Ҳужжат 26.05.2005 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
1. Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2005 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилсин.
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги табиий газ истеъмолчилари билан биргаликда бир ой муддатда шартнома муносабатларини кўрсатиб ўтилган Низомга мувофиқлаштирсинлар.
2. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган ўзларига қарашли корхоналар учун газ билан таъминлашнинг Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилган технологик ва авария брони даражасини икки ой муддатда тасдиқласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган корхоналар ҳисоб-китоб ойи бошланишидан камида 5 кун олдин табиий газ етказиб берувчиларнинг ҳисоб рақамларига тузилган шартномаларда кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг камида 15 фоизи учун олдиндан ҳақ тўлаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Олдиндан тўланадиган ҳақ суммаси ўтказилмаган ёки у 15 фоиздан кам миқдорда ўтказилган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган корхоналарга газ бериш газ етказиб берувчилар томонидан газ таъминотининг технология ва авария брони даражасигача қисқартирилади, газ тармоғидан тўлиқ узиб қўйиш эса фақат суд қарори бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган корхоналар олинган газ учун ҳисоб-китоб ойи тамом бўлгандан кейин 30 кун ўтгунгача узил-кесил ҳисоб-китоб қилади. Олинган газ ҳажми газ тармоқларининг ажралиш чегараларида жойлашган ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари асосида аниқланади ва ҳисоб-китоб ойи тугагандан кейин 3 кун мобайнида газни қабул қилиш-бериш далолатномалари билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Агар тўлов талабномаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган корхоналарнинг айби билан тўлов талабномаси берилган кундан бошлаб уч банк куни мобайнида бажарилмаса, газ етказиб бериш газ таъминотининг технология ва авария брони даражасигача қисқартирилади. Корхонадан дебиторлик қарзларни бундан кейин ундириб олиш суд тартибида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Олдиндан тўланадиган ҳақ суммаси ўтказилмаган ёки у 15 фоиздан кам миқдорда ўтказилган тақдирда, газ етказиб берувчилар томонидан ҳудудий газ билан таъминловчи корхонага газ етказиб бериш аҳоли истеъмол қиладиган даражагача, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган корхоналарнинг технология ва авария брони даражасигача қисқартирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Агар берилган тўлов талабномаси талабнома берилган вақтдан бошлаб 3 банк куни мобайнида ҳудудий газ билан таъминловчи корхонанинг айби билан бажарилмаса, газ етказиб бериш аҳоли истеъмол қиладиган даражагача, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган корхоналарнинг технология ва авария брони даражасигача қисқартирилади. Ҳудудий газ билан таъминловчи корхонадан дебиторлик қарзларни бундан кейин ундириб олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш қоидаларининг 4.8-банди чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 3-илованинг 24-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) «ресурслар» сўзидан кейин «аҳолига сотиладиган газ ҳажмидан ташқари» сўзлари қўшилсин.