LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2439, 22.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги 111, 2007-66-сонли «Солиқ ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 15-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 15 апрелдаги 30, 2011-14-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича 13-иловага мувофиқ»;
товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар бўйича 19-иловага мувофиқ».
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобининг 1, 4, 5, 7, 8-иловалари тегишинча ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2—6-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 7-иловасига мувофиқ 12-илова билан тўлдирилсин;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган норезидентлар томонидан тўланадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобининг 2-иловаси ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 8-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотлар ва уларга иловаларни ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 9-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотнома ва унинг иловаси ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 10-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисида декларация ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 11-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Ўзбекистон Республикаси резиденти — чет эллик жисмоний шахснинг жами даромади тўғрисида декларация ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1, 2, 4, 6, 7-иловалар ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 12—16-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
б) Ҳисобварақ-фактурани тўлдириш тартиби ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 18-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
в) ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 19-иловасига мувофиқ таҳрирда Олинган (реализация қилинган) товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрини юритиш тартиби билан тўлдирилсин.
Алкоголли маҳсулотлар бўйича акциз солиғининг ҳисоб-китоби ва Микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига мансуб юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган алкоголли маҳсулотлар бўйича акциз солиғи ҳисоб-китоби ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 20-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Пиво бўйича акциз солиғи ҳисоб-китоби ва Микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига мансуб юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган пиво бўйича акциз солиғи ҳисоб-китоби ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 21-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Ўсимлик (пахта) ёғи бўйича акциз солиғи ҳисоб-китоби ва Микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига мансуб юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ўсимлик (пахта) ёғи бўйича акциз солиғи ҳисоб-китоби ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 22-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Сигареталар бўйича акциз солиғи ҳисоб-китоби ва Микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига мансуб юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган сигареталар бўйича акциз солиғи ҳисоб-китоби ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 23-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчиси тўғрисида маълумот ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 24-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 25-иловасига мувофиқ таҳрирда Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчи тўғрисида маълумотлар (фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан тўлдирилади) билан тўлдирилсин;
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китоби ва унинг иловаси 03-04-варақлар деб ҳисоблансин.
рус тилидаги матннинг 0209-сатрида «энергопередач» деган сўз «электропередач» деган сўз билан алмаштирилсин;
б) Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентларида мавжуд асосий воситаларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати тўғрисида маълумотнома изоҳида «25 январигача» деган сўзлар «25 январидан кечиктирмай» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган тўловчиларнинг ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китоби ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчалар 26-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлмаган тўловчиларнинг ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китоби ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчалар 27-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
10. 12-иловада Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китоби ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг 29-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчалар 31-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчалар 32-иловасига мувофиқ таҳрирда Якка тартибдаги тадбиркор — ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисида маълумотлар ва Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби билан тўлдирилсин;
13. 16-иловада Жорий солиқ даврининг 1 январдаги ҳолати бўйича ягона ер солиғи ҳисоб-китоби 050-сатридаги формула қуйидаги таҳрирда баён этилсин: