LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги ЎРҚ-677-сонли «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан 2021 йил 27 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган кундан бошлаб амалга киритилсин.
LexUZ шарҳи
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 30 декабрдаги 253(504)-сонида эълон қилинган.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонун ижросини таъминловчи зарур меъёрий ҳужжатлар тайёрласин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин;
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ўзлари чиқарган, ушбу Қонунга зид келувчи меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатаси тўғрисида муваққат низомни тайёрласин ва уни тасдиқласин;
йиллик ҳисоботлар билан бир вақтда ана шу ҳисоботларнинг мукаммаллигига доир аудиторлик хулосалари тақдим этиши шарт бўлган корхоналар ва ташкилотлар доирасини белгиласин.
3. Аудиторлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган корхоналар (ташкилотлар) махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилсин (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1992 йил 14 январда қабул қилган «Корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида»ги 516-XII-сонли қарор).
Кейинги таҳрирга қаранг.