Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан, шунингдек йўл ҳаракати қоидаларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва улар 2016 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари 2016 йил 1 мартдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Йўл ҳаракати қатнашчилари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари (ушбу қоидаларга 1-илова), йўл чизиқларининг (ушбу қоидаларга 2-илова) талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек уларга берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт.
Автомагистрал5.1. йўл белгиси билан белгиланган, ҳар бир йўналишнинг қатнов қисмлари ажратувчи бўлак билан ажратилган (у бўлмаганда йўл тўсиқлари билан) ҳамда бошқа йўллар, трамвай ва темир йўллари, пиёда ва велосипед йўлкалари билан бир сатҳда кесишмайдиган йўл.
Асосий йўл — тупроқли йўлга нисбатан қаттиқ қопламали (асфальт ва цемент-бетонли, тош ва шунга ўхшашлар ётқизилган), кесишаётган ёки туташган йўлга нисбатан 2.1, 2.3.1 — 2.3.3 ёки 5.1 йўл белгилари билан белгиланган ёхуд ёндош ҳудуддан чиқадиган йўлга нисбатан ҳар қандай йўл. Иккинчи даражали йўлнинг бевосита чорраҳага туташ қисмининг қопламали бўлиши уни асосий йўл билан тенг ҳуқуқли қилмайди.
Аҳоли пункти — кириш ва чиқиш йўллари 5.22 — 5.25 йўл белгилари билан белгиланган ҳудуд.
Йўл ёқаси — йўлнинг қатнов қисмига у билан бир сатҳда бевосита туташган, қоплама тури билан фарқ қиладиган ёки 1.1 йўл чизиғи ёрдамида ажратилган, ушбу Қоидаларга мувофиқ ҳаракатланиш, тўхташ ва тўхтаб туриш учун мўлжалланган бўлаги.
Пиёдаларнинг ташкилий жамланмаси — Қоидаларнинг 16-банди талабларига мувофиқ, йўлда бир йўналишда биргаликда ҳаракатланаётган одамлар гуруҳи.
Йўл чизиқлари бўлмаса, пиёдалар ўтиш жойининг кенглиги 5.16.1 ва 5.16.2 йўл белгилари орасидаги масофа билан аниқланади.
Реверсив ҳаракат — йўл қатнов қисмининг махсус ажратилган, 5.35 — 5.37 йўл белгилари, 1.9 йўл чизиғи билан белгиланган ва устида реверсив светофор ўрнатилган бўлагида ҳаракат йўналишининг қарама-қарши томонга ўзгариши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2018 й., 09/18/139/0818-сон)
10. Халқаро йўл ҳаракатида иштирок этаётган механик транспорт воситаси ҳайдовчисининг ёнида йўл ҳаракати ҳақидаги Конвенция талабларига мос келадиган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситасининг (тиркама бўлса унга ҳам) рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжат, транспорт воситасида (тиркама бўлса унда ҳам) рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси ва у рўйхатдан ўтган давлатнинг таниқлик белгиси бўлиши шарт.
транспорт воситаси ҳаракатланишни бошланишидан олдин хавфсизлик камарини тақиш (Ушбу Қоидаларнинг 9-бандида назарда тутилган ҳоллардан ташқари), мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётганда эса махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари зарурлиги;
Ҳаракатланиш вақтида ушбу Қоидаларнинг 3-иловасида кўрсатилган транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар юзага келганда, ҳайдовчи уларни бартараф этиши, агар бунинг иложи бўлмаса, зарур бўлган эҳтиёт чораларини кўриб, таъмирлаш ёки тўхтаб туриш жойига етиб олиш учун ҳаракатланиши мумкин.
28. Зарғалдоқ ёки сариқ рангли милтилловчи чироқ-маёқча йўлда қурилиш, таъмирлаш ёки тозалаш ишлари олиб борилаётганда, шунингдек техник шикастланган, носоз бўлган ва бошқа транспорт воситаларини қонунда кўзда тутилган ҳолларда ортишда, ташишда, йўл ҳаракатида қатнашаётган, габарит ўлчамлари ушбу Қоидаларнинг 164-бандида белгилангандан ортиқ бўлган, шунингдек ўта оғир, катта ўлчамли ва хавфли юк ташиётган транспорт воситаларида ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда бундай транспорт воситаларини кузатиб келаётган транспорт воситаларида ёқилиши керак. Зарғалдоқ ва сариқ рангли чироқ-маёқча ҳаракатланишда имтиёз бермайди ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларини фақат хавф борлигидан огоҳлантиради.
Йўл ҳаракатида қатнашаётган, габарит ўлчамлари ушбу Қоидаларнинг 164-бандида белгилангандан ортиқ бўлган, катта ўлчамли ва (ёки) ўта оғир юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳамда уларни кузатиб келаётган зарғалдоқ ёки сариқ рангли милтилловчи чироқ-маёқчаси ёқилган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш шарти билан йўл чизиқлари талабларидан четга чиқишлари мумкин.
сариқ ишора ҳаракатни тақиқлайди, ушбу Қоидаларнинг 42-бандида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари ва ишоралар алмашуви ҳақида огоҳлантиради;
Икки томони 1.9 чизиғи билан белгиланган бўлак устига ўрнатилган ишоралари ўчирилган реверсив светофор шу бўлакка киришни тақиқлайди.
ушбу Қоидаларнинг 42-бандида кўрсатилганидан бошқа ҳолларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг барча йўналишларда ҳаракатланиши тақиқланади;
42. Сариқ ишора ёнганда ёки тартибга солувчининг қўли юқорига кўтарилганида, ушбу Қоидаларнинг 41-бандида назарда тутилган жойларда, кескин тормоз бермасдан тўхташга улгура олмайдиган транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига ҳаракатни давом эттиришга рухсат этилади.
Агар 5.8.1 ёки 5.8.2 йўл белгилари ёхуд 1.18 йўл чизиғи билан бошқа ҳаракатланиш тартиби ўрнатилмаган бўлса, қатнов қисмининг ўртасида у билан бир сатҳда жойлашган бир йўналишдаги трамвай изидан чапга бурилиш ва қайрилиб олишга рухсат этилади. Бироқ бу трамвай ҳаракатига халақит бермаслиги керак.
58. Транспорт воситаси ўзининг ташқи габаритлари ёки бошқа сабабларга кўра ушбу Қоидаларнинг 56-банди талабларига мувофиқ бурилишни бажара олмаса, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб, бошқа транспорт воситаларига халақит бермасдан, талаблардан четга чиқишига йўл қўйилади.
Орқага ҳаракатланиш чорраҳаларда ва ушбу Қоидаларнинг 62-бандига мувофиқ қайрилиб олиш мумкин бўлмаган жойларда тақиқланади.
64. Рельссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган бўлаклар сони чизиқлар ва (ёки) 5.8.1, 5.8.2, 5.8.7, 5.8.8 йўл белгилари билан белгиланади. Бундай чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, ҳайдовчилар ҳаракатланиш бўлаклари сонини, қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда ўзлари аниқлайдилар. Бунда ҳаракат икки томонлама бўлган йўл қатнов қисмининг чап томондаги ярми, қатнов қисмининг жойлардаги кенгайишлари (секинлашиш ва тезлашиш бўлаклари, баландликка кўтарилишдаги қўшимча бўлаклар, йўналишли транспорт воситаларининг тўхташ жойларидаги кенгайишлар)ни ҳисобга олмаган ҳолда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган деб ҳисобланади.
66. Ҳаракат икки томонлама бўлган ва чизиқлар билан белгиланган (1.9 чизиғи билан белгиланганидан ташқари) учта бўлакли йўлларда, икки йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта бўлакка фақат қувиб ўтиш, айланиб ўтиш, чапга бурилиш ва қайрилиб олиш учунгина чиқишга рухсат этилади. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган четки чап бўлакни эгаллаш тақиқланади.
Аҳоли пунктларида ушбу банднинг биринчи хатбоши ва ушбу Қоидаларнинг 69, 123 ва 161-бандларидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда, ҳайдовчилар ўзларига қулай бўлган ҳаракатланиш бўлагидан фойдаланишлари мумкин. Ҳаракат серқатновлиги сабабли бошқа бўлаклар банд бўлган ҳолларда ҳаракатланиш бўлагини фақат ўнгга ёки чапга бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш, тўхташ ёки тўсиқни четлаб ўтиш олдидан ўзгартиришга рухсат этилади.
Агар чорраҳадан олдин 5.8.1 ёки 5.8.2 йўл белгилари ўрнатилган бўлса, чорраҳадан ўтишда трамвай изларидан ҳаракатланиш тақиқланади.
72. Ушбу Қоидаларнинг 88, 166-бандларида кўзда тутилгандан бошқа ҳолларда транспорт воситаларининг ажратувчи бўлак, йўл ёқаси, тротуар ва пиёдалар йўлкаларидан ҳаракатланиши тақиқланади. Бу жойларда йўлдан фойдаланиш ва коммунал хизмат машиналарининг ҳаракатланишига, шунингдек бевосита йўл ёқасида, тротуар ёки пиёдалар йўлкалари олдида жойлашган савдо шохобчалари, корхоналар ва бошқа иншоотларга юк олиб кириш учун бошқа имконияти бўлмаган транспорт воситаларига яқин йўлдан киришга рухсат этилади. Бунда ҳаракат хавфсизлиги тўла таъминланган бўлиши шарт.
Бироқ ушбу йўналишда ҳаракатланиш учун икки ёки ундан ортиқ бўлак бўлса, ушбу Қоидаларнинг 67-бандини ҳисобга олган ҳолда, қувиб ўтаётган ҳайдовчи ўзи эгаллаган бўлакка қайтгани заҳоти кейинги қувиб ўтишни бошлашига тўғри келадиган ҳолларда, агар у орқада ўзидан катта тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига халақит бермаса, эгаллаган бўлагида ҳаракатланишни давом эттириши мумкин.
3.20 ва 3.22 йўл белгилари таъсири доирасида.
Қатнов қисмига чегарадош тротуар четида фақат енгил автомобиллар, мотоцикллар, мопедлар ва велосипедларга тўхтаб туришга 5.15 йўл белгиси билан бирга 7.6.2, 7.6.3, 7.6.6 — 7.6.9 қўшимча ахборот белгиларидан бири ўрнатилган жойларда рухсат этилади.
бекат майдончаларида, йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойларида, жумладан, 1.17 чизиғи билан белгиланган, улар бўлмаганда эса йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойи белгилари ва бекатдан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб (етмасдан ва ўтиб кетиб) 15 метрдан кам масофада. (йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаса йўловчиларни чиқариш ёки тушириш учун тўхташ бундан мустасно);
3.27 йўл белгиси ёки 1.4 йўл чизиғи таъсири доирасида.
аҳоли яшаш жойларидан ташқарида 2.1 йўл белгиси билан белгиланган йўлларнинг қатнов қисмида;
3.27 — 3.30 йўл белгилари ёки 1.4, 1.10 йўл чизиқлари таъсири доирасида.
119. Кесишма орқали ҳаракатланиш тақиқланган ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи, 2.5 йўл белгиси ёки светофор олдида, улар бўлмаганда шлагбаумга камида 5 метр, шлагбаум бўлмаганда эса биринчи темир йўл изига камида 10 метр қолганда тўхташи керак.
5.15 ёки 6.11 йўл белгилари билан белгиланган махсус тўхтаб туриш майдончаларидан бошқа жойларда тўхташ;
122. Ҳайдовчи қатнов қисмида мажбурий тўхтаганда, транспорт воситасини ушбу Қоидаларнинг VIII-боби талабларига мувофиқ белгилаши ва бундай ҳолатлар учун мўлжалланган бўлакка (қатнов қисмининг четини билдирувчи чизиқдан ўнг томонга) олиб чиқишнинг барча чораларини кўриши керак.
123. Турар жой даҳалари (кириш ва чиқиш 5.38 ва 5.39 йўл белгилари билан белгиланган ҳудудлар)да пиёдаларга тротуарлар ҳамда қатнов қисмида ҳаракатланишга рухсат этилади. Бунда пиёдалар имтиёзга эга бўладилар, бироқ улар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига асоссиз халақит бермасликлари керак.
128. Йўлнинг 1.13 ва 1.14 йўл белгилари билан белгиланган қияликларида, қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланишни қийинлаштирадиган бирон-бир тўсиқ бўлса, нишабликка ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак.
129. Тик нишабликда, довонда ва 1.13 йўл белгиси ўрнатилган йўлда тўхтатиш тизими ишламай қолган транспорт воситалари ўз ҳаракатини тўхтатиш учун 5.40 йўл белгиси билан белгиланган аварияли ҳолатлар учун мўлжалланган йўлга киришлари шарт.
130. Йўлнинг 1.13 йўл белгиси билан белгиланган қисмида узатма ва ишлаш (сцепление) тишлашиш механизми ажратилган ҳолатда ҳаракатланиш тақиқланади.
132. Йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун 5.9, 5.10.1 — 5.10.3 йўл белгилари билан ажратилган бўлакда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи тақиқланади.
Агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган бўлак қатнов қисмининг бошқа бўлакларидан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу бўлакка қайта тизилишлари керак.
ушбу Қоидаларнинг 138-бандида кўзда тутилган ҳолатларда яқинни ёритувчи чироқлар ўрнига.
