Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 04.08.2014 санаси ҳолатига | Амалдаги версияга ўтиш
«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 31 январдаги ПФ-3022-сон Фармонига мувофиқ ҳамда суғурта тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш, суғурталовчиларнинг моддий-техника базасини ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг минтақавий ваколатхоналарини кенгайтириш ва аҳолининг суғурта ташкилотларига бўлган ишончини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Мазкур Низом «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига қўшимча равишда қуйидагилар белгиланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурталашнинг лицензия талаб қилинадиган турлари бўйича қоидалар (шартлар), лицензияда қуйидагилар бўлади: суғурталаш субъектлари доирасини белгилаш ва суғурта шартномаси тузиш бўйича чеклашлар, суғурта объектларини белгилаш, суғурта ҳодисалари рўйхатини белгилаш — ушбу ҳолатлар рўй берганда суғурталовчининг суғурта тўловлари бўйича мажбуриятлари пайдо бўлади, (асосий ва қўшимча шартлар), олиб қўйиш (таваккалчиларнинг ёки мол-мулкларни) бунда суғурталовчи мажбуриятларни бажармасдан озод бўлади, суғурта мукофотлари тарифлари (ставкалари), суғурталашнинг энг кўп (энг кам) муддати, суғурта шартномаларини тузиш ва суғурта мукофотларини тўлаш тартиби, томонларнинг суғурта шартномаси бўйича ўзаро мажбуриятлари ва суғурта шартномалари бўйича тўловни рад этишнинг мумкин бўлган ҳолатлари суғурта шартномаси бўйича эътирозларни кўриб чиқиш тартиби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 июлдаги 151-сонли қарори асосида учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 270-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади, лицензия талабгорининг раҳбари томонидан тасдиқланган суғурта қоидалари (шартлари) бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VII бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Класс тартиб рақами Класснинг номи

Мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар

I класс Ҳаёт ва аннуитетлар

Қуйидаги ҳолларда суғурта суммалари тўлаш бўйича суғурталовчининг мажбуриятларини назарда тутувчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами:
— суғурта қилинувчининг суғурта муддати тамом бўлгунгача ёки суғурта шартномасида белгиланган ёшгача яшаши;
— суғурта қилинувчининг вафот этиши; шунингдек суғурта шартномаси амал қилиши давридаги жорий тўловлар (аннуитетлар), III класс бундан мустасно

II класс Никоҳ ва туғилиш

Никоҳга киришда ёки бола туғилганда суғурта суммаси тўланишини таъминловчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами

III класс Ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш Умрбод рента тўланиши билан биргаликда ҳаётни суғурта қилиш турлари жами
IV класс Соғлиқни суғурта қилиш

Кўрсатиб ўтилган суғурта даври камида беш йилдан кам бўлмаган муддатга ёки суғурта қилинувчининг пенсия ёшига етгунига қадар белгиланиши шарти билан бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса ёки касаллик ёки касалланиш туфайли қаттиқ шикастланиш натижасида меҳнатга лаёқатлиликни йўқотганда суғурта суммалари тўланишини таъминловчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами. Бунда шартномада кўрсатилган суғурта даври суғурталовчи томонидан бир томонлама тартибда бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас

Класс тартиб рақами Класснинг номи

Мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар

1-класс Бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш

Қуйидаги ҳолларда:
а) бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса натижасида соғлиқнинг қаттиқ шикастланиши, ёхуд;
б) бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этган тақдирда, ёхуд;
в) касаллик ёки муайян турдаги касаллик натижасида меҳнат қобилиятини йўқотиш, шу жумладан ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликлари, бироқ 2-класс ва IV класс бўйича суғурта шартномаларини истисно қилган ҳолда, суғурта қилинган шахсга суғурта таъминотининг белгилаб қўйилган пул суммаси ёки пул компенсацияси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами

2-класс Касалликдан эҳтиёт шарт суғурта қилиш

Суғурта таъминотининг белгилаб қўйилган пул суммаси тўланишини ёки касаллик ёки солиқнинг издан чиқиши муносабати билан суғурта қилдирувчининг пул компенсацияси (ёки унинг ҳам, бунинг ҳам комбинацияси)ни таъминловчи суғурта турлари жами, бироқ ҳаётни суғурта қилиш тармоқларининг IV класси бўйича шартномаларни истисно қилган ҳолда

3-класс Ер усти транспорт воситаларини суғурта қилиш

Транспорт воситалари, ўзи юрар машина ва механизмлар, ҳаракатланадиган темир йўл таркиби бундан мустасно, йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами

4-класс Ҳаракатланадиган темир йўл таркибини суғурта Ҳаракатланадиган темир йўл таркиби йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами
5-класс Авиация суғуртаси Ҳаво кемаси, ҳаво кемасининг машина асбоб-ускуналари, жиҳозлари, инвентари, эҳтиёт қисмлари йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами
6-класс Денгиз суғуртаси Денгиз ва ички дарё кемалари, кемаларнинг машина асбоб-ускуналари, асбоб-ускуналари, инвентари, эҳтиёт қисмлари йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами
7-класс Йўлдаги мол-мулкни суғурта қилиш Транспортнинг ҳар хил турлари билан ташишда юклар, багаж ва бошқа мол-мулк йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами
8-класс Мол-мулкни оловдан ва табиий офатлардан суғурта қилиш Ёнғин, портлаш, бўрон, довул, жала, кўчки, тупроқнинг чўкиши, емирилиш, ер ости сувлари, сел, яшин уриши, зилзила, ядро энергияси таъсири натижасида мол-мулк (3 ва 7-классларда кўрсатилганлар бундан мустасно) йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами
9-класс Мол-мулкни зарардан суғурта қилиш 8-классда кўрсатилмаган дўл, қалин қор ёғиши ёки қаттиқ совуқ тушиши, бузиб кириб ўғирлик қилиш ва бошқа воқеалар натижасида мол-мулк (3 ва 7-классларда кўрсатилгандан бошқа) йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами
10-класс Автофуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш Ер усти транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмлардан фойдаланиш оқибатида, ташувчиларнинг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами
11-класс Авиация суғуртаси доирасидаги жавобгарликни суғурта қилиш Ҳаво кемасидан фойдаланиш оқибатида, авиаташувчиларнинг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами
12-класс Денгиз суғуртаси доирасида жавобгарликни суғурта қилиш Денгиз ва ички кемалардан фойдаланиш оқибатида, денгиз ташувчисининг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами
13-класс Умумий фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш 10, 11 ва 12-классларда кўрсатилмаган таваккалчиликлар оқибатида учинчи шахслар (жисмоний ва юридик шахслар) олдида фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами
14-класс Кредитларни суғурта қилиш Суғурта қилдирувчининг дебитори ночорлиги (банкротлик) ёки дебиторнинг суғурта қилдирувчи олдидаги қарзларни қайтариш мажбурияти бажарилмаслиги (ночорликдан ташқари) натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами
15-класс Кафилликни (кафолатларни) суғурта қилиш Суғурта қилдирувчининг ўзига берилган кафолатни бажариши мажбурияти натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами
16-класс Бошқа молиявий таваккалчиликлардан суғурта қилиш

Қуйидаги ҳолларда:
а) суғурта қилдирувчининг бизнеси (хўжалик фаолияти) узилиб қолиши ёки суғурта қилдирувчи томонидан амалга оширилаётган бизнес (хўжалик фаолияти) кўлами камайиши натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда;
б) олдиндан назарда тутилмаган харажатлар натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда (17-классда кўрсатилгандан ташқари);
в) шартномалар тузилиши ва бажарилиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш натижасида мазкур даражанинг а) ва б) бандларида кўрсатилгандан бошқа нобудгарчиликларга учраганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами

17-класс Ҳуқуқий ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатларни суғурта қилиш Суд муҳокамаси билан боғлиқ кўрилган харажатлар натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(I-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сонли қарорига асосан 2015 йил 28 ноябрдан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 487-модда)
муқаддимада «суғурта тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
4-банддан «шахсий» сўзи чиқариб ташлансин.
муқаддимада «Суғурта тўғрисида» сўзлари «Суғурта фаолияти тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-бандда «тижорат таваккалчиликларини умумий суғурта қилиш ҳамда чет эллик ва мамлакатимиз инвесторлари ҳаётини суғурта қилиш соҳасида суғурта хизматлари, шу жумладан эркин муомаладаги валютадаги тўлов билан» сўзлари чиқариб ташлансин.
қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
муқаддимада «Суғурта тўғрисида» ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарори билан» сўзлари «Давлат солиқ хизмати тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банд чиқариб ташлансин;
2—7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-бандда «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг раиси» сўзлари «Макроиқтисодиёт ва статистика вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
9.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
9.4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
16-бандда «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси раиси» сўзлари «Макроиқтисодиёт ва статистика вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банддан «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бошқармаси билан биргаликда» сўзлари чиқариб ташлансин.
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3-банд чиқариб ташлансин;
4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
1, 4, 5 ва 5а-иловалар чиқариб ташлансин;
2 ва 3-иловалар тегишли равишда 1 ва 2-иловалар деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IХ банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПҚ-3317-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 07/17/3317/0077-сон)
муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-илованинг 3 ва 4-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
илованинг 1-банди иккинчи хатбошидан «Суғурта тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига» сўзлари чиқариб ташлансин.
1-банднинг тўртинчи хатбошига «йиғимларининг» сўзидан кейин «(суғурта мукофотларининг)» сўзлари қўшилсин.
2-бандда «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси ва Ўзбекистон Республикаси бошқа суғурта ташкилотларининг ... полиси мавжуд бўлган тақдирда» сўзлари «қонун ҳужжатларига мувофиқ суғуртанинг мазкур турини амалга оширувчи суғурталовчининг полиси мавжуд бўлган тақдирда» сўзлари билан алмаштирилсин;
жадвалда «суғурта тўловлари» сўзлари «суғурта мукофотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
2.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
2.7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
4.1-бандда «суғурта тўловлари» сўзлари «суғурта мукофотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
6.3-бандда «суғурта тўловлари» сўзлари «суғурта мукофотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг номланишида ва 8.1, 8.2, 8.3-бандларда «суғурта тўловлари» сўзлари «суғурта мукофотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
8.4-бандда «ҳисоблаб чиқилган суғурта тўлови» сўзлари «ҳисоблаб чиқилган суғурта мукофоти» сўзлари билан алмаштирилсин.
1-бандда «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси ва Ўзбекистон Республикаси бошқа суғурта ташкилотларининг ... полиси мавжуд бўлган тақдирда» сўзлари «қонун ҳужжатларига мувофиқ суғуртанинг мазкур турини амалга оширувчи суғурталовчининг полиси мавжуд бўлган тақдирда» сўзлари билан алмаштирилсин;
2 ва 3-бандларда «суғурта тўловлари» сўзлари «суғурта мукофотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
«в» кичик банд чиқариб ташлансин;
«е» кичик бандда «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси, унинг шўъба корхоналари, филиаллари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бошқа бўлинмалари» сўзлари «Суғурталовчилар бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» — «з» кичик бандлар тегишли равишда «в» — «ж» кичик бандлар деб ҳисоблансин.
2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
4-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
йигирманчи хатбошида «кафил» сўзидан кейин «ёки кафиликка ўтувчи» сўзлари қўшилсин;
йигирманчи хат бошидан кейин қуйидаги мазмундаги янги хатбоши қўшилсин:
йигирма биринчи хатбошида «хорижий харидор банкига» сўзларидан кейин «-Қарз олувчига» сўзи, «тўғридан-тўғри хорижий харидорга» сўзларидан кейин «-Қарз олувчига» сўзи қўшилсин;
ўттизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
ўттиз учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
қирқ биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
9-банддан «сўмларда ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
13-банд чиқариб ташлансин;
14-банд 13-банд деб ҳисоблансин;
«г», «д» ва «е» кичик бандларида «3 ой» сўзи «6 ой» сўзи билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;