LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сонли «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3275, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 219-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 220-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
2. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидан 1998 йил 2 июнда тасдиқланган Таксофонлардан телефон алоқаси хизматларини тақдим этиш ва улардан фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 445, 1998 йил 11 июнь) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2010 йил 3 августдаги 290-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова), Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 219-модда), «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 59-модда), «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 170-модда) қонунларига мувофиқ таксофонлардан телефон алоқаси хизматларини тақдим этиш ва улардан фойдаланишнинг тартиб ва шартларини белгилайди.
ахборот-маълумот хизмати — фойдаланувчиларга, уларнинг ташаббусига кўра, оғзаки (товушли) ёки визуал сўров шаклида ифодаланган ахборотни (бир телефон боғланиш чегарасида) тақдим этувчи хизмат;
маҳаллий телефон алоқаси — бир аҳоли пункти ёки маъмурий туман доирасида жойлашган фойдаланувчилар ўртасидаги телефон орқали боғланиш;
таксофон — телефон алоқани ўрнатиш, фойдаланувчиларга сўзлашувлар ва қўшимча хизматларни тақдим этиш учун мўлжалланган, фойдаланувчилар билан нақд пул ва нақд пулсиз тўлов воситалари (махсус жетон, тўлов картаси) ёрдамида дарҳол ҳисоб-китоб қилиш қурилмасидан иборат бўлган, шу жумладан, сўзлашув пунктларида ўрнатиладиган охирги абонент телефон қурилмаси;
таксофон орқали телефон алоқадан фойдаланувчи (кейинги ўринларда фойдаланувчи деб юритилади) — таксофон орқали телефон алоқа хизматларининг истеъмолчиси ҳисобланган юридик ёки жисмоний шахс;
таксофон орқали телефон алоқа хизматлари провайдери (кейинги ўринларда провайдер деб юритилади) — оператор тармоғи орқали фойдаланувчиларга таксофон орқали телефон алоқа хизматларини кўрсатувчи оператор билан шартнома тузган юридик шахс;
телекоммуникация оператори (кейинги ўринларда оператор деб юритилади) — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида телекоммуникациялар тармоғига эга бўлган, унинг ишлаши ва ривожланишини таъминловчи ҳамда телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
телекоммуникациялар тармоғидан фойдаланиш — таксофонлардан телефон алоқаси хизматларини тақдим этиш учун провайдерга телекоммуникация воситалари ва иншоотларидан фойдаланиш имкониятини яратиш;
тўлов картаси — кодланган маълумотни сақлайдиган, тармоқ фойдаланувчисини идентификация қилиш ва чақирувни инициация қилиш имкониятини берувчи тўлов воситаси;
шаҳарлараро телефон алоқаси — Ўзбекистон Республикасининг турли маъмурий туманлари доирасида (шаҳар таркибидаги туманлардан ташқари) жойлашган фойдаланувчилар ўртасидаги телефон орқали боғланиш;
халқаро телефон алоқаси — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган фойдаланувчи ва бошқа давлат ҳудудида жойлашган фойдаланувчи ўртасидаги телефон орқали боғланиш.
2. Операторлар ва провайдерларнинг фаолияти қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда лицензиялаш амалга оширилади.
3. Таксофонлар кўчаларда, майдонларда, бозорларда, алоқа бўлимларида, аэропортларда, вокзалларда, метро бекатларида, автобус бекатларида, дўконларда, ўқув юртларида, шаҳар жамоат транспорти бекатларида, тиббиёт ва даволаш муассасаларида, махсус жиҳозланган сўзлашув пунктларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг бино ва иншоотларида ҳамда бошқа жойларда келишув асосида ўрнатилиши мумкин. Таксофонлар алоҳида турувчи ҳамда ихчам ҳолатда жойлаштирилган бўлиши мумкин.
4. Ўрнатилган таксофонлар ушбу турдаги телекоммуникация воситаларига қўйиладиган техник талабларга, стандартларга, санитария ва ёнғинга қарши норма ва қоидаларига мос келиши керак.
5. Таксофонлар, кабина ва ярим кабиналарнинг жойлаштирилиши ва жиҳозланиши фойдаланиш учун қулайликни, зарур ёритилганликни, ташқи шовқин ва атмосфера ёғингарчиликлари таъсирларининг чегаралашини, сўзлашувларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.
таксофонларни эксплуатация қилувчи оператор ёки провайдер тўғрисида ахборот (номи, манзили, телефон номерлари);
маълумот кўринишидаги ахборот (фавқулодда тезкор хизматлар ҳамда таксофонларни таъмирлаш хизматининг телефон номерлари, яқин атрофда жойлашган таксофоннинг манзили ва бошқалар);
7. Оператор томонидан таксофонларга телефон номерлари ажратилган ҳолларда, шундай таксофонлардан кирувчи чақирувларни қабул қилиб олиш учун фойдаланиш мумкин.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 29 июлдаги 201-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2140-1, 05.08.2019 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2019 й., 10/19/2140-1/3622-сон)
провайдер шартнома шартларини бузганда провайдернинг телекоммуникация тармоғидан фойдаланишини тўхтатиб қўйиш;
Оператор томонидан таксофон орқали телефон алоқа хизматлари бевосита кўрсатилган ҳолда, оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фойдаланувчиларга таксофон орқали телефон алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича техник сиёсатни мустақил равишда белгилаш ва ташкилий тадбирларни амалга ошириш.
шартноманинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун провайдерларга етказилган зарарларни қоплаш;
провайдерларни телекоммуникация тармоқларидан нормал фойдаланиш режими бузилишига олиб келиши мумкин бўлган тармоқдаги таъмирлаш-созлаш ва профилактика ишларининг бошланиш вақти ва давомийлиги тўғрисида хабардор қилиш;
провайдерларнинг шикоятларини, агар тузилган шартномада бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, 15 кундан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқиш.
12. Оператор томонидан таксофон орқали телефон алоқа хизматлари бевосита кўрсатилган ҳолда, оператор қуйидагиларга мажбурдир:
таксофон орқали телефон алоқа хизматларини кўрсатиш тартиби ва шартлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни фойдаланувчиларга тақдим этиш;
фойдаланувчилар учун қулай бўлган (савдо тармоғи, алоқа бўлими ва ҳоказо) жойларда махсус жетон ёки тўлов карталари сотилишини таъминлаш;
оператордан узилишларда ёки телекоммуникация тармоғидан лозим даражада фойдаланилмаганда тўловларнинг қайта ҳисобланишини талаб қилиш;
фойдаланувчиларга таксофон орқали телефон алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича техник сиёсатни мустақил равишда белгилаш ва ташкилий тадбирларни амалга ошириш;
операторнинг иш сифатини пасайтиришга ёки телекоммуникация тармоқларини шикастлантиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар қилмаслик;
таксофон орқали телефон алоқа хизматларини кўрсатиш тартиби ва шартлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни фойдаланувчиларга тақдим этиш;
фойдаланувчилар учун қулай бўлган (савдо тармоғи, алоқа бўлими ва ҳоказо) жойларда махсус жетон ёки тўлов карталари сотилишини таъминлаш;
оператор ёки провайдер томонидан ушбу Қоидаларга мувофиқ ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатилишидан фойдаланиш;
таксофонларни эксплуатация қилувчи оператор ёки провайдерни таксофонларнинг сифатсиз ишлаши, кабина ва ярим кабиналарнинг қониқарсиз ҳолати тўғрисида арз қилиш;
таксофон орқали телефон алоқа хизматларини тақдим этиш билан боғлиқ таклифлар ва даъволар билан операторга ёки провайдерга мурожаат қилиш;
операторнинг ёки провайдернинг айби билан телефон алоқа хизматлари кўрсатилмаганлиги ёки сифатсиз кўрсатилганлиги натижасида келтирилган зарар ўрнини қопланишини талаб қилиш.
таксофондан фойдаланиш бўйича йўриқномага мувофиқ фойдаланиш, таксофонлар, кабиналар ёки ярим кабиналарнинг шикастланишига йўл қўймаслик;
тақдим этилган сўзлашув тўлови учун таксофонларнинг ушбу типи учун мўлжалланган нақд пул ва нақд пулсиз тўлов воситаларидан (махсус жетон, тўлов картаси) фойдаланиш;
17. Таксофон орқали телефон алоқа хизматига ҳақ тўлаш учун махсус жетон, тўлов картаси, танга ва миллий валютанинг тегишли купюраси ишлатилади.
картани тайёрлаш учун буюртма берган оператор ёки провайдернинг маълумот (боғланиш) учун телефонлари;
18. Таксофон орқали маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизмати учун тарифлар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
19. Таксофон орқали шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқасининг тарификация бирлигининг ўлчови ҳамда тарификация бирлигининг тўлиқ бўлмаган бирлигини тўлаш тартиби оператор ёки провайдер томонидан фойдаланиладиган коммутация техникасининг техник имкониятларига боғлиқ ҳолда белгиланади. Бунда тарификация бирлиги бир минутдан кўп бўлмаслиги керак.
20. Таксофон орқали телефон сўзлашувининг давомийлиги чақирилувчи абонент ёки абонент қурилмасининг жавобидан то чақирувчи ёки чақирилувчи абонентнинг ёки абонент қурилмасининг узилишигача ҳисобланади.
21. Чақирилувчи шахснинг жавобига тенглаштирилган, жавоб сигнали телефон сўзлашуви давомийлиги ҳисобининг бошланиши бўлган, абонент қурилмасига қуйидагилар киради:
чақирилувчи абонентга махсус сигнализация тизими ёрдамида телефон аппарати трубкасининг кўтарилишини имитация қилиш воситасида чақирувчи абонент номерини аниқлаш имконини берадиган махсус қурилма билан таъминланган телефон аппарати;
абонент бўлмаганда унинг ўрнини босадиган ва ахборот алмашинувини таъминлайдиган (ёки имитация қиладиган) бошқа абонент қурилмаси.
22. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
23. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.