Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги ҳамда 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ буюраман:
1. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги ҳамда 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартибини белгилайди.
3. Алкоголь маҳсулоти истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи белгилар мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 1 — 5-шаклларга мувофиқ тайёрланади.
4. Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 1 — 4-шакллардаги огоҳлантирувчи белгиларнинг юқори қисмида диаметри бўйича тўғри чизиқ ўтказилган ҳошияли доиранинг ичида алкоголь шиша идиши ва ярим тўлдирилган рюмканинг тасвири акс эттирилади. Бунда доиранинг ҳошияси ва диаметри бўйича ўтказилган тўғри чизиқ қизил рангда, алкоголь шиша идиши ва ярим тўлдирилган рюмканинг тасвири эса, қора рангда бўлиши лозим.
5. Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 1 — 4-шакллардаги огоҳлантирувчи белгиларнинг пастки қисмида давлат тилида (лотинча ёки кирилча ҳарфларда) огоҳлантирувчи матн кўрсатилади.
давлат тилида лотинча ҳарфларда — «ALKOGOL MAHSULOTI ISTE`MOL QILINISHIGA YO‘L QO‘YILMAYDI! JARIMA — ENG KAM ISH HAQINING 1/2 QISMI MIQDORIDA! BIR YIL DAVOMIDA TAKRORLANSA — ENG KAM ISH HAQINING 1/2 QISMIDAN IKKI BARAVARIGACHA MIQDORIDA JARIMA YOKI 15 SUTKAGACHA MUDDATGA MA`MURIY QAMOQ! (Asos: МJTKning 187-moddasi)»;
давлат тилида кирилча ҳарфларда — «АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ! ЖАРИМА — ЭНГ КАМ ИШ ҲАҚИНИНГ 1/2 ҚИСМИ МИҚДОРИДА! БИР ЙИЛ ДАВОМИДА ТАКРОРЛАНСА — ЭНГ КАМ ИШ ҲАҚИНИНГ 1/2 ҚИСМИДАН ИККИ БАРАВАРИГАЧА МИҚДОРИДА ЖАРИМА ЁКИ 15 СУТКАГАЧА МУДДАТГА МАЪМУРИЙ ҚАМОҚ! (Асос: МЖТКнинг 187-моддаси)»;
рус тилида — «НЕ ДОПУСКАЕТСЯ УПОТРЕБЛЕНИЕ АЛКОГОЛЬНОЙ ПРОДУКЦИИ! ШТРАФ — В СУММЕ 1/2 МИНИМАЛЬНОГО РАЗМЕРА ЗАРАБОТНОЙ ПЛАТЫ! ПРИ ПОВТОРНОМ СЛУЧАЕ В ТЕЧЕНИЕ ГОДА — ШТРАФ ОТ 1/2 ДО ДВУХ МИНИМАЛЬНЫХ РАЗМЕРОВ ЗАРАБОТНОЙ ПЛАТЫ ИЛИ АДМИНИСТРАТИВНЫЙ АРЕСТ ДО 15 СУТОК! (Основание: статья 187 КоАО)»;
«(Asos: МJTKning 187-moddasi)», «(Асос: МЖТКнинг 187-моддаси)», «(Основание: статья 187 КоАО)» ва «(Ground: Article 187, Administrative Liability Code)» деган сўзлар — камида 14 ўлчамли «полужирный» шрифти билан қора рангда ифодаланади.
8. Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 5-шаклдаги огоҳлантирувчи белгида диаметри бўйича тўғри чизиқ ўтказилган ҳошияли доиранинг ичида алкоголь шиша идиши ва ярим тўлдирилган рюмка тасвирининг ўзи акс эттирилади. Бунда доиранинг ҳошияси ва диаметри бўйича ўтказилган тўғри чизиқ қизил рангда, алкоголь шиша идиши ва ярим тўлдирилган рюмканинг тасвири эса, қора рангда бўлиши лозим.
9. Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 1 ёки 2-шаклдаги огоҳлантирувчи белги иш жойларида, кўчалар, стадионлар, хиёбонлар, истироҳат боғларида ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилмаган савдо ва умумий овқатланиш объектларида (тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналар ҳамда маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно) барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилиши лозим. Ушбу жойларда заруратга кўра мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 3 ва 4-шаклдаги огоҳлантирувчи белгилар ҳам қўшимча равишда жойлаштирилиши мумкин.
10. Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 5-шаклдаги огоҳлантирувчи белги жамоат транспортининг барча турларида (фуқаро ҳаво кемаси бундан мустасно) ҳамма учун кўринадиган жойларда жойлаштирилади.
11. Тамаки маҳсулоти истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи белгилар мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган 1 — 5-шаклларга мувофиқ тайёрланади.
12. Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган 1 — 4-шаклдаги огоҳлантирувчи белгиларнинг юқори қисмида диаметри бўйича тўғри чизиқ ўтказилган ҳошияли доиранинг ичида ёнаётган сигаретанинг тасвири акс эттирилади. Бунда доиранинг ҳошияси ва диаметри бўйича ўтказилган тўғри чизиқ қизил рангда, сигаретанинг тасвири эса, қора рангда бўлиши лозим.
13. Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 1 — 4-шаклдаги огоҳлантирувчи белгиларнинг пастки қисмида давлат тилида (лотинча ёки кирилча ҳарфларда) огоҳлантирувчи матн кўрсатилади.
давлат тилида лотинча ҳарфларда — «TAMAKI MAHSULOTI ISTE`MOL QILINISHIGA YO‘L QO‘YILMAYDI! JARIMA — ENG KAM ISH HAQINING 1/3 QISMI MIQDORIDA! (Asos: МJTKning 561-moddasi)»;
давлат тилида кирилча ҳарфларда — «ТАМАКИ МАҲСУЛОТИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ! ЖАРИМА — ЭНГ КАМ ИШ ҲАҚИНИНГ 1/3 ҚИСМИ МИҚДОРИДА! (Асос: МЖТКнинг 561-моддаси)»;
рус тилида — «НЕ ДОПУСКАЕТСЯ УПОТРЕБЛЕНИЕ ТАБАЧНОЙ ПРОДУКЦИИ! ШТРАФ — В СУММЕ 1/3 МИНИМАЛЬНОГО РАЗМЕРА ЗАРАБОТНОЙ ПЛАТЫ! (Основание: статья 561 КоАО)»;
инглиз тилида — «USE OF TOBACCO PRODUCTS IS NOT ALLOWED! FINE — IN THE AMOUNT OF 1/3 OF MINIMUM SALARY! (Ground: Article 561, Administrative Liability Code)» деган сўзлар акс эттирилади.
«(Asos: МJTKning 561-moddasi)», «(Асос: МЖТКнинг 561-моддаси)», «(Основание: статья 561 КоАО)» ёхуд «(Ground: Article 561, Administrative Liability Code)» деган сўзлар — камида 14 ўлчамли «полужирный» шрифти билан қора рангда ифодаланади.
16. Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган 5-шаклдаги огоҳлантирувчи белгида диаметри бўйича тўғри чизиқ ўтказилган ҳошияли доиранинг ичида ёнаётган сигарета тасвирининг ўзи акс эттирилади. Бунда доиранинг ҳошияси ва диаметри бўйича ўтказилган тўғри чизиқ қизил рангда, сигаретанинг тасвири эса, қора рангда бўлиши лозим.
17. Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган 1 ёки 2-шаклдаги огоҳлантирувчи белги иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида (тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар бундан мустасно) барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилиши лозим. Ушбу жойларда заруратга кўра мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган 3 ва 4-шаклдаги огоҳлантирувчи белгилар ҳам қўшимча равишда жойлаштирилиши мумкин.
18. Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган 5-шаклдаги огоҳлантирувчи белги маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, дарё кемаларида (тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш белгиланмаган жойларда), шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобусларда, шунингдек йўналишли ва йўналишсиз таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилади.
19. Тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белги мазкур Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган шаклга мувофиқ тайёрланади.
20. Мазкур Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган шаклдаги ахборот берувчи белги тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойда (хонада) жойлаштирилади.
22. Мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловасида кўрсатилган 1 — 4-шакллардаги огоҳлантирувчи белгиларнинг умумий ўлчами A4 (эни — 210 мм, бўйи — 297 мм) форматидан кичик бўлмаслиги лозим.
Мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловасида кўрсатилган 5-шакллардаги огоҳлантирувчи белгиларнинг умумий ўлчами уларда акс эттирилган тасвир диаметрига мутаносиб бўлади.
23. Мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловасида кўрсатилган 1 — 4-шакллардаги огоҳлантирувчи белгиларнинг матнини компьютер воситасида босиб чиқаришда «Тimеs Nеw Rоmаn» шрифтида ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда Мiсrоsоft Wоrd матн редакторидан фойдаланиш тавсия этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА