Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатлари нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилишлари лозим.
Иқтисодий судларга тушунтирилсинки, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишлар ИПКда назарда тутилган умумий қоидалар асосида ИПКнинг 28 ва 29-бобларида белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда кўриб чиқилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Қонун 13-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳакамлик битимида ҳакамлик битими тарафлари ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёхуд айрим низолар ҳакамлик судида кўриб чиқилиши кераклиги ҳақидаги қоида кўрсатилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
3. Судлар Қонун 5-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳакамлик судларини ташкил этишлари, шунингдек ҳакамлик битими тарафлари бўлиши мумкин эмаслигини назарда тутишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар низо кўрсатилган органлар томонидан ташкил қилинган ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган ва/ёки давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув органи ҳакамлик битими тарафи бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мос ҳолда иқтисодий суд томонидан бекор қилинади, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ҳақидаги аризани қаноатлантириш эса ИПК 231-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мос ҳолда рад этилади.
(3-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. ИПКнинг 29-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ёки келиб чиқиши мумкин бўлган ҳамда иқтисодий судга тааллуқли бўлган низо тарафларнинг келишувига биноан иқтисодий суд қарор чиқаргунга қадар ҳакамлик судига кўриш учун топширилиши мумкин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Бунда тарафларнинг келишуви деганда Қонуннинг 12-моддасида назарда тутилган ҳакамлик битими тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. ИПКнинг 28 ва 29-боблари ҳамда Қонуннинг 7 ва 8-бобларига мувофиқ судга ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан фақат ҳакамлик муҳокамаси тарафлари, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза билан эса ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тараф мурожаат қилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, ҳакамлик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган бўлса, ушбу шахслар бундай ҳал қилув қарори устидан ИПК 223-моддасининг иккинчи қисмига асосан ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида иқтисодий судга ариза беришлари мумкин.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5.1. Судларга тушунтирилсинки, низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳакамлик суди фойдасига ундириш талаби ИПКнинг 29-бобида белгиланган қоидалар асосида кўриб чиқилмайди.
(5.1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бундай тоифадаги ишлар бўйича ИПКнинг 38-моддасида белгиланган шартнома бўйича судловга тегишлилик тўғрисидаги қоида қўлланилмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 284-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда ИПКнