Ҳужжат 24.06.2008 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Класс тартиб рақами | Класснинг номи | Мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар |
I класс | Ҳаёт ва аннуитетлар | Қуйидаги ҳолларда суғурта суммалари тўлаш бўйича суғурталовчининг мажбуриятларини назарда тутувчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами: |
II класс | Никоҳ ва туғилиш | Никоҳга киришда ёки бола туғилганда суғурта суммаси тўланишини таъминловчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами |
III класс | Ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш | Умрбод рента тўланиши билан биргаликда ҳаётни суғурта қилиш турлари жами |
IV класс | Соғлиқни суғурта қилиш | Кўрсатиб ўтилган суғурта даври камида беш йилдан кам бўлмаган муддатга ёки суғурта қилинувчининг пенсия ёшига етгунига қадар белгиланиши шарти билан бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса ёки касаллик ёки касалланиш туфайли қаттиқ шикастланиш натижасида меҳнатга лаёқатлиликни йўқотганда суғурта суммалари тўланишини таъминловчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами. Бунда шартномада кўрсатилган суғурта даври суғурталовчи томонидан бир томонлама тартибда бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас |
Класс тартиб рақами | Класснинг номи | Мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар |
1-класс | Бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш | Қуйидаги ҳолларда: |
2-класс | Касалликдан эҳтиёт шарт суғурта қилиш | Суғурта таъминотининг белгилаб қўйилган пул суммаси тўланишини ёки касаллик ёки соғлиқнинг издан чиқиши муносабати билан суғурта қилдирувчининг пул компенсацияси (ёки унинг ҳам, бунинг ҳам комбинацияси)ни таъминловчи суғурта турлари жами, бироқ ҳаётни суғурта қилиш тармоқларининг IV класси бўйича шартномаларни истисно қилган ҳолда |
3-класс | Ер усти транспорт воситаларини суғурта қилиш | Транспорт воситалари, ўзи юрар машина ва механизмлар, ҳаракатланадиган темир йўл таркиби бундан мустасно, йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами |
4-класс | Ҳаракатланадиган темир йўл таркибини суғурта | Ҳаракатланадиган темир йўл таркиби йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами |
5-класс | Авиация суғуртаси | Ҳаво кемаси, ҳаво кемасининг машина асбоб-ускуналари, жиҳозлари, инвентари, эҳтиёт қисмлари йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами |
6-класс | Денгиз суғуртаси | Денгиз ва ички дарё кемалари, кемаларнинг машина асбоб-ускуналари, асбоб-ускуналари, инвентари, эҳтиёт қисмлари йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами |
7-класс | Йўлдаги мол-мулкни суғурта қилиш | Транспортнинг ҳар хил турлари билан ташишда юклар, багаж ва бошқа мол-мулк йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами |
8-класс | Мол-мулкни оловдан ва табиий офатлардан суғурта қилиш | Ёнғин, портлаш, бўрон, довул, жала, кўчки, тупроқнинг чўкиши, емирилиш, ер ости сувлари, сел, яшин уриши, зилзила, ядро энергияси таъсири натижасида мол-мулк (3 ва 7-классларда кўрсатилганлар бундан мустасно) йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами |
9-класс | Мол-мулкни зарардан суғурта қилиш | 8-классда кўрсатилмаган дўл, қалин қор ёғиши ёки қаттиқ совуқ тушиши, бузиб кириб ўғирлик қилиш ва бошқа воқеалар натижасида мол-мулк (3 ва 7-классларда кўрсатилгандан бошқа) йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами |
10-класс | Автофуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш | Ер усти транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмлардан фойдаланиш оқибатида, ташувчиларнинг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами |
11-класс | Авиация суғуртаси доирасидаги жавобгарликни суғурта қилиш | Ҳаво кемасидан фойдаланиш оқибатида, авиаташувчиларнинг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами |
12-класс | Денгиз суғуртаси доирасида жавобгарликни суғурта қилиш | Денгиз ва ички кемалардан фойдаланиш оқибатида, денгиз ташувчисининг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами |
13-класс | Умумий фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш | 10, 11 ва 12-классларда кўрсатилмаган таваккалчиликлар оқибатида учинчи шахслар (жисмоний ва юридик шахслар) олдида фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами |
14-класс | Кредитларни суғурта қилиш | Суғурта қилдирувчининг дебитори ночорлиги (банкротлик) ёки дебиторнинг суғурта қилдирувчи олдидаги қарзларни қайтариш мажбурияти бажарилмаслиги (ночорликдан ташқари) натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами |
15-класс | Кафилликни (кафолатларни) суғурта қилиш | Суғурта қилдирувчининг ўзига берилган кафолатни бажариши мажбурияти натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами |
16-класс | Бошқа молиявий таваккалчиликлардан суғурта қилиш | Қуйидаги ҳолларда: |
17-класс | Ҳуқуқий ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатларни суғурта қилиш | Суд муҳокамаси билан боғлиқ кўрилган харажатлар натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами |
суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА