LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги ПФ-5429-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3479-сонли қарори)»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Тадбиркорлик субъектларини норуда фойдали қазилмалар конларини ўзлаштиришга янада жалб этиш жараёнларини мақбуллаштириш, узоқ ҳудудларда янги иш жойларини яратган ҳолда, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишни жадаллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 2 майдаги ПҚ–1524-сонли қарори билан ташкил этилган Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган Комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 2 майдаги ПҚ–1524-сонли қарорига 2-иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
3. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.