09.07.2009 йилдаги 190-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 15.03.2012
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектлари бўш пул маблағларини жалб этишни янада рағбатлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 6 апрелдаги ПҚ-1090-сон қарорига мувофиқ ҳамда республикада ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган истеъмол товарлари сифати, уларнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги юзасидан назоратни кучайтириш, шунингдек одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2010 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) 4-банддаги «ва жисмоний» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
в) 22-банднинг иккинчи хатбоши ва 32-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
г) Низомга илованинг «Субъектлар» устуни биринчи позициясидаги «ва жисмоний» сўзлари чиқариб ташлансин.