«Болалар гуруҳини ташиш» — болалар гуруҳини ташкилий ташишда, транспорт воситасининг олд ва орқа томонларига қизил ҳошияли, ичига 1.21 йўл белгисидаги болалар тимсолининг тасвири туширилган, сариқ рангдаги, томонлари тенг бўлган тўртбурчак (квадрат) кўринишидаги белги. Тўртбурчакнинг томонлари 250 — 300 миллиметргача, ҳошиянинг кенглиги тўртбурчак томонининг 1/10 қисмига тенг бўлиши керак;
«Тезлик чекланган» — ўта оғир, хавфли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган, шунингдек транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезлиги ушбу Қоидаларнинг 78, 79 ва 80-бандларида белгиланган тезликдан кам бўлган ҳолларда транспорт воситаси кузови орқа деворининг чап томонига 3.24 — «Юқори тезлик чекланган» йўл белгисининг кичрайтирилган, рангли тасвири туширилган шаклидаги белги. Белгининг диаметри 160 миллиметрдан кам бўлмаслиги, ҳошиясининг кенглиги белги диаметрининг 1/10 қисмига тенг бўлиши керак;
ушбу Қоидаларнинг 164-бандида келтирилган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши;
184. Зарғалдоқ ёки сариқ рангли милтилловчи чироқ-маёқча йўлда қурилиш, таъмирлаш ёки тозалаш ишлари олиб бораётган, шикастланган, носоз бўлган, шунингдек қонунда кўзда тутилган ҳолларда, бошқа транспорт воситаларини ортиш ва ташиш ишларини бажараётган, йўл ҳаракатида қатнашаётган габарит ўлчамлари ушбу Қоидаларнинг 164-бандида белгилангандан ортиқ бўлган ҳамда ўта оғир, катта ўлчамли ва хавфли юк ташиётган транспорт воситаларида ва махсус қоидалар билан белгиланган ҳолларда бундай транспорт воситаларини кузатиб келаётган транспорт воситаларида ўрнатилиши керак.
1.1. «Шлагбаумли темир йўл кесишмаси».
1.2. «Шлагбаумсиз темир йўл кесишмаси».
1.3.1. «Бир изли темир йўл».
1.3.2. «Кўп изли темир йўл».
1.3.1 — бир изли темир йўл, 1.3.2 — икки ва ундан ортиқ изли темир йўл белгилари шлагбаум билан жиҳозланмаган темир йўл кесишмаси олдида ўрнатилади.
1.4.1 — 1.4.6. «Темир йўл кесишмасига яқинлашув».
1.5. «Трамвай йўли билан кесишув».
1.6. «Тенг аҳамиятли йўллар кесишуви».
1.7. «Айланма ҳаракатланиш билан кесишув».
1.8. «Светофор тартибга солади». Ҳаракат светофор орқали тартибга солинган чорраҳа, пиёдалар ўтиш жойи ёки йўл қисмини билдиради.
1.9. «Кўтарма кўприк». Кўтарма кўприк ёки солда кесиб ўтиш.
1.10. «Соҳилга чиқиш». Дарё ёки сув ҳавзаси қирғоғига чиқишни билдиради.
1.11.1, 1.11.2. «Хавфли бурилиш». 1.11.1 — ўнгга, 1.11.2 — чапга йўл белгилари йўлнинг кичик радиусли ёки кўриниши чекланган бурилиш жойини билдиради.
1.12.1, 1.12.2. «Хавфли бурилишлар». 1.12.1 — биринчи бурилиш ўнгга, 1.12.2 — биринчи бурилиш чапга йўл белгилари йўлнинг хавфли бурилишлари бўлган қисмини билдиради.
1.13. «Тик нишаблик».
1.14. «Тик баландлик».
1.15. «Сирпанчиқ йўл». Йўлнинг ўта сирпанчиқ бўлган қисмини билдиради.
1.16. «Нотекис йўл». Қатнов қисми нотекис бўлган йўл (ўнқир-чўнқир, ўйдим-чуқур жойлар, кўприкнинг йўлга нотекис туташуви ва шу кабилар) қисмини билдиради.
1.17. «Тош отилиши хавфи». Транспорт воситасининг ғилдираги остидан шағал, тош ва шунга ўхшашларнинг отилиб чиқиш эҳтимоли бўлган йўл қисмини билдиради.
1.18.1 — 1.18.3. «Йўлнинг торайиши». 1.18.1 — икки томонлама торайиш; 1.18.2 — ўнгга торайиш ва 1.18.3 — чапга торайишни билдиради.
1.19. «Икки томонлама ҳаракатланиш». Йўлнинг (қатнов қисмининг) қарама-қарши ҳаракатланишли қисми бошланишини билдиради.
1.20. «Пиёдалар ўтиш жойи». 5.16.1, 5.16.2 белгилари ва (ёки) 1.14.1-1.14.2 чизиқлари билан белгиланган пиёдалар ўтиш жойини билдиради.
1.21. «Болалар». Болалар муассасаси (мактаблар, болаларнинг дам олиш масканлари ва шунга ўхшашлар)га яқин йўлнинг қатнов қисмидан болаларнинг чиқиб қолиш эҳтимолини билдиради.
1.22. «Велосипед йўлкаси билан кесишув».
1.23. «Таъмирлаш ишлари».
1.24. «Мол ҳайдаб ўтиш».
1.25. «Ёввойи ҳайвонлар».
1.26. «Тошлар тушиши». Тош кўчиши, сурилиши ва тушиши мумкин бўлган йўл қисмини билдиради.
1.27. «Ёнлама шамол».
1.28. «Пастлаб учувчи самолётлар».
1.29. «Туннел». Сунъий равишда ёритилмаган ёки кириш пештоғининг кўриниши чекланган туннелни билдиради.
1.30. «Бошқа хавф-хатарлар». Огоҳлантирувчи белгиларда кўзда тутилмаган хавф-хатарлар бўлган йўл қисмини билдиради.
1.31.1, 1.31.2. «Бурилишнинг йўналиши». Кичик радиусли, кўриниши чекланган йўлда ҳаракатланиш йўналишини ва йўлнинг таъмирланаётган қисмини айланиб ўтиш йўналишини билдиради.
1.31.3. «Бурилишнинг йўналиши». «Т» симон чорраҳада ёки йўл айрилишларида ҳаракатланиш йўналишини, таъмирланаётган йўл қисмини айланиб ўтиш йўналишини билдиради.
1.1, 1.2, 1.5 — 1.30 огоҳлантирувчи белгилари аҳоли пунктларида хавфли жойдан 50 — 100 метр, аҳоли пунктларидан ташқарида эса 150 — 300 метр олдин ўрнатилади. Зарурият бўлганда бу белгилар 7.1.1 қўшимча-ахборот белгисида кўрсатилган бошқа масофада ҳам ўрнатилиши мумкин.
Агар нишаблик ва баландлик кетма-кет келадиган бўлса, 1.13 ва 1.14 белгилари бевосита нишаблик ва баландлик олдига ўрнатилиши мумкин.
Аҳоли пунктларидан ташқарида 1.1, 1.2, 1.9, 1.10, 1.21 ва 1.23 белгилари такрорланади. Иккинчи белги йўлнинг хавфли қисми бошланишига камида 50 метр қолганда ўрнатилади.
Агар қатнов қисмида қисқа муддатли йўл ишлари олиб борилаётган бўлса, 1.23 белгиси иш бажарилаётган жойга 10 — 15 метр масофа етмасдан (7.11 қўшимча-ахборот белгисисиз) ўрнатилиши мумкин.
1.3.1 ва 1.3.2 белгилари бевосита темир йўл кесишмасининг олдига ўрнатилади.
2.1. «Асосий йўл». Ҳаракат тартибга солинмаган чорраҳаларда олдин ўтиш ҳуқуқини беради. Белги асосий йўл бошига ва кесишувларнинг бевосита олдига ўрнатилади.
2.2. «Асосий йўлнинг охири».
2.3.1. «Иккинчи даражали йўл билан кесишув».
2.3.2, 2.3.3. «Иккинчи даражали йўл билан туташув». 2.3.2 — туташув ўнгдан, 2.3.3 — туташув чапдан. 2.3.1 — 2.3.3 йўл белгилари аҳоли пунктларида кесишмагача 50 — 100 метр масофада, аҳоли пунктларидан ташқарида эса 150 — 300 метр масофада ўрнатилади.
2.4. «Йўл беринг!». Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.
2.5. «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган». Тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
2.6. «Рўпара ҳаракатланишнинг устунлиги». Қарама-қарши ҳаракатланишни қийинлаштирадиган ҳолларда йўлнинг тор қисмига кириш тақиқланади. Ҳайдовчи йўлнинг тор қисмида бўлган ёки рўпарадан унга яқин бўлган транспорт воситасига йўл бериши керак.
2.7. «Рўпарадаги ҳаракатланишга нисбатан имтиёз». Йўлнинг тор қисмида ҳаракатланишда ҳайдовчи рўпарадан келаётган транспорт воситасига нисбатан имтиёзга эгалигини билдиради.
3.1. «Кириш тақиқланган». Барча транспорт воситаларининг кириши тақиқланишини билдиради.
3.2. «Ҳаракатланиш тақиқланган». Барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.
3.3. «Механик транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган».
3.4. «Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган». Тўла вазни 3,5 тоннадан (агар вазни белгида кўрсатилмаган бўлса) ёки тўла вазни белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган юк автомобиллари ва транспорт воситалари таркибларининг, шунингдек тракторлар, ўзиюрар мосламаларнинг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.
3.4 йўл белгиси бортларига қия оқ чизиқ тортилган ёки одамларни ташиш учун мўлжалланган юк автомобилларининг ҳаракатланишини тақиқламайди.
3.5. «Мотоцикллар ҳаракатланиши тақиқланган».
3.6. «Тракторлар ҳаракатланиши тақиқланган». Тракторлар, ўзиюрар мосламаларнинг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.
3.7. «Тиркама билан ҳаракатланиш тақиқланади». Юк ташувчи транспорт воситалари, тракторларнинг барча турдаги тиркамалар билан ҳаракатланиши, шунингдек механик транспорт воситаларини ҳар қандай усулда шатакка олиш тақиқланишини билдиради.
3.8. «От-арава ҳаракатланиши тақиқланган». От-арава (чана), отлиқлар, юк ортилган ҳайвонларнинг ҳаракатланиши, шунингдек мол (пода) ҳайдаб ўтиш тақиқланишини билдиради.
3.9. «Велосипедда ҳаракатланиш тақиқланган». Велосипед ва мопедларнинг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.
3.10. «Пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланган».
3.11. «Вазн чекланган». Ҳақиқий умумий вазни белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг, шунингдек транспорт воситалари таркибларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.
3.12. «Ўққа тушадиган оғирлик чекланган». Бирорта ўқига тушадиган ҳақиқий оғирлиги белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.
3.13. «Чекланган баландлик». Габарит баландлиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.
3.14. «Чекланган кенглик». Габарит кенглиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.
3.15. «Чекланган узунлик». Габарит узунлиги (юк билан ёки юксиз) белгида кўрсатилганидан ортиқ бўлган транспорт воситалари (транспорт воситалари таркиблари)нинг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.
3.16. «Энг кам оралиқ». Белгида кўрсатилганидан кам оралиқ масофада ҳаракатланиш тақиқланишини билдиради.
3.17.1. «Божхона». Божхона (текширув маскани) олдида тўхтамасдан ўтиш тақиқланишини билдиради.
3.17.2. «Хавф-хатар». Йўл-транспорт ҳодисаси ёки бошқа хавфли вазиятлар туфайли, истисносиз, барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.
3.18.1. «Ўнгга бурилиш тақиқланган».
3.18.2. «Чапга бурилиш тақиқланади».
3.19. «Қайрилиш тақиқланган».
3.20. «Қувиб ўтиш тақиқланган». Соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган якка транспорт воситасидан бошқа транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланишини билдиради.
3.21. «Қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири».
3.22. «Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган». Тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларида барча транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланишини билдиради. (соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси, трактор, от-арава, велосипед бундан мустасно).
3.23. «Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири».
3.24. «Юқори тезлик чекланган». Белгида кўрсатилганидан ортиқ тезликда (км/с) ҳаракатланиш тақиқланишини билдиради.
3.25. «Юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири».
3.26. «Товуш мосламаларидан фойдаланиш тақиқланган». Йўл транспорт ҳодисасининг олдини олиш ҳолларидан бошқа вазиятларда товуш мосламасидан фойдаланиш тақиқланишини билдиради.
3.27. «Тўхташ тақиқланган». Транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланишини билдиради.
3.28. «Тўхтаб туриш тақиқланган». Транспорт воситаларининг тўхтаб туриши тақиқланишини билдиради.
3.29. «Ойнинг тоқ кунларида тўхтаб туриш тақиқланган».
3.30. «Ойнинг жуфт кунларида тўхтаб туриш тақиқланган».
3.31. «Барча чекловларнинг охири». 3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26 — 3.30 белгиларидан бир нечтасига бир вақтда амал қиладиган оралиқларнинг охирини билдиради.
3.1 — 3.3, 3.18.1, 3.18.2, 3.19, 3.27 белгиларининг йўналишли транспорт воситаларига, 3.2 — 3.8 белгилари таъсир оралиғида яшовчи ёки ишловчи фуқароларга ёхуд уларга ва корхоналарга хизмат қилувчи транспорт воситаларига дахли йўқ. Бундай ҳолларда транспорт воситалари белгиланган жойга яқин чорраҳадан кириб ёки чиқиб кетишлари керак.
Ушбу Қоидаларнинг 176-бандига биноан «Ногирон» таниқлик белгиси билан белгиланган автомобиллар ва кажавали мотоциклларни бошқараётган ногиронлар ҳайдовчилар 3.2, 3.3 ва 3.28 белгилари талабларидан четга чиқишлари мумкин. 7.18 белги бўлганда 3.27 белгисининг таъсир доирасида тўташга рухсат этилади.
3.28 — 3.30 белгиларининг таксометри ишлаб турган таксиларга дахли йўқ.
3.18.1 ва 3.18.2 белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага татбиқ этилади.
3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26 — 3.30 белгилари белги ўрнатилган жойдан кейинги энг яқин чорраҳагача, чорраҳаси бўлмаган аҳоли пунктларида аҳоли яшайдиган ҳудуднинг охиригача таъсир қилади. Йўлга ёндош ҳудудлардан дала ва ўрмонларнинг йўл билан туташган ҳамда иккинчи даражали йўллардан чиқиш жойларида, уларнинг олдида тегишли белгилар ўрнатилмаган бўлса, бу белгиларнинг таъсири йўқолмайди.
Аҳоли пунктларига етмай ўрнатилган 3.24 белгисининг таъсири 5.22 белгисигача кучини сақлайди.
