LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 29 декабрдаги 584-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1654-2, 29.12.2018 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 10/18/1654-2/2418-сон)
Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси ва Фуқаролик процессуал кодекси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг
2007 йил 12 январдаги 2/1, 2-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
2007 йил 12 январдаги 2/1, 2-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Йўриқнома, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва Фуқаролик процессуал кодекси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш тартибини белгилайди.
1. Судга келишдан бош тортган шахсларни келтириш Жиноят-процессуал кодекси ва Фуқаролик процессуал кодексига мувофиқ мажбурлов чораси ҳисобланади.
2. Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш, ваколатли давлат органлари томонидан шахснинг судга ихтиёрий келишидан бош тортганида қўлланиладиган чораларни амалга оширишдан иборат.
3. Судга келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича суд топшириқларини ижро этиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари(кейинги ўринларда матнда ички ишлар органлари ходимлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.
5. Шахсни мажбурий келтириш тўғрисидаги суднинг ажрими у чиқарилган кундан бошлаб бир кун давомида иш кўриладиган жой бўйича ички ишлар органларига ижро учун берилади(жўнатилади).
6. Ички ишлар органларининг бўлим бошлиқлари мажбурий келтириш тўғрисидаги суднинг келиб тушган ажримини зудлик билан кўриб чиқади ва унинг аниқ ва ўз вақтида ижросини ташкил этади. Ички ишлар органлари бўлим бошлиқлари йўқ бўлган пайтда суд ажримининг ижросини унинг ўринбосарларидан бири амалга оширади.
7. Мажбурий келтириш тўғрисидаги ажрим у келиб тушган кундан бошлаб бир кун ичида махсус журналда рўйхатга олинади ва ички ишлар органлари ходимларига ижро учун имзо чектирилиб, топширилади.
8. Мажбурий келтириш соат 6-00 дан 22-00 гача амалга оширилади, куннинг бошқа пайтларида қонунда белгиланган ҳолларда амалга оширилади.
9. Ички ишлар органлари ходими ёки ходимлари гуруҳи мажбурий келтирилиш кунида шахснинг ҳақиқий турган жойига боради.
Ички ишлар органлари ходими мажбурий келтирилиши лозим бўлган шахсни топганида, уни судга мажбурий келтириш тўғрисидаги ажрим билан таништириб, имзо чектиради. Бунда шахс топилган жой ва вақт, шахсни етказиш вақти, шунингдек мажбурий келтириши лозим бўлган шахснинг ариза, шикоят ва илтимосномалари ҳақида далолатнома тузилади.
10. Ички ишлар органлари ходими шахснинг қочиб кетганлиги, таътилдалиги, сафардалиги, оғир касаллиги ёки бошқа сабаблар (табиий офатлар, кичик ёшдаги фарзандларининг мавжудлиги ва уларни парваришлашни бошқа бировга топширишнинг иложи бўлмаганда, транспорт ҳаракатида узоқ муддатли танаффус ва ҳ.к) туфайли келтиришнинг имкони йўқлигини белгилагач, далолатнома тузади ва у фуқаролар йиғини раиси томонидан имзоланади. Далолатномага ички ишлар органлари бўлим бошлиғи томонидан тасдиқланган билдирги ва узрли сабабларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси илова қилинади.
Далолатнома, илова қилинган тегишли ҳужжатлар билан бирга, суд раисига ёки мажбурий келтириш тўғрисида ажрим чиқарган судьяга топширилади.
11. Ички ишлар органлари ходимлари мажбурий келтиришни амалга ошираётганда, судга келтирилаётган шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига амал қилишга, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбур.
12. Қонуний талабларга қаршилик кўрсатилганда ёки ашаддий бўйсунмаслик ҳолатларида ички ишлар органлари ходимлари «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жисмоний куч, махсус восита ва ўқотар қуролни қўллаш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолда баённома тузилади ва унда ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, вақти ва жойи ҳамда шахсга нисбатан қўлланилган чоралар кўрсатилади. Баённома қонунда назарда тутилган чоралар қўлланилганлиги тўғрисидаги билдирги билан бирга ички ишлар органи бўлим бошлиғига тақдим этилади. Бу ҳақда ажрими бўйича мажбурий келтириш амалга оширилган судья хабардор қилинади.
Жисмоний куч ишлатилганлиги ва махсус воситалар қўлланилганлиги натижасида жисмоний ёхуд юридик шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат ҳақида, шунингдек ўқотар қурол қўлланилган барча ҳоллар тўғрисида прокурорга дарҳол хабар берилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2016 йил 28 декабрдаги 6, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 1654-1, 05.01.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 23-модда)
13. Бошқа шаҳарда, туманда ёки вилоятда яшовчи шахсга нисбатан мажбурий келтириш суднинг ажримига биноан, шахсларнинг яшаш жойидан қатъи назар, иш юритуви жойидаги ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилади. Бошқа вилоятда яшовчи шахсни мажбурий келтириш Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
14. Вояга етмаган шахсларни мажбурий келтириш уларнинг ота-оналари ёки уларнинг қонуний вакиллари орқали амалга оширилади. Ички ишлар органи ходими мажбурий келтиришни амалга ошираётганида келтирилиши лозим бўлган вояга етмаган шахснинг ота-онасини мажбурий келтириш тўғрисидаги суд ажрими билан таништириб, бу ҳақда имзо чектиради.
15. Судга мажбурий тартибда келтирилган шахс ички ишлар органлари ходимининг билдиргиси билан ажрим чиқарган судьяга топширилади. Билдирги ажрим чиқарган судья томонидан имзоланади.
16. Ички ишлар органлари ходими судья талабига мувофиқ, сўнгги суд ҳаракатлари бажарилгунига қадар мажбурий келтирилган шахсни назорат қилиши шарт.
18. Мажбурий келтириш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.