вилоят, шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари (бўлимлари) ёки соғлиқни сақлаш органларининг даволаш муассасаларини уларнинг озод этилганлиги тўғрисида олдиндан хабардор этади. Бунда тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳукм қилинган шахснинг тиббий амбулатор картасидан кўчирма ҳам юборилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 8 июлдаги 231-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2591-2, 14.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 10/21/2591-2/0679-сон)