3.16 ва 3.26 белгилари 7.2.1 қўшимча-ахборот белгиси орқали;
3.20, 3.22, 3.24 белгилари 3.21, 3.23, 3.25 белгилари ва 7.2.1 қўшимча-ахборот белгиси орқали;
3.27 — 3.30 белгиларининг амал қилиш оралиғи охирига 3.27 — 3.30 белгилари 7.2.3 қўшимча-ахборот белгиси билан бирга такрор ўрнатилади ёки 7.2.2 қўшимча-ахборот белгиси билан қўлланилади.
3.27 белгиси 1.4 ётиқ чизиғи билан биргаликда, 3.28 белгиси эса 1.10 ётиқ чизиғи билан биргаликда қўлланиши мумкин, бунда белгиларга амал қилиш чизиқлар узунлиги билан аниқланади.
3.10, 3.27 — 3.30 белгилари йўлнинг қайси томонига ўрнатилган бўлса, уларга фақат ўша томонда амал қилинади.
4.1.1. «Ҳаракатланиш тўғрига».
4.1.2. «Ҳаракатланиш ўнгга».
4.1.3. «Ҳаракатланиш чапга».
4.1.4. «Ҳаракатланиш тўғрига ёки ўнгга».
4.1.5. «Ҳаракатланиш тўғрига ёки чапга».
4.1.6. «Ҳаракатланиш ўнгга ёки чапга». Ушбу белгиларнинг таъсир оралиғида фақат йўналтиргичлар буюрган томонга ҳаракатланишга рухсат этилади. Чапга бурилишга рухсат этувчи белги қайрилишга ҳам рухсат беради. (Муайян кесишмада талаб этилган ҳаракат йўналишига тегишли йўналтиргичнинг шакли туширилган 4.1.1 — 4.1.6 белгиларини қўллаш мумкин).
4.1.1 — 4.1.6 белгилари йўналишли транспорт воситаларига таъсир қилмайди.
4.1.1 — 4.1.6 йўл белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага таъсир этади.
4.1.1 белгиси йўлнинг қисми бошланишига ўрнатилса, унга яқин чорраҳагача амал қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовли ва бошқа ёндош ҳудудларга бурилишни тақиқламайди.
4.2.1. «Тўсиқни ўнгдан четлаб ўтиш».
4.2.2. «Тўсиқни чапдан четлаб ўтиш». Тўсиқни кўрсатилган йўналиш бўйича четлаб ўтишга рухсат этилишини билдиради.
4.2.3. «Тўсиқни ўнгдан ёки чапдан четлаб ўтиш». Тўсиқни ҳар томонидан четлаб ўтишга рухсат этилишини билдиради.
4.3. «Айланма ҳаракатланиш». Йўналтиргичларда кўрсатилган йўналишларда ҳаракатланишга рухсат этилишини билдиради.
4.4. «Енгил автомобиллар ҳаракати». Енгил автомобиллар, автобус, мотоцикллар, белгиланган йўналишли транспорт воситалари ва рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракатланишига рухсат этилишини билдиради.
4.5. «Велосипед йўлкаси». Фақат велосипед ва мопедларда ҳаракатланишга рухсат этилишини билдиради. Тротуар ёки пиёдалар йўлкаси бўлмаса, велосипед йўлкасидан пиёдалар ҳам юришлари мумкин.
4.6. «Пиёдалар йўлкаси». Фақат пиёдалар юришига рухсат этилади.
4.7. «Энг кам тезлик». Фақат белгида кўрсатилган ёки ундан юқори тезликда (км/соат) ҳаракатланишга рухсат этилишини билдиради.
4.8. «Энг кам тезлик белгиланган йўлнинг охири».
5.1. «Автомагистрал». Йўл ҳаракати қоидаларининг автомагистралларда ҳаракатланиш тартиби ўрнатилган йўлни билдиради.
5.2. «Автомагистралнинг охири».
5.3. «Автомобиллар учун мўлжалланган йўл». Фақат автомобиллар, автобус ва мотоциклларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлни билдиради.
5.4. «Автомобиллар учун мўлжалланган йўлнинг охири».
5.5. «Бир томонлама ҳаракатли йўл». Транспорт воситалари бутун кенглик бўйича бир йўналишда ҳаракатланадиган йўл ёки қатнов қисмини билдиради.
5.6. «Бир томонлама ҳаракатли йўлнинг охири».
5.7.1, 5.7.2. «Бир томонлама ҳаракатли йўлга чиқиш». Ҳаракатланиш бир томонлама бўлган йўлга ёки қатнов қисмига чиқишни билдиради.
5.8.1. «Бўлаклар бўйича ҳаракат йўналиши». Бўлаклар сони ва ҳар бири бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишини билдиради.
5.8.2. «Бўлак бўйича ҳаракатланиш йўналиши». Бўлак бўйича рухсат этилган ҳаракат йўналишини билдиради.
Йўлнинг четки чап бўлагидан чапга бурилишга рухсат берувчи 5.8.1 ва 5.8.2 белгилари шу бўлакдан қайрилишга ҳам рухсат беради.
Чорраҳадан олдин ўрнатилган 5.8.1 ва 5.8.2 белгиларининг таъсири, агар шу туркумдаги бошқа белгилар ўрнатилмаган бўлса, бутун чорраҳага татбиқ этилади.
5.8.3. «Бўлакнинг бошланиши». Йўлнинг секинлашиш бўлаги ёки баландликка кўтарилишдаги қўшимча бўлакнинг бошланиш жойини билдиради.
Агар белгига 4.7 «Энг кам тезлик» белгисининг тасвири тушган бўлса, кўрсатилган ёки ундан каттароқ тезликда ҳаракатлана олмайдиган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий бўлакдан қўшимча бўлакка қайта тизилиши керак.
5.8.4. «Бўлакнинг бошланиши». Уч бўлакли йўлларда шу йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта бўлак қисмининг бошланишини билдиради.
5.8.5. «Бўлак охири». Баландликка кўтарилишдаги қўшимча бўлакнинг ёки тезланиш бўлагининг охирини билдиради.
5.8.6. «Бўлак охири». Уч бўлакли йўлларда шу йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта бўлак қисмининг охирини билдиради.
5.8.7, 5.8.8. «Бўлаклар бўйича ҳаракатланиш йўналиши». Агар 5.8.7 белгисида бирор транспорт воситасининг ҳаракатланишини тақиқловчи белги тасвирланган бўлса, унда бу тур транспорт воситасининг тегишли бўлакда ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.
5.8.7 ва 5.8.8 белгилари йўналишлар сонига кўра тўрт ва ундан ортиқ бўлакли йўлларга ҳам татбиқ этилиши мумкин. Тасвири алмашадиган 5.8.7, 5.8.8 белгилари ёрдамида реверсив ҳаракат ташкил этилиши мумкин.
5.9. «Йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлак». Транспорт воситалари йўналишида ҳаракатланадиган йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлакни билдиради.
5.10.1. «Йўналишли транспорт воситалари учун бўлаги бор йўл». Йўналишли транспорт воситаларининг умумий оқимга қарши ҳаракатланиши учун ажратилган бўлакни билдиради.
5.10.2, 5.10.3. «Йўналишли транспорт воситалари учун бўлаги бор йўлга чиқиш».
5.10.4. «Йўналишли транспорт воситалари учун бўлаги бор йўлнинг охири».
5.11.1. «Қайрилиб олиш жойи». Чапга бурилиш тақиқланади.
5.11.2. «Қайрилиб олиш оралиғи». Қайрилиб олиш оралиғининг узунлигини билдиради. Чапга бурилиш тақиқланади.
5.12. «Автобус ва (ёки) троллейбус тўхташ жойи».
5.13. «Трамвай тўхташ жойи».
5.14. «Енгил таксилар тўхтаб туриш жойи».
5.15. «Тўхтаб туриш жойи».
5.16.1, 5.16.2. «Пиёдалар ўтиш жойи». Ўтиш жойи олдида 1.14.1-1.14.2 ётиқ чизиғи бўлмаганда 5.16.2 белгиси йўлдан ўнг томонга ўтиш жойининг олд чегарасига, 5.16.1 белгиси эса чап томонга ўтиш жойининг орқа чегарасига ўрнатилади.
5.17.1, 5.17.2. «Пиёдаларнинг ер остидан ўтиш жойи».
5.17.3, 5.17.4. «Пиёдаларнинг ер устидан ўтиш жойи».
5.18. «Тавсия этилган тезлик». Йўлнинг шу қисмида тавсия этилган ҳаракатланиш тезлигини билдиради. Белгига энг яқин чорраҳагача амал қилинади. 5.18 белгиси огоҳлантирувчи белги билан бирга қўлланса, унинг таъсир оралиғи хавфли қисмнинг узунлиги билан аниқланади.
5.19.1 — 5.19.3. «Охири берк йўл». Йўлнинг кўрсатилган йўналишда охири берклигини билдиради.
5.20.1, 5.20.2. «Йўналишларнинг дастлабки кўрсаткичи». Белгида кўрсатилган аҳоли пункти ва бошқа манзилларга ҳаракатланиш йўналишини билдиради. Белгида 5.29.1 белгисининг ҳамда автомагистраль, аэропорт ва бошқа рамзий белгилар тасвири туширилган бўлиши мумкин. 5.20.1 белгисида ҳаракатланиш тартибининг хусусиятлари тўғрисида ахборот берувчи бошқа белгиларнинг тасвири ҳам тушган бўлиши мумкин. 5.20.1 белгисининг паст қисмида белги ўрнатилган жойдан чорраҳагача бўлган масофа кўрсатилади. 5.20.1 белгиси йўлнинг 3.11 — 3.15 тақиқловчи белгиларидан бири ўрнатилган қисмларини айланиб ўтиш йўналишини кўрсатиш учун ҳам қўлланилади.
5.20.3. «Ҳаракатланиш схемаси». Чорраҳада айрим йўналишларда ҳаракатланиш тақиқланган бўлса ҳаракатланиш йўналиши ёки мураккаб чорраҳаларда рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишини билдиради.
5.21.1. «Йўналиш кўрсаткичи».
5.21.2. «Йўналишлар кўрсаткичи». Кўрсатилган манзилларга ҳаракатланиш йўналишларини билдиради. Белгиларда манзилларгача бўлган масофа (км) кўрсатилиши, автомагистраллар, аэропортлар ва бошқа рамзий белгилар тасвирланган бўлиши мумкин.
5.22. «Аҳоли пунктининг бошланиши». Ушбу Қоидаларнинг аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тартибини белгиловчи талабларига амал қилинадиган жойларнинг номи ҳамда унинг бошланишини билдиради.
5.23. «Аҳоли пунктининг охири». Ушбу Қоидаларнинг аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тартиб-талаблари бекор қилинган жойни билдиради.
5.24. «Аҳоли пунктининг бошланиши». Ушбу Қоидаларнинг аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тартибини белгиловчи талабларига амал қилинмайдиган жойларнинг номи ҳамда унинг бошланишини билдиради.
5.25. «Аҳоли пунктининг охири». 5.24 йўл белгиси билан кўрсатилган аҳоли пунктининг охирини билдиради.
5.26. «Манзил номи». Аҳоли пунктларидан бошқа манзилларнинг номини билдиради. (дарё, кўл, довон, хушманзара жой ва ҳ. к.).
5.27. «Масофалар кўрсаткичи». Йўналиш бўйича жойлашган аҳоли пунктларигача бўлган масофани билдиради. (км).
5.28. «Километр белгиси». Йўлнинг боши ёки охиригача бўлган масофани билдиради. (км).
5.29.1, 5.29.2. «Йўл рақами». 5.29.1 — йўлга берилган рақам, 5.29.2 — йўлнинг рақами ва йўналишини билдиради.
5.30.1 — 5.30.3. «Юк автомобиллари учун ҳаракатланиш йўналиши». Чорраҳада юк автомобиллари, тракторлар ва ўзиюрар мосламаларга бирор йўналишда ҳаракатланиш тақиқланган бўлса, бундай транспорт воситаларига тавсия этилган ҳаракатланиш йўналишлари кўрсатади.
5.31. «Айланиб ўтиш тасвири». Ҳаракатланиш учун вақтинча ёпиб қўйилган йўл қисмини четлаб ўтиш чизмасини билдиради.
5.32.1 — 5.32.3. «Четлаб ўтиш йўналиши». Ҳаракатланиш вақтинча ёпиб қўйилган йўл қисмини четлаб ўтиш йўналишини билдиради.
5.33. «Тўхташ чизиғи». Светофорнинг (тартибга солувчининг) тақиқловчи ишорасида транспорт воситалари тўхтайдиган жойни билдиради.
5.34.1, 5.34.2. «Бошқа қатнов қисмига қайта тизилишнинг бошланғич кўрсаткичи». Ажратувчи бўлаги бўлган йўлнинг ҳаракатланиш учун ёпиқ ҳудудини айланиб ўтиш ёки ўнг томондаги қатнов қисмига қайтиш учун ҳаракатланиш йўналишини билдиради.
5.35. «Реверсив ҳаракатланиш». Бир ёки бир неча бўлакларда ҳаракатланиш йўналиши қарама-қарши томонга ўзгариши мумкин бўлган йўл қисмининг бошланишини билдиради.
5.36. «Реверсив ҳаракатланишнинг охири».
5.37. «Реверсив ҳаракатланиш йўлига чиқиш».
5.38. «Турар жой даҳаси». Йўл ҳаракати қоидаларининг турар жой даҳаларида ҳаракатланиш тартиби ўрнатилган йўлни билдиради.
5.39. «Турар жой даҳасининг охири».
5.40. «Фалокатли ҳолатлар учун кириш йўли». Йўл ҳаракати ушбу Қоидаларидаги 128-бандда кўрсатилган ҳолатларда фойдаланиладиган йўлни билдиради.
5.41. «Фото- ва видео қайд этиш»
Аҳоли пунктларидан ташқарида ўрнатилган 5.20.1, 5.20.2, 5.21.1 ва 5.21.2 йўл белгиларида яшил ёки кўк асосда кўрсатилган аҳоли пунктларига тегишли автомагистрал ёки бошқа йўллар орқали борилади.
Аҳоли пунктларида ўрнатилган 5.20.1, 5.20.2, 5.21.1 ва 5.21.2 йўл белгиларида оқ асосдаги яшил, кўк рангли қўшимчалар кўрсатилган аҳоли пунктига ёки тегишли манзилларга ҳаракатланиш ана шу аҳоли пунктидан чиқилгандан сўнг, автомагистрал ёки бошқа йўллар орқали амалга оширилишини билдиради.
6.1. «Тиббий ёрдам кўрсатиш жойи».
6.2. «Шифохона».
6.3. «Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси».
6.4. «Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш жойи».
6.5. «Автомобилларни ювиш жойи».
6.6. «Телефон».
6.7. «Ошхона».
6.8. «Ичимлик суви».
6.9. «Меҳмонхона».
6.10. «Кемпинг».
6.11. «Дам олиш жойи».
6.12. «ЙПХ маскани».
7.1.1. «Объектгача бўлган масофа». Белгидан йўлнинг хавфли жойи, йўл ҳаракатига тегишли чекловлар киритиладиган жойи ёки ҳаракат йўналиши бўйича олдиндаги муайян жойгача бўлган масофани кўрсатади.
7.1.2. «Объектгача бўлган масофа». Аҳоли пунктларидан ташқарида чорраҳа олдига 2.5. йўл белгиси ўрнатилган бўлса, 2.4. йўл белгиси билан ўрнатилиб, чорраҳагача бўлган масофани кўрсатади.
7.1.3, 7.1.4. «Объектгача бўлган масофа». Йўлдан четда жойлашган манзилгача бўлган масофани билдиради.
7.2.1. «Таъсир оралиғи». Огоҳлантирувчи белгилар билан белгиланган хавфли жойнинг узунлигини ёки тақиқловчи ва ахборот-кўрсаткич белгиларининг таъсир оралиғини кўрсатади.
7.2.2 — 7.2.6. «Таъсир оралиғи».
7.2.23.27 — 3.30 тақиқловчи белгиларининг таъсири сақланган оралиқни кўрсатади.
7.2.33.27 — 3.30 тақиқловчи белгиларининг таъсир оралиғи охирини кўрсатади.
7.2.4 — ҳайдовчиларга уларнинг 3.27 — 3.30 йўл белгилари таъсир доирасида эканликлари ҳақида ахборот беради.
7.2.5, 7.2.6 — майдон, бинолар олди ва шунга ўхшаш жойлар четида тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланганда 3.27 — 3.30 белгиларининг таъсир оралиғи ва йўналишини кўрсатади.
7.3.1 — 7.3.3. «Таъсир йўналишлари». Чорраҳа олдида ўрнатилган белгиларнинг таъсир йўналишини ёки бевосита йўл яқинида жойлашган манзилларга ҳаракатланиш йўналишини кўрсатади.
7.4.1 — 7.4.7. «Транспорт воситасининг тури». Белгининг таъсири жорий этилган транспорт воситалари турини кўрсатади.
7.4.1 белги билан ўрнатилган йўл белгисининг таъсири юк ташувчи, шу жумладан, тиркамали, тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситаларига, 7.4.3 белги билан ўрнатилган йўл белгисининг таъсири енгил автомобилларга, шунингдек тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган юк ташувчи транспорт воситаларига татбиқ этилади.
7.5.1. «Шанба, якшанба ва байрам кунлари».
7.5.2. «Иш кунлари».
7.5.3. «Ҳафта кунлари». Белгига ҳафтанинг қайси кунлари амал қилиниши кўрсатилган.
7.5.4. «Амал қилиш вақти». Белгига куннинг қайси вақтида амал қилишни кўрсатади.
7.5.5 — 7.5.7. «Амал қилиш вақти». Белгига ҳафтанинг қайси куни ва қайси соатларида амал қилишни кўрсатади.
7.6.1 — 7.6.9. «Транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш усули». 7.6.1 барча турдаги транспорт воситаларини тўхтаб туриши учун йўлнинг қатнов қисмида, тротуар ёнига қўйиш усулини, 7.6.2 — 7.6.9 тротуар ёнидаги тўхтаб туриш жойига енгил автомобиллар ва мотоциклларни қўйиш усулини билдиради.
7.7. «Двигателни ишлатмасдан тўхтаб туриш жойи». 5.15 белгиси билан белгиланган тўхтаб туриш жойида транспорт воситаларининг двигателини ишлатмасдан тўхтаб туришига рухсат этилганлигини кўрсатади.
7.8. «Пуллик хизмат кўрсатиш жойи». Тўлов асосида хизмат кўрсатилишини билдиради.
7.9. «Тўхтаб туриш муддати чекланган». 5.15 белгиси ўрнатилган тўхтаб туриш жойида транспорт воситалари тўхтаб туришининг энг кўп муддатини кўрсатади.
7.10. «Автомобилларни кўрикдан ўтказиш жойи». 5.15 ёки 6.11 белгиси билан кўрсатилган майдонларда эстакада ёки кўздан кечириш чуқурчалари борлигини билдиради.
7.11. «Рухсат этилган тўла вазни чекланган». Белгининг таъсири рухсат этилган тўла вазни қўшимча-ахборот йўл белгисида кўрсатилган миқдордан ортиқ бўлган транспорт воситаларига тааллуқли эканлигини кўрсатади.
7.12. «Хавфли йўл ёқаси». Йўл ишлари бажарилаётгани сабабли йўл ёқасига чиқиш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантиради. 1.23 белгиси билан қўлланилади.
7.13. «Асосий йўлнинг йўналиши». Чорраҳада асосий йўлнинг йўналишини кўрсатади.
7.14. «Ҳаракатланиш бўлаги». Белги ёки светофор таъсиридаги ҳаракатланиш бўлагини кўрсатади.
7.15. «Кўзи ожиз пиёдалар». 1.20, 5.16.1, 5.16.2 белгилари ҳамда светофор билан бирга қўлланилади, пиёдалар ўтиш жойидан кўзи ожиз пиёдалар фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.
7.16. «Нам қоплама». Белги қатнов қисмининг қопламаси нам бўлган вақтда таъсир этишини кўрсатади.
7.17. «Ногиронлар». 5.15 белгиси билан қўлланилади. Тўхтаб туриш жойи (ёки унинг бир қисми) ушбу Қоидаларнинг 175-бандига мувофиқ «Ногирон» таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситалари учун ажратилганлигини кўрсатади.
7.18. «Ногиронлар мустасно». Белгиларнинг таъсири ушбу Қоидаларнинг 175-бандига мувофиқ «Ногирон» таниқлик белгиси ўрнатилган транспорт воситаларига жорий этилмайди.
7.19. «Фото- ва видео қайд этиш». Йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатлари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилаётганлигини билдиради. Огоҳлантирувчи, имтиёз, тақиқловчи, буюрувчи ва ахборот ишора белгилари билан биргаликда қўлланилади.
