16.04.1998 йилдаги ПФ-1988-сон
Ҳужжат 16.04.1998 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Божхона тарифи тўғрисида», «Давлат Божхона хизмати тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилинганлиги муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1-иловага мувофиқ фармонлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2-иловага мувофиқ баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритилсин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона тўғрисидаги қонунларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида» 1994 йил 18 мартдаги ПФ-795-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбошида ва 5-бандининг биринчи хатбошида «Давлат солиқ қўмитаси» ва «Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари тегишли равишда «Давлат солиқ қўмитасининг раиси ҳамда Давлат божхона қўмитасининг раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-банддаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзларидан кейин «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари қўшиб қўйилсин;
илованинг 6-бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг 7-бандидаги иккинчи хатбошида «Давлат солиқ қўмитасини» сўзларидан кейин «ва Давлат божхона қўмитасини» сўзлари қўшиб қўйилсин.
2-банднинг учинчи хатбошидаги «тўловлар олингандан, аккредитив очилгандан кейин» сўзлари олиб ташлансин;
3-банддаги «Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси» сўзлари «Давлат божхона қўмитаси» деб ўзгартирилсин;
5-банддаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Давлат божхона қўмитаси» деб ўзгартирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3-банддаги «10 фоизи миқдорида» сўзлари «40 фоизи миқдорида» деб ўзгартирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.