Ушбу Қонун ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ҳамда тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.
Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан, ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Қорақалпоғистон Республикасида ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳар кимнинг ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ва тарқатиш ҳуқуқи давлат томонидан ҳимоя қилинади.
Ахборот олиш эркинлигининг асосий принциплари ахборотнинг ошкоралиги, ҳамма олиши мумкинлиги, очиқлиги ва ҳаққонийлигидан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ахборот олишга доир сўров оғзаки, ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда ифодаланиши мумкин.
Ёзма сўровда мурожаат этувчининг исми, отасининг исми, фамилияси, манзили, сўралаётган ахборотнинг номи ёки хусусияти кўрсатилади.
Ёзма сўровда мурожаат этувчининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Ёзма сўровда электрон манзилнинг кўрсатилганлиги мурожаат этувчининг сўровга ахборот тизими орқали электрон шаклда жавоб олишга бўлган розилигидир.
Сўровга иложи борича қисқа муддатда, агар қонун ҳужжатларида бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, сўров олинган санадан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай жавоб қайтарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар сўров тушган орган ёки мансабдор шахс сўралаётган ахборотга эга бўлмаса, мурожаат этувчига бу ҳақда сўров олинган санадан бошлаб етти кундан кечиктирмай маълум қилиши, шунингдек, имкониятга қараб, унга бундай ахборотга эга бўлган органнинг ёки мансабдор шахснинг номини маълум қилиши шарт.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонун ҳужжатлари билан, шунингдек ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб беришга мажбурдир. Ахборот олиш имконияти қонун ҳужжатларини ва тегишли материалларни эълон қилиш ва тарқатиш йўли билан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
Мурожаат этувчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ахборот унинг сўровига биноан текинга берилади.
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирдан иборат ахборотни беришлари мумкин эмас.
Оммавий ахборот воситалари ахборот манбаини ва тахаллусини қўйган муаллифнинг кимлигини унинг розилигисиз ошкор этишга ҳақли эмас. Ахборот манбаи ёки муаллифнинг кимлиги фақат суд қарори билан ошкор этилади.
Оммавий ахборот воситалари эълон қилинаётган ахборотнинг тўғрилигини текшириб кўришлари шарт ва улар ахборот берувчи билан биргаликда унинг тўғрилиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, жамоат бирлашмаларининг, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг фуқароларнинг ахборот олишга доир ҳуқуқларини камситувчи хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Ахборот олиш хуқуқининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Қонунда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.