Т/р | Кафолатлар мазмуни | Қонунчилик ҳужжатлари |
2. | Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзолари бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш уларнинг вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин. | «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (39-модда). |
3. | Белгилаб қўйилсинки, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан қонунчиликда белгиланган тартибда келишилган ёки уни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони (5-банд) |
4. | Белгилаб қўйилсинки, асосан халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарадиган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чуқур қайта ишланадиган мавжуд кичик қўшма корхоналарни янада ривожлантириш ҳамда шундай янги корхоналарни барпо этиш, шунингдек энг аввало қишлоқ жойларда инфратузилмани ривожлантириш йўли билан рақобатбардош ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатишни кўзда тутувчи инвестиция лойиҳалари жалб этилаётган хорижий кредит маблағлари ҳисобига биринчи навбатда пул билан таъминланади. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 31 январдаги ПФ-1702-сон Фармони (2-банд) |
5. | Белгилаб қўйилсинки: | Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармони (7-банд). |
6. | 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқий таъсир чораларини фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилсин: | Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон Фармони (1-банд ва Фармонга илова). |
7. | Қуйидагилар белгилансин: назорат органларининг раҳбарлари ва мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектларини ўз ваколатлари ва назорат соҳаси доирасидан ташқари масалалар бўйича ҳар қандай текширувлар ўтказганлиги учун шахсан жавобгар, ҳатто жиноий жавобгар ҳам бўладилар. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон Фармони (2-банд) |
8. | Қуйидагилар белгилансин: | Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон Фармони (3-банд). |
9. | Тадбиркорлик субъектларидан: | Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида» 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сон қарори (7-банд). |
Кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари | |
Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши | Кичик бизнесни ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш. |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари | Кичик бизнес субъектлари учун маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича имтиёзлар белгилаш. |
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси | Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни, энг аввало кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмак бериш. |
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Асака банки», «Микрокредитбанк», кредит берувчи ва кредит линияларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари | Кичик бизнес субъектларини кредитлаш учун хорижий кредит линияларини жалб этиш. |
Бюджетдан ташқари жамғармалар | Кичик бизнес субъектларига кредитлар бериш учун тижорат банкларида кредит линиялари очиш. |
«Мадад», «Кафолат», «Ўзагросуғурта» суғурта компаниялари ва бошқалар | Кичик бизнес субъектлари таваккалчиликларини, шу жумладан, тузилган контрактларга оид таваккалчиликларни суғурта қилиш. |
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги | Қўшма корхоналар ташкил этиш, экспорт маҳсулотларини сотиш бозорларини, жаҳон бозори коньюнктураси, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг илғор технологиялари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш учун хорижий шериклар излаб топишда кўмаклашиш. Хўжалик юритувчи субъектларнинг қонуний ҳуқуқларини, манфаатларини ноҳалол рақобатчилардан, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда уларнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчиликни бузган мансабдор шахсларининг ҳужжатлари ва ҳаракатларидан ҳимоя қилишни ўз ваколати доирасида амалга оширади. |
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси | Кичик тадбиркорлик субъектларига уларнинг солиқларни тўғри ҳисоблашида ва бухгалтерия ҳисобини юритишида ёрдам кўрсатиш. |
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси | Янги ташкил этилган кичик бизнес корхоналарини давлат регистрига киритиш ва уларга давлат рўйхатидан ўтказишнинг тегишли рақамини бериш. |
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки | Тижорат банкларида кичик бизнес субъектларининг ҳисоб-китоб счётларини очишнинг, нақ пул тушуми сифатида кичик бизнес корхоналарига тушадиган нақд валюталарни инкассация қилишнинг умумий тартибини белгилаш. |
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги | Адлия вазирлигида, унинг жойлардаги органларида давлат рўйхатидан ўтказиш ва вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг кичик тадбиркорлик масалаларига оид меъёрий ҳужжатларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш. |
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси | Хўжалик юритувчи субъектларнинг қонунчиликни, манфаатларини ноҳалол рақобатчилардан, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда уларнинг рақобат тўғрисидаги, табиий монополиялар тўғрисидаги, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузган мансабдор шахсларининг ҳужжатлари ва ҳаракатларидан ҳимоя қилишни ўз ваколати доирасида амалга оширади. |