21.06.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1807-2
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори , 21.06.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1807-2
Кучга кириш санаси
24.06.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 11.04.2016
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 228-моддасига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52 (I)-сон) ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, 9-сон, 164-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. 4-банддаги «республика бюджетининг асосий 23402-ҳисобварағидан» деган сўзлар «Ягона ғазна ҳисобварағидан (бундан буён матнда ЯҒҲ деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) «б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) «д» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Мактаб таълими жамғармасига» деган сўзлар «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «иссиқлик таъминоти, газ таъминоти» деган сўзлар «иссиқлик таъминоти, санитария тозалаш ва газ таъминоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4. 13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5. 15-банддаги «Мактаб таълими жамғармаси» деган сўзлар «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 17-банднинг иккинчи хатбошисидан «ва бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
7. 20-банддаги «Давлат бюджети даромадлар ва харажатлар таснифининг 12-бўлими, 26-параграфига» деган сўзлар «Давлат бюджети даромадлар таснифининг 3 450 721 «Республика бюджети харажатларини қоплаш» кодига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 3-илованинг номидаги «иссиқлик таъминоти ва газ таъминоти» деган сўзлар «иссиқлик таъминоти, санитария тозалаш ва газ таъминоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4.1-банддаги «4 иш куни» деган сўзлар «6 иш куни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4.2-банддаги «Давлат бюджети Бош бошқармаси (4 иш куни)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги (2 иш куни)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.