Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сон «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 апрелдаги 87-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
а) компьютерда дастурлаш ва дастурий таъминот воситаларини ёзиш, модификация қилиш, тестлаш ва техник қўллаб-қувватлаш билан таъминлаш, ҳужжатлаштиришга доир (шу жумладан тижорат ёки эркин тарқалган модуллардан фойдаланган ҳолда) фаолиятнинг барча турлари, шу жумладан тизим ва мазмунни ишлаб чиқиш ва/ёки тизимли дастурий таъминот воситалари (шу жумладан тиклаш), амалий дастурлар (шу жумладан тиклаш), маълумотлар базалари, веб-сайтларни (шу жумладан уларнинг аудиовизуал элементларини) яратиш ва бажариш учун зарур бўлган командалар тизимини ёзиш, дастурий таъминот воситаларини созлаш, яъни мавжуд илова мижознинг ахборот тизими доирасида ишлаши учун керакли бўлган тарзда уни модификация қилиш ва конфигурациялаш, якка тартибдаги дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш (буюртма асосида) ва дастурлар пакетини фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларига мослаштириш, фойдаланувчилар учун дастурий илова қилинган йўриқномаларни ёзиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Юридик шахслар Миллий реестрга кириш учун Вазирликка мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза тақдим этадилар (шахсан келиб, почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи орқали).
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Мазкур Низомнинг 3-бандидаги талабларга жавоб бермайдиган дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини Миллий реестрга киритишда рад этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сон «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари 2017 йилнинг 1 январига қадар муддатда қуйидаги тўловлардан озод этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Мазкур Низомнинг 19-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган солиқ имтиёзлари берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар Миллий реестрга киритилган юридик шахслар − дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг ходимларини рағбатлантириш, моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга йўналтирилади.
23. Мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган имтиёзлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Тақдим этилган маълумотнома-ҳисоботга кўра ҳисобот йили якуни бўйича ташкилот имтиёз бериш бўйича мазкур Низом билан ўрнатилган мезонга мос келмаса, мазкур Низомнинг 19-бандида келтирилган имтиёзлар, ўрнатилган тартибда пеня ҳисобланган холда Давлат бюджетига тўлаш мажбурияти тикланган ҳолда бекор қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси календарь йили давомида Миллий реестрдан ўз хоҳишига кўра чиқса, мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилган имтиёзлар, улар ўрнатилган мезонларга мос келган аввалги ҳисобот даври (чорак, ярим йил, 9 ой) учун сақланиб қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг
Миллий реестрига киритиш тўғрисида ариза

1. Сиздан Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг Миллий реестрига киритишингизни сўрайман:

_______________________________________________________________

(тўлиқ фирма номи)

_______________________________________________________________

(тўлиқ почта манзили, телефон номери, электрон почта)

_______________________________________________________________

(ташкилий-ҳуқуқий шакли)

_______________________________________________________________

(давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва санаси)

_______________________________________________________________

(солиқ тўловчининг идентификация рақами)

2. Ариза беришдан олдин келадиган ҳисоб-китоб солиқ даврида сотилган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг умумий ҳажмидаги ўз дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва сотишдан қуйидаги тушум олинганлигини хабар қиламиз:

минг сўм

Ҳисоб-китоб даври (аввалги 3 ой)

Соф тушумнинг умумий суммаси

Ўз дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва сотишдан олинадиган соф тушум суммаси

% нисбатида
(2-устунга нисбатан 3-устун)

1

2

3

4

3. Ишлаб чиқилган, жорий қилинган ва сотилган дастурий таъминот воситалари рўйхати:

Дастурий таъминот воситаларининг номи

Дастурий таъминот воситалари вазифасининг қисқа тавсифи

Дастурий таъминот воситаларининг интеллектуал мулк сифатида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатга олинган рақами ва санаси — мавжуд бўлганда

1.

2.

4. Қуйида имзо қўювчилар юқорида келтирилган ахборот ишончли ва тўлиқ эканлигини тасдиқлайдилар.

Раҳбар

____________

_______________________________

(имзо)

(фамилияси ва исми-шарифининг
бош ҳарфлари)

Бош бухгалтер

____________

_______________________________

(имзо)

(фамилияси ва исми-шарифининг
бош ҳарфлари)

М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Йиллик солиқ ҳисоботи билан бирга тақдим этилади

_______________________________________________________________

(жойлардаги солиқ ҳисоби бўйича давлат солиқ хизмати органи)га

_______________________________________________________________

(ташкилотнинг тўлиқ номи)

тақдим этилади.

Қуйидаги манзил бўйича жойлашган ___________________________________________
1. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
2. Ташкил этилган санаси (кун/ой/йил)
3. СТИР
4. ХХТУТ
5. Телефон: код

рақам

____________ йил учун
Шахсий дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва амалга оширишдан олинган фойданинг ҳисоб маълумотномаси

Имтиёзни қўллаш учун асос

_________________________________________

(норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи)

(минг сўм)

Кўрсаткичлар номи

Сатр коди

Сумма

Товар (иш, хизмат)ларни сотишдан тушган соф фойда − жами

010

Шахсий дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва амалга оширишдан тушган соф фойда

020

шу жумладан:

шахсий дастурий таъминот воситасини экспорт қилишдан тушган соф фойда

030

Товар (иш, хизмат)ларни сотишдан тушган соф фойдадаги шахсий дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва амалга оширишдан олинган соф фойданинг солиштирма қиймати, фоизда (020 сатр / 010 сатр)

040

шу жумладан:

шахсий дастурий таъминот воситасини экспорт қилишдан олинган соф фойданинг солиштирма қиймати , фоизда (030 сатр / 010 сатр)

050

Маълумотлар ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

Раҳбар:
СТИР
Ф.И.Ш.
Имзо

______________________
______________________

Бош бухгалтер
СТИР
Ф.И.Ш.
Имзо

______________________
______________________

Сана

(кун/ой/йил)

М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан