LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддаси давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципини жорий этди.
Давлатнинг Асосий Қонуни суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритишини эълон қилди.
Фақат мустақил суд ҳокимияти ҳар бир фуқаронинг ваколатли ва холис судда ишни ошкора кўриш орқали ўзининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиши мумкинлигига кафолат бўлиб хизмат қилади.
Мустақил ва холис судни талаб қилиш ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқ Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг 10-моддасида ва Ўзбекистон Республикаси қўшилган бошқа халқаро ҳуқуқ ҳужжатларида мустаҳкамланган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ишлари билан танишиш суд ҳокимияти тўғрисидаги қонунларга, асосан риоя қилинаётганлигини, аммо уларнинг фаолиятида тушунтиришлар беришни талаб қилувчи айрим масалалар вужудга келганлигини кўрсатди.
(муқаддимасининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Суд ҳокимияти — бу судларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари устуворлиги принципига сўзсиз риоя қилиш асосида жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ишларини ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш бўйича ваколатидир.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 138-моддасига мувофиқ суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарори таҳририда)
Суд ҳокимияти ҳужжатларини бажармаслик ёки тегишлича бажармаслик Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жавобгарликни юзага келтиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Судлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисми мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқий низо хусусиятига эга бўлган ҳар қандай масалаларни, шу жумладан, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан берилган шикоятларни ҳал қилиш ҳуқуқига эгадир
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарори таҳририда)
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Конституциянинг 16-моддасига мувофиқ бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат унинг нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас.
3. Қонунга мувофиқ суд муҳокамасини қандай бўлмасин чеклашларга, бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиш, таҳдид қилиш ёхуд суд фаолиятига мансабдор шахс ёки фуқаронинг қай тарафдан ва қандай масалада бўлмасин аралашишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида судьяларга юксак мақом берилган. Судьялар қонунда белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар (сайланадилар);
(3-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарори таҳририда)
LexUZ шарҳи
Давлат ҳокимиятининг бирон-бир идораси судга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган вазифаларни юклаши мумкин эмас.
4. Судьядан иш бўйича у ёки бу қарорни қабул қилишга доир тушунтиришлар талаб қилишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Бунда шуни назарда тутиш лозимки, суд қарорининг бекор қилинганлиги ёки ўзгартирилганлиги фактининг ўзи судьялардан тушунтиришлар беришни талаб қилиш учун асос бўлмайди.
5. Мансабдор шахсларнинг судга у ёки бу ишни ҳал қилиш юзасидан тавсияларини ифода этиб, ёзма ёки оғзаки равишда қилган мурожаатлари кўрилмай қолдирилиши лозим. Суд томонидан ҳал қилинадиган шикоят ва аризаларни давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа муассасаларнинг назоратга олиши қонунда кўзда тутилмаган. Суд қарорлари устидан шикоят беришга ҳуқуқи бўлган шахслар доираси ва уларни кўриб чиқиш тартиби процессуал қонунларда қатъий белгилаб қўйилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Оммавий ахборот воситалари кўрилаётган ишлар бўйича ўз хабарларида суд қарори қандай бўлиши лозимлиги ҳақида фикр билдиришга ёки бошқача усуллар билан ишда иштирок этаётган бирон-бир шахснинг фойдасини кўзлаб судга таъсир ўтказишга ҳақли эмаслар. Бунда шуни унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига ва «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ жиноят содир эганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг айби қонунда назарда тутилган тартибда исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча, у айбсиз ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарори таҳририда)
7. Мустақиллик принципи судларга ҳуқуқ беради ва шу билан бирга улардан суд муҳокамасини адолатли ўтказишни ҳамда тарафларнинг ҳуқуқларига риоя қилишни талаб қилади.
Жиноят-процессуал қонунда мустаҳкамланган судда ишларни юритишда ўзаро тортишув принципига мувофиқ прокурор суд процессида тарафлардан бири ҳисобланади ва процесснинг бошқа тарафлари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланади.
8. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, судьялар маслаҳатлашувининг сир тутилиши ва уни ошкор қилинишининг тақиқланиши судьялар мустақиллиги, уларнинг беғаразлиги ва холислигининг энг муҳим кафолатидир.
Судьянинг тарафлар вакиллари, шунингдек, бошқа шахслар билан ишларни муҳокама қилиши унинг беғаразлигини шубҳа остига қўяди ва шунинг учун бунга йўл қўйилмайди. Судья фақат маслаҳатхонада ишни муҳокамасида қатнашганда уни мазмунан ҳал қилишга доир фикрини билдиради. Судья, шунингдек, муайян ишни ҳал қилиш бўйича бирон бир кишига маслаҳат беришга ва ўз фикрини билдиришга ҳақли эмас, чунки келгусида бу иш унинг ҳал этиш доирасида бўлиб қолиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Тушунтирилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар), ҳарбий судлар юқори турувчи судларга фақат процессуал жиҳатдан бўйсунади.
Барча даражадаги судлар судьялари тегишли суд раислари ва раис ўринбосарларига фақат ишни ташкил этиш масалалари бўйича бўйсунадилар.
(9-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Қайд этилган мансабдор шахслар суд ишлари бўйича судьяларга йўлланма беришга, судьяларни интизомий тартибда жазолашга ҳақли эмаслар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судьялар қонунга мувофиқ малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий малака ҳайъатига, Судьялар олий малака ҳайъатининг қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига шикоят бериш ҳуқуқига эга. Малака ҳайъатининг қарори қонуний кучга кирмагунча судьяни интизомий тартибда жазоланган деб ҳисоблаш мумкин эмас;
(9-бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарори таҳририда)
Судья фақат ўзи томонидан била туриб қонуннинг бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган масъулиятсизликка йўл қўйилган ҳоллардагина интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳолатларга судьяларнинг малака ҳайъатларигина баҳо бериши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 91-моддасига мувофиқ судларнинг фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти томонидан амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Қонун судьяларни сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати, сиёсий партияларнинг аъзоси бўлишлари, сиёсий ҳаракатларда иштирок этишлари, шунингдек судьянинг вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилмайдиган педагогик, илмий ва бошқа ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир турдаги фаолият билан шуғулланишларини тақиқлайди. Шу билан бирга судьялар касбий фаолиятига оид уюшмаларга бирлашишлари мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарори таҳририда)
12. Судьяларнинг дахлсизлиги суд мустақиллигининг муҳим кафолатидир, дахлсизлик қонунга мувофиқ унинг турар жойига, хизмат хонасига, фойдаланадиган транспорт ва алоқа воситаларига, унинг хат-хабарларига, унга тегишли мулклар ва ҳужжатларга ҳам тааллуқлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судьяга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин. Судья Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосаси олинмасдан ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши мумкин эмас.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судья тегишли судьялар малака ҳайъатининг хулосаси олинмасдан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Судлар ишларни ва материалларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра, давлат томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баравар муҳофаза этилишини кафолатлаши принципига оғишмай риоя этишлари шарт. Шуни назарда тутиш лозимки, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Шунинг учун судлар ишларни кўришда давлат органлари ва мансабдор шахслар мулкдорнинг ҳуқуқларини қанчалик ҳимоя қилаётганлик ва уларга риоя этаётганликларини аниқлашлари, асоссиз текширишлар, тафтишлар ва ҳоказо фактларга тегишли муносабат билдиришлари ҳамда бундай ноқонуний ҳаракатлар натижасида мулкдорга етказилган зарарни айбдор мансабдор шахслардан ундириш чораларини кўришлари лозим.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарори таҳририда)
14. Суд ҳокимияти умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланади.
Шундан келиб чиқиб, судлар ҳар бир иш бўйича қонунийликни ва фуқароларнинг ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлашлари ҳамда уларнинг ҳар қандай бузилишига зудлик билан муносабат билдиришлари шарт.
Барча суд тартибларига, шу жумладан, ҳар бир фуқаронинг ҳимоя ҳуқуқига оғишмай амал қилинмоғи лозим. Фуқароларни асоссиз жиноий жавобгарликка тортиш, ноқонуний ҳибсга олиш ва ҳибсда сақлаш, жисмоний ёки руҳий зўравонлик ишлатиш ёки ишлатишга таҳдид қилиш билан боғлиқ ҳар бир ҳолат тегишли равишда баҳоланиши лозим.
Тушунтирилсинки, бундай ғайриқонуний усулларни қўллаб олинган ҳар қандай далиллар юридик кучга эга эмасдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шу билан бирга судлар жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига қатъий амал қилишлари, хавфли жиноятчиларга нисбатан қонуннинг бутун кучини татбиқ этишлари лозим.
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
15. Судья томонидан зиммасига юклатилган вазифани, нуфузни ва судга ҳурматни шакллантирувчи юксак ахлоқ-одоб меъёрларига риоя қилинмасдан туриб, суд ҳокимиятини ва судья ваколатларини амалга ошириш мумкин эмас.
Судья суд ҳокимиятининг шаъни ва мустақиллигини мўътабар тутиши, ҳалол ва беғараз бўлиши, қонунга риоя этиши ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиши, ҳар қандай ножўя ҳаракатлар ёки шундай бўлиб кўриниши мумкин бўлган ҳаракатлардан ўзини тийиши, ўзининг судьялик лавозими нуфузидан шахсий манфаатлари ёки бошқа шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланишдан ўзини сақлаши, ҳуқуқ соҳасида ўзининг касб малакасини ошириб бориши, суд процессида тарафларга сабр тоқатлилигини ва обрўсини кўрсатиши, шахсий ҳаётда юксак ахлоқий қоидаларга амал қилиши шарт.