Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.08.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 6 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3298, 06.05.2021 й.) асосан 2021 йил 10 августдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 декабрдаги 368-сон «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2004 йил 5 майдаги 209-сон «Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Инвесторларга «ноль» харид қиймати бўйича берилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар суммаларини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2004 йил 13 декабрдаги 119, 2004-63, 01/06-20-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2003 йил 26 августдаги 368-сон, «Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2004 йил 5 майдаги 209-сон ва «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорларига мувофиқ инвесторларга (шу жумладан, чет эллик инвесторларга) «ноль» харид қиймати бўйича сотилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига (кейинги ўринларда — Давлат бюджети), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бандликка кўмаклашиш жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — давлат мақсадли жамғармалари)га тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан, улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар суммаларини (кейинги ўринларда — қарздорлик)ни аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.
2. Харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «ноль» харид қиймати бўйича сотилаётган давлат мулки объектлари рўйхатини шакллантириш ва танлов шартларини тайёрлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган, Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низом билан аниқланади.
Пм — пул маблағлари ва қисқа муддатли инвестициялар (бухгалтерия балансининг 320-сатри + 370-сатри);
5. Тўланишига ишонч бўлмаган қарз суммасининг ҳисоб-китоби учун бухгалтерия балансининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқланган «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (19-сон БҲМС) (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябрь) билан белгиланган тартибда ўтказилган, корхонанинг активлари ва мажбуриятларини инвентарлаш натижалари билан асосланган тегишли моддалари қўлланади.
7. Комиссия мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ тўланишига ишонч бўлмаган қарз суммасини аниқлайди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари тўплами, 2003 йил, 8-сон, 78-модда) мувофиқ қарзни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади.
минг сўм | ||||||||
Т/р | Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг турлари | Ўтган йиллар қарзларининг суммаси, жами | Асосий қарз суммаси | Асосий қарз суммасида салмоғи (%да) | Пеня | Пеня суммасида салмоғи (%да) | Жарималар | Жариманинг бутун суммасида салмоғи (%да) |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 |
1. | Юридик шахслар фойдасига солинадиган солиқ | 135 | 100 | 54,1 | 25 | 52,1 | 10 | 37,0 |
2. | ҚҚС | 75 | 50 | 27,0 | 15 | 31,3 | 10 | 37,0 |
3. | Мол-мулк солиғи | 35 | 25 | 13,5 | 5 | 10,4 | 5 | 18,5 |
4. | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар | 15 | 10 | 5,4 | 3 | 6,3 | 2 | 7,4 |
5. | Жами | 260 | 185 | 71,2* | 48 | 18,5* | 27 | 10,4* |
* 5, 7 ва 9-устунларда ўтган йилларнинг бутун қарзига нисбатан қарз турларининг салмоғи кўрсатилган.