Ҳужжат кучини йўқотган " " 06.01.1995
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришларини соддалаштириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 21 январдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришларининг Вақтинчалик тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги Низом ҳамда дипломатик паспорт бериладиган шахслар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Чет элга боришлари махсус келишувни талаб қилувчи мансабдор шахсларнинг рўйхати тасдиқлансин (3-илова).
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ўзларининг йўриқнома ҳужжатларини Президент Фармонининг 16-бандига ҳамда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Дипломатик паспортлар «Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги Низом»га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилади.
Фуқаролик паспортини ва хизмат визасини расмийлаштиришнинг умумий муддати 20 кундан ошмаслиги керак.
2. Ушбу бўлимнинг 1-банди «а» кичик бандида назарда тутилган ҳоллар доимий яшаш учун чет элга жўнаб кетишга рухсат беришни рад этиш учун асос бўлиши мумкин.
Ушбу Тартибнинг IV бўлимида назарда тутилган асослар бўйича чет элга боришга рухсат беришнинг рад этилиши, жавоб беришнинг белгиланган муддатдан ортиқча кечиктирилиши фуқаро томонидан юқори органга шикоят қилиниши мумкин, бу орган бир ойдан кўп бўлмаган муддатда жавоб бериши керак, фуқаро унинг қароридан норози бўлганда судга шикоят қилиши мумкин. Мазкур Тартибнинг IV бўлим 1-бандининг «б» ва «ж» бандларида кўрсатилган сабаблар бўйича чет элга бориш ҳуқуқини чеклаш устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.
Т/р | Чет элга борувчи мансабдор шахслар | Сафарга йўллаш тўғрисидаги қарорни қабул қилувчи мансабдор шахс ёки инстанция | |
1. | Бош вазир, Президентнинг Давлат маслаҳатчилари ва Президент аппарати Ишлар Бошқарувчиси ва бош консультантлари | Ўзбекистон Республикасининг Президенти | |
Бош вазирнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ҳокимлари ва Тошкент шаҳри ҳокими | |||
2. | Вазирлар, давлат қўмиталари, идоралари ва давлат ҳамда хўжалик бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари | Ўзбекистон Республикасининг Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош визири | |
3. | Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси, уларнинг ўринбосарлари, парламент делегациялари таркибидаги Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг халқ депутатлари | Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикасининг Олий Кенгаши (тегишли равишда) | |
4. | Ўзбекистон Республикаси Президенти аппаратининг масъул ходимлари | Ўзбекистон Республикасининг Президенти билан келишган ҳолда Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқарувчиси | |
5. | Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши аппаратининг масъул ходимлари | Олий Кенгаш Раиси билан келишган ҳолда Олий Кенгаш тегишли қўмитасининг раиси (Қорақалпоғистон Республикасида тегишли равишда) | |
6. | Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши аппаратининг масъул ходимлари | Бош вазир билан келишган ҳолда Бош вазирнинг тегишли ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси | |
7. | Вазирларнинг ўринбосарлари, давлат қўмиталари, идоралар ва давлат ҳамда хўжалик бошқаруви бошқа органлари раҳбарларининг ўринбосарлари, вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари ва Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосарлари | Тегишли вазирликлар, идоралар, муассасалар, ҳокимликларнинг раҳбарлари | |
8. | Шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг депутатлари, бу тузилмалар аппаратларининг ходимлари (шу жумладан, вилоятлар ҳокимликлари) | Тегишли вилоят ҳокимликлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши | |
9. | Тошкент шаҳар туманларининг ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутатлари, бу органлар аппаратининг ходимлари | Тошкент шаҳар ҳокимлиги | |