Ҳужжат кучини йўқотган " " 14.05.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сонли «Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий низом асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
1. Мазкур Низом «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ давлат органлари ва давлат муассасаларида (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (кейинги ўринларда мурожаат деб аталади) билан ишлаш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ҳукумат портали) орқали келиб тушган мурожаатлар электрон мурожаатлар тарзида қайд этилади ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда ушбу Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
10. Давлат органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 августдаги 659-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 895-модда)
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 августдаги 659-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 895-модда)
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 августдаги 659-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 895-модда)
14. Ёзма ва электрон (қоғозга босиб чиқарилган) мурожаатлар мурожаатларни рўйхатга олиш журналига тегишли ёзувларни киритиш, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олиш карточкасини тўлдириш ва мурожаатнинг биринчи саҳифаси қуйи ўнг қисмида рўйхатга олиш штампини қўйиш йўли билан мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинмада рўйхатга олинади.
Мурожаат қилувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар текширилгандан кейин ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олиш карточкаси тўлдирилади. Ҳисобга олиш карточкаси оғзаки мурожаат сифатида рўйхатга олинади.
17. Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари давлат органига оғзаки мурожаат этишганда улар томонидан тақдим қилинган ёзма мурожаатлар ҳамда бошқа материаллар қабул қилиниши ва ушбу Низомнинг 16-бандига мувофиқ тўлдирилган ҳисобга олиш карточкасига илова қилиниши керак.
55. Сайёр шахсий қабулларни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тартиби тўғрисидаги ахборот ушбу Низомнинг 47-бандида белгиланган тартибда манфаатдор шахслар эътиборига етказилади, шунингдек маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
56. Жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг сайёр шахсий қабуллар вақтида берилган оғзаки мурожаатлари ушбу Низомнинг 16-бандига мувофиқ расмийлаштирилади ва рўйхатга олинади ҳамда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
(601 — 603-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 августдаги 659-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 895-модда)
Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
(Олд томони) | |||||||||||
Тартиб рақами: | Савол: | ||||||||||
Мурожаат қилувчи: | |||||||||||
Манзили: | |||||||||||
Мурожаат келиб тушган сана: | Мурожаат қилувчилар сони: | ||||||||||
Мурожаатнинг шакли: | Варақлар сони: | ||||||||||
Қабул шакли: | Дубликат/ такрорий | ||||||||||
Мурожаатнинг тури: | Олдинги мурожаатнинг санаси ва рақами: | ||||||||||
Назорат тури: | |||||||||||
Мурожаатнинг қисқача мазмуни: | |||||||||||
Резолюцияни (топшириқни) имзолаган раҳбар: | |||||||||||
Раҳбарнинг резолюцияси (топшириғи): | Бажариш муддати: | ||||||||||
Таркибий бўлинма: | Ижрочи: | ||||||||||
| |||||||||||
Мурожаатларни кўриб чиқишнинг ҳолати | |||||||||||
Юборилган сана | Қаерга юборилган | Жавоб хатининг рақами ва санаси | |||||||||
Муддати узайтирилган: | Ким томонидан: (имзо) | ||||||||||
Жавоб хати келган сана: | |||||||||||
Кўриб чиқиш натижаларининг қисқача мазмуни: | |||||||||||
Назоратдан олинди (ким томонидан): Сана: | Бажарувчининг имзоси: Бажарилган сана: | ||||||||||
Мурожаатни кўриб чиқиш муддати бузилганлиги ҳақидаги белги: |