Қўшимча-ахборот белгилари қайси белги билан бирга жорий этилса, бевосита шу белги тагига жойлаштирилади. 7.2.2 — 7.2.4, 7.13 қўшимча-ахборот белгилари қатнов қисмининг, йўл ёқасининг, тротуарнинг тепасига ўрнатилган белгиларининг ёнига жойлаштирилади.
Ётиқ чизиқлар оқ рангда бўлади (1.4, 1.10 ва 1.17 чизиқлар сариқ рангда бўлади).
1.1 — қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради;
1.2 (энли сидирға чизиқ) — автомагистралларда ҳаракатланиш қисми чегарасини билдиради;
1.3 — тўрт ва ундан ортиқ ҳаракатланиш бўлаги бўлган йўлларда қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари оқимини ажратади;
1.4 — тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади;
1.5 — икки ёки уч бўлакли йўлларда қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратади; бир йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган икки ёки ундан кўпроқ бўлакли йўлларда бўлакларнинг чегараларини билдиради;
1.6 (яқинлашиш чизиғи — ҳар бир чизиқ узунлиги улар орасидаги масофадан уч баробар катта бўлган узуқ-узуқ чизиқ) — қарама-қарши ёки бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради;
1.7 (ҳар бир чизиғи қисқа ва оралари шу чизиқлар бўйига тенг бўлган узуқ-узуқ чизиқ) — чорраҳадаги ҳаракатланиш бўлакларини билдиради;
1.8 (энли узуқ-узуқ чизиқ) — тезлашиш ёки секинлашиш бўлаги билан йўлнинг қатнов қисмидаги асосий бўлаги ўртасидаги чегарани билдиради (чорраҳаларда, йўлнинг турли сатҳда кесишган қисмларида, автобуслар тўхтайдиган жойларда ва ҳ. к.);
1.9 — реверсив ҳаракат ташкил этилган бўлакларнинг чегарасини белгилайди; реверсив ҳаракатланиш амалга оширилган йўлларда (реверсив светофори ўчирилган ҳолатда) қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимини ажратади;
1.10 — тўхтаб туриш тақиқланган жойни билдиради; якка ҳолда ёки 3.28 йўл белгиси билан қўлланилади ва йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади;
1.11 — фақат бир томондан қайта тизилишга рухсат этилган йўл қисмларида, бир йўналишдаги ёки қарама-қарши келаётган транспорт оқимларини ажратади; қайрилиб олиш, тўхташ майдончалари ва шунга ўхшашларга кириш-чиқиш жойларида ҳаракатланиш фақат бир йўналишда рухсат этилганлигини кўрсатади;
1.12 (тўхташ чизиғи) — 2.5 белгиси ёки светофорнинг (тартибга солувчининг) тақиқловчи ишорасида ҳайдовчи тўхташ керак бўлган жойни кўрсатади;
1.13 — кесишаётган йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериш учун тўхташ зарур бўлганда, ҳайдовчига транспорт воситасини тўхтатиш жойини кўрсатади;
1.14.1, 1.14.2 (зебра) — тартибга солинмаган пиёдаларнинг ўтиш жойини белгилайди;
1.14.2 ётиқ чизиқнинг йўналтиргичлари пиёдаларнинг ҳаракатланиш йўналишини кўрсатади;
1.14.3 — светофор билан тартибга солинган пиёдаларнинг ўтиш жойини белгилайди;
1.15 — йўлнинг велосипед йўлкаси кесиб ўтган жойини билдиради;
1.16.1 — 1.16.3 — транспорт воситалари оқими ажраладиган ёки қўшиладиган жойлардаги йўналтирувчи оролчаларни билдиради;
1.17 — йўналишли транспорт воситаларининг бекатлари ҳамда таксиларнинг тўхтаб туриш жойларини билдиради;
1.18 — чорраҳада бўлаклар бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишларини кўрсатади. Фақат 5.8.1, 5.8.2 белгилари билан қўлланилади; охири берк йўл тасвирланган чизиқ, шу йўналишдаги ён томонда жойлашган қатнов қисмига бурилиш тақиқланганлигини кўрсатиш учун чизилади; четки чап бўлакдан чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич шу бўлакдан қайрилишга ҳам рухсат беради;
1.19 — қатнов қисмининг торайган (шу йўналишдаги ҳаракатланиш бўлакларининг сони камайган) жойига ёки қарама-қарши йўналишдан келаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашганлик ҳақида огоҳлантирувчи чизиқ. Биринчи ҳолда 1.18.1 — 1.18.3 белгилари билан қўлланилиши мумкин;
1.20 — ҳайдовчини 1.13 чизиғига яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантиради;
1.21 («STOP» — Тўхтанг! ёзуви) — 2.5 белгиси билан бирга қўлланилганда ҳайдовчини 1.12 чизиғига яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантиради;
1.22 — йўл (ҳаракатланиш йўналиши) рақамини кўрсатади;
1.23 — йўлнинг фақат йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлагини билдиради.
1.1 ва 1.3 чизиқларини босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно.
1.2, 1.5 — 1.8 чизиқларини исталган томондан босиб ўтиш мумкин.
Реверсив светофорлар бўлмаганда ёки улар ўчириб қўйилганда, 1.9 чизиғини фақат у ҳайдовчининг ўнг томонида бўлса, босиб ўтишга рухсат этилади.
Реверсив светофор ёқилган пайтда бир йўналишли бўлакларни ажратаётган 1.9 чизиғини исталган томондан босиб ўтишга рухсат этилади. Реверсив светофор ўчирилганда, ҳайдовчилар дарҳол 1.9 чизиғидан ўнгга қайта тизилишлари керак.
1.11 чизиғини узуқ-узуқ чизиқ томонидан, сидирға чизиқ томонидан эса фақат қувиб ёки айланиб ўтишни тугатаётганда босиб ўтишга рухсат этилади.
2.1 — ҳаракатланаётган транспорт воситаларига хавф туғдирадиган йўл иншоотларининг тик элементлари (кўприклар, йўл ўтказгич ва эстакадалар, устунлар ва ҳ. к.)ни билдиради;
2.2 — туннеллар, кўприклар, йўл ўтказгич ва эстакадаларнинг пастки пештоқини билдиради;
2.3 — ажратиш бўлакларидаги ёки хавфсизлик оролчаларидаги думалоқ устунларни билдиради;
2.4 — йўналтирувчи, бетон ёки темир бетон устунлар, тўсиқ тиргаклар ва ҳоказоларни билдиради;
2.5 — йўлнинг кичик радиусли бурилиш, тик нишаблик ва бошқа хавфли жойларда йўл тўсиқларининг ён юзаларини билдиради;
2.6 — бошқа жойлардаги тўсиқларнинг ён юзаларини билдиради;
2.7 — хавфли жойлардаги тўсиқни (бордюрни) ва йўл сатҳидан баланд бўлган хавфсизлик оролчаларини билдиради.
1.2. Ишчи тормоз тизимининг самарадорлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сонли қарори билан тасдиқланган «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентида белгиланган талабларга мос келмаса.
Ушбу иловада Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентида белгиланган автотранспорт воситаларини таснифи (классификацияси) келтирилган:
74-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: