Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада эркинлаштириш, назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини камайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти асоссиз чекланишига йўл қўймаслик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси талабларига сўзсиз риоя этиш мақсадида:
1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини (иловага мувофиқ) фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги ПФ-5027-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 310-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги ПФ-5027-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 310-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 980-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди ва Савдо-саноат палатаси бир ой муддатда белгиланган тартибда «Ҳакамлар суди тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин ва бунда тадбиркорлик субъектлари ҳамда бирлашмаларининг ўзлари томонидан ҳакамлар суди ташкил этилиши назарда тутилсин.
ушбу Фармоннинг 1-бандида назарда тутилган тоифадаги ишларни кўриб чиқиш тартиб-таомилини янада такомиллаштириш ва соддалаштириш бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 558-модда)