18.08.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1996
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи, 18.08.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1996
Кучга кириш санаси
28.08.2009
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 июндаги 83-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1996-1, 28.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 599-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (24-сонли БҲМС) «Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 июндаги 83-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1996-1, 28.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 599-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) «Ижара ҳисоби»га (рўйхат рақами 1946, 2009 йил 24 апрель) мувофиқ бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган молиявий ижара ва/ёки лизингга тааллуқли бўлган фоиз харажатлари.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 июндаги 83-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1996-1, 28.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 599-модда)
9. Қарзлар бўйича харажатлар, мазкур бобнинг 2-параграфига мувофиқ капитализация қилинадиган қисмидан ташқари қолган қисми, улар амалга оширилган даврнинг харажатлари (молиявий фаолият бўйича харажатлар) сифатида тан олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
23. Квалификацияланган актив учун қилинган харажатлар фақатгина пул тўловларида, бошқа активларни ўтказиб беришда ёки фоизли мажбуриятларни қабул қилишда ифодаланган харажатларни ўз ичига олади. Харажатлар мазкур актив билан боғлиқ оралиқ тўловлар ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (10-сонли БҲМС) «Давлат субсидиялари ҳисоби ва давлат ёрдамининг очиб берилиши»да (рўйхат рақами 562, 1998 йил 3 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 6-сон) кўзда тутилган тартибда олинган субсидиялар миқдорига камайтирилади.
25. Активни белгиланган мақсадларда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган фаолият нафақат активнинг ўзини жисмоний яратишини ўз ичига олади. Унга активни жисмоний яратишни бошлашдан олдин амалга ошириладиган техник ва маъмурий ишлар ҳам киради, масалан, қурилишни бошлаш учун зарур бўлган рухсатни олиш билан боғлиқ фаолият. Бироқ, бундай фаолиятга активга эгалик қилиш тааллуқли эмас, агарда бунда унинг ҳолатини ўзгартирувчи ишлаб чиқариш ёки модификация бўлмаса. Масалан, қурилиш учун ерни тайёрлаш ишлари амалга оширилган даврда қарзлар бўйича амалга оширилган харажатлар ушбу ишларни амалга ошириш даври давомида капитализация қилинади. Бироқ, келгусида қурилиш учун сотиб олинган ер, унда ҳеч қандай тайёрлаш ишлари олиб борилмасдан эгалик қилиб турилган даврдаги қарзлар бўйича харажатлар капитализация қилинмайди.
31. Агарда квалификацияланадиган активни қуриш қисмлар бўйича тугатилганда ва ҳар бир қисмни бошқа қисмларни қуриш давомида ишлатиш мумкин бўлса, хўжалик юритувчи субъект активнинг ушбу қисмини белгиланган мақсадда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган барча ишларни тугатганда, қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилиш тугатилиши шарт. Масалан, ҳар бири алоҳида ишлатишга яроқли бўлган бир неча бинолардан иборат бўлган бизнес-марказ квалификацияланадиган актив ҳисобланади ва ундаги ҳар бир қисм бошқа қисмларни қуриш ҳали давом этаётган пайтда ишлатилиши мумкин бўлса. Ташкилий қисмларидан ҳар қайсиси алоҳида ишлатилиши мумкин бўлишидан олдин тўлиқ тугатилиши лозим бўлган квалификацияланадиган активга бир майдонда жойлашган, корхонанинг турли цехларида кетма-кетлик билан амалга ошириладиган бир неча ишлаб чиқариш жараёнларини бирлаштирадиган саноат корхонаси мисол бўлиши мумкин.