Чет эл валюталаридаги операцияларни тартибга солиш, экспорт қилишдан олинган валюта тушумлари устидан амалий назорат ўрнатиш ва товарлар ҳамда хизматларни импорт қилишни амалга оширишда ундан самарали фойдаланиш мақсадида:
1. Белгилаб қўйилсинки, товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилиш учун квоталар бошқа юридик шахсларга сотилмайди, берилмайди ёки қайта тақсимланмайди;
Ўзбекистон Республикаси корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг экспорт-импорт операциялари бўйича хорижий шериклар билан ўзаро ҳисоб-китобларни фирмаларнинг чет эл банкларидаги счётлари орқали амалга оширишлари тақиқланади ва қонун бўйича жазоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларнинг экспорт-импорт ҳамда бошқа валюта операциялари бўйича хорижий валютадаги маблағлари ҳаракати устидан назорат қилиш Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда Марказий банк ва вакил қилинган банкларга юклатилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги ПФ-3661-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 282-модда)
2-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 июлдаги ПФ-5115-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги валюта тушумларини қайтаришнинг ва унинг давлатга тегишли улушини тўлашнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан жиноий ва бошқа жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича таклифлар киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ҳукуматнинг илгари қабул қилган қарорларини, шунингдек вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатларини мазкур Фармонга мувофиқлаштиришни таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул муомаласини мустаҳкамлаш ва «Сўм-купон»нинг харид қувватини ошириш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар» тўғрисида 1994 йил 11 апрелдаги 195-сон қарорига мувофиқ корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар (бундан кейин корхоналар деб аталади) томонидан ташқи иқтисодий операцияларни амалга оширишда чет эл валютасидаги маблағларнинг ҳаракатини назорат қилишнинг қуйидаги тартиби белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси корхоналари, агар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, чет эл валютасидаги счётни фақат Ўзбекистоннинг вакил қилинган банкларида очишлари мумкин.
(1-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 декабрдаги ПФ-2772-сон Фармонига мувофиқ чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 172-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Корхоналарнинг хўжалик фаолиятидан олинган чет эл валютасидаги барча маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайдиган тартибда уларнинг чет эл валютасидаги счётларига албатта ўтказилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Корхоналар томонидан уларнинг хорижий, шу жумладан МДҲ мамлакатларидаги шериклар билан лицензия бериладиган товарлар экспорти юзасидан тузадиган контрактлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида рўйхатдан ўтказилиши керак.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги ПФ-3661-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 282-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Барча ташқи савдо шартномалари валюта назорати органларида, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали вакил қилинган банкларда мониторингдан ўтказилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4630-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 336-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Товарларни экспорт қилувчи корхоналар юкнинг божхона декларациясида хорижий шериклар билан ҳисоб-китоблар, унинг орқали амалга ошириладиган вакил қилинган банкнинг реквизитларини ва тўлиқ номини кўрсатадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат божхона хизмати органлари ташқи савдо шартномалари бўйича товарлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларнинг ТСОЯЭАТга тўлиқ, ўз вақтида ва тўғри киритилиши назорати (мониторинги)ни амалга оширади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4630-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 336-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Вакил қилинган банклар ташқи савдо шартномалари бўйича пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга тўлиқ, ўз вақтида ва тўғри киритилиши кундалик назоратини амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пул маблағларининг белгиланган муддатларда келиб тушмагани ёки кам миқдорда тушгани ҳақидаги маълумотлар ТСОЯЭАТда шакллантирилади. Давлат солиқ хизмати органлари тегишли чоралар қабул қилиш учун ТСОЯЭАТдаги маълумотлардан фойдаланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4630-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 336-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Номарказлаштирилган экспортдан валюта тушумини мажбурий сотиш корхонанинг транзит валюта ҳисобварағига келиб тушган кундан бошлаб 5 банк кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 декабрдаги ПФ-2772-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 172-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Корхоналар юклаб жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тушумлар уларнинг счётларига ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушиши учун жавобгардирлар.
Бунда ўзбекистонлик экспорт қилувчилар томонидан олинган тушумни бошқа юридик шахслар фойдасига трансферабель аккредитивлар ва бошқа тўлов ҳужжатларини қўллаш йўли билан қайта бериш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Корхоналар чет эл валютасидаги тушумни яширган ҳолларда Марказий банк, республиканинг молия ва солиқ органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида қуйидаги санкциялар қўлланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
молиявий санкцияларни қўллаш ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорларда маъмурий жарима солиш;
қоидаларни бузган ёки валюта назорати ва тартибга солиш нормаларига риоя қилиниши учун тегишли чора-тадбирлар кўрмаган мансабдор шахсларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш.
Валютани сотиб олиш, сотиш ва ундан фойдаланиш тартибларини бузганлик учун вакил қилинган банкларга ва хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жазо чоралари, шу жумладан уларнинг ички валюта бозорида жорий валютани сотиб олиш ҳуқуқидан вақтинча 6 ой муддатга қадар маҳрум этишгача бўлган жазо қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эллардан хорижий валютадаги тушумнинг келиб тушиши муддатларини кечиктиришга йўл қўйган экспортёрлар, шунингдек, товарларнинг республикага олиб кирилишини ва уларнинг «эркин муомалага чиқариш» режимида расмийлаштирилишини, ишлар ва хизматлар кўрсатиш 30 банк кунидан кўпроқ муддатда (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк кунида) бажарилишини таъминламаган импортёрлар белгиланган муддатлар тугагандан сўнг республика бюджети даромадига жарима тўлайдилар:
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги ПФ-5287-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 06/17/5287/0425-сон)
валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан 180 кун кечиктирилган ҳолларда — келиб тушмаган валюта маблағи суммасининг 10 фоизи эквивалентида;
валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечиктирилган ҳолларда — келиб тушмаган валюта маблағи суммасининг қўшимча 20 фоизи эквивалентида;
валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан 365 кундан ортиқ кечиктирилган ҳолларда — келиб тушмаган валюта маблағи суммасининг қўшимча 70 фоизи эквивалентида.
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 октябрдаги ПФ-4374-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 43-44-сон, 461-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экспорт шартномасининг суғурта полиси бўйича тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварағига суғурта товон пули (миллий ва (ёки) хорижий валюталарда) келиб тушганида ушбу экспорт шартномаси бўйича дебитор қарздорлиги суммаси, молиявий санкцияларни қўллаш мақсадларида, келиб тушган суғурта товон пули миқдорида камайтирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги ПФ-5287-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 06/17/5287/0425-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Чет эл валютасидаги тушумни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатисиз хорижий банкларда очилган счётларга ўтказиш чет эл валютасидаги тушумни яшириб қолиш ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Импорт қилинаётган товарларга ҳақ тўлаш корхонанинг Ўзбекистоннинг унга хизмат кўрсатадиган вакил қилинган банкдаги счётидан амалга оширилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Экспорт-импорт операциялари бўйича тўловларнинг асосий шакллари ҳужжатли аккредитивлар, банк жўнатмаси ва инкассо ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 16 июлдаги ПФ-3276-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 93-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Вакил қилинган банклар пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга тўғри ва ўз вақтида киритилиши ҳамда ташқи савдо операциялари бўйича тўлов шаклларининг тўғри қўлланилиши бўйича жавобгардирлар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4630-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 336-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Вакил қилинган банкларнинг нотўғри ҳаракатлари ёки ўз ваколатларини ошириб юборишлари оқибатида хоҳ давлатга, хоҳ чет эл валютасидаги счётлар эгаларига етказилган зарарлар ва зиён шу банклар томонидан мажбурий равишда қопланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.