Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

 LexUZ шарҳи
«Таълим тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон умумтаълим мактаби ўз фаолиятида «Таълим тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, шу қонунга мувофиқ қабул қилинадиган бошқа қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.
15. Мактаб Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 августдаги 406-сон қарори билан тасдиқланган Таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш, лицензиялаш тўғрисидаги Низомга мувофиқ аккредитация қилинганлигини тасдиқлаш мақсадида вақти-вақти билан аттестациядан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
V-IX синфлардаги ўқувчилар сони 25 ва ундан зиёд бўлган шаҳар мактабларида, ўқувчилар сони 20 ва ундан зиёд бўлган қишлоқ мактабларида ҳамда X-XI (XII) синфлардаги ўқувчилар сони 20 ва ундан зиёд бўлган шаҳар ва қишлоқ мактабларида меҳнат бўйича машғулотларда; тармоқ таълими дарсларида ҳам (VIII-IX синфларда 1 соат, X-XI (XII) синфларда 2 соат) фақат меҳнат бўйича амалий машғулотларда бўлиб ўқитиш амалга оширилади; X-XI синфлардаги ўқувчилар сони 25 ва ундан зиёд бўлган тақдирда жисмоний тарбия дарсларида (ҳар бир гуруҳда камида 8 йигит ва қиз бўлганда); I-IX синфлардаги ўқувчилар сони 25 ва ундан зиёд бўлган таълим рус тилида олиб борилмайдиган мактабларда рус тили ва адабиёти дарсларида X-XI (XII) синфлардаги ўқувчилар сони 20 ва ундан зиёд бўлган ҳамда таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган мактабларда ўзбек тили ва адабиёти, чет тили, информатика ва ҳисоблаш техникаси ва махсус фанлар, ихтисос бўйича айрим фанлар чуқур ўргатиладиган синф ва мактабларда эса ўз низомларига кўра бўлиниш амалга оширилади.
Малака тоифалари Аттестация тўғрисидаги Низомга мувофиқ мактабнинг барча ходимларини аттестациядан ўтказиш жараёнида берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.