Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
|
Ҳужжат 24.02.2004 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонуннинг янги таҳрири Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
Фермер хўжалигининг бошлиғи вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотган тақдирда ёки узоқ вақт бўлмаганида у ўз вазифаларини бажариш ваколатини шу хўжалик аъзоларидан бирига ёки ушбу модданинг иккинчи қисми талабларига жавоб берадиган ҳар қандай шахсга (шартнома асосида) беришга ҳақлидир.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августда 357-сон қарори билан тасдиқланган, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга қаранг.
Фермер хўжалигини ташкил этишнинг ушбу Қонунда белгиланган тартиби бузилган ёки хўжаликнинг устави қонунга мувофиқ бўлмаган тақдирда фермер хўжалигини давлат рўйхатига олиш рад этилиши мумкин.
Фермер хўжаликларига ер бериш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 53-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрда 476-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) таркибидан чиқиш ва мустақил фермер хўжалиги юритиш истагида бўлган аъзолари кооператив (ширкат) уставига биноан ўзларига тегишли мулкий пай қийматини ҳамда даромаддан (фойдадан) миқдори кооператив (ширкат) аъзосининг меҳнат иштирокини инобатга олган ҳолда аниқланадиган улушни олишга ҳақлидир. Мазкур шахслар фермер хўжалиги юритиш учун қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий мажлисининг қарорига биноан шу кооператив (ширкат) ерлари таркибидан ушбу Қонуннинг 10-моддасида белгиланган тартибда узоқ муддатли ижарага ер участкаси олиш ҳуқуқига эга. Бунда ер участкасини узоқ муддатли ижарага ажратиш қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) унинг фаолият кўрсатиши учун зарур ер ресурслари ва асосий ишлаб чиқариш фондларидан маҳрум этиб қўймаслиги лозим.
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) собиқ аъзоси томонидан ташкил этилган фермер хўжалигини рўйхатдан ўтказиш ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгилаб қўйилган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонунига мувофиқ еттинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасига мувофиқ ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади. Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382—385-моддаларига қаранг.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 августда 385-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида лимитлаштирилган сувдан фойдаланишнинг вақтинчалик тартибига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг X-бўлимига («Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ») қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 89-модда)
Фермер хўжалиги бошлиғи фермер хўжалигининг ушбу Қонун 15 ва 16-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга ҳамда фермер хўжалиги фаолиятига раҳбарликни унинг уставида назарда тутилган ваколатлар доирасида амалга оширади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 октябрдаги ПФ-3342-сон «2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида»ги Фармонининг 7-бандига мувофиқ, фермер хўжаликлари давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот сотиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳоллари аниқланган ҳолларда, шунингдек, ягона ер солиғи белгиланган тартибда ўз вақтида тўланмаган тақдирда фермер хўжаликлари фаолиятини фақат уларга ижарага берилган ерлардан ижара шартномасига мувофиқ мақсадли ва унумли фойдаланиш масалалари бўйича текширишга йўл қўйилади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14, 15, 324—339, 985, 989 ва 990, Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 38-моддасига, Хўжалик юритувчи субъектларда текширишлар ўтказиш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 39-бандига (рўй. № 917-1, 15.05.2001 й.) қаранг.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг VI-бўлимига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрда 476-сон қарори билан тасдиқланган Фермер хўжалиги ходимларини ёллаш тўғрисидаги намунавий шартномага қаранг.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар ва чегирмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 1018, 16.03.2001 й.) қаранг.
LexUZ шарҳи
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг V-бўлимига («Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик») қаранг.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майда 195-сон қарори билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартиби тўғрисидаги Низомга қаранг.
Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетга солиқлар, йиғимлар ҳамда бошқа тўловлар тўлайди.
қишлоқ хўжалиги техникаси, асбоб-ускуналари ва ашё-анжомларини лизинг асосида олишда кўмаклашадилар;
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 майда 232-сон «Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига қаранг.
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60, 65, 67—69-моддаларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 197-моддасига қаранг.