Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.02.2019
|
Ҳужжат 20.06.2016 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сонли «Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 7 апрелдаги ПҚ-2515-сон ҳамда «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон қарорларини бажариш юзасидан, шунингдек мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумнинг экспортини тартибга солиш, хорижий валютадаги тушум тушиши ва унинг мажбурий сотилиши юзасидан самарали назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 7 апрелдаги ПҚ-2515-сон ҳамда «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон қарорларига мувофиқ янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш, хорижий валютадаги тушумнинг кафолатли тушиши ва мажбурий сотилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.
янги мева-сабзавот маҳсулотлари — ушбу низомга 1-иловада* келтирилган рўйхатга мувофиқ сабзавотлар, мевалар, полиз маҳсулотлари ва узум;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу низомда назарда тутилмаган экспорт контрактларига ва уларнинг бажарилишига қўйиладиган талаблар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари қўлланилади.
11. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига божхона расмийлаштируви ушбу низомнинг 7-банди талабларига мувофиқ экспорт контрактларида кўрсатилган нархлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишдан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартиби талабларига мувофиқ амалга оширилади.
16. «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан тузилган экспорт контрактлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб бориш ва «Ўзагроэкспорт» АЖ, тижорат банклари ва валюта назорати органлари ўртасида ахборот айирбошлаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича белгиланган тартибда ТСОЯЭАТ воситасида амалга оширилади.
Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 8-сон, 75-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Товар-хомашё биржаси орқали юридик ва жисмоний шахслар томонидан экспортга фақат эркин алмаштириладиган валютага сотиладиган товарлар рўйхатига қуйидаги мазмундаги 63-позиция қўшилсин:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2016 йил 20 январдаги 13-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 4-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида» 2016 йил 1 апрелдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 131-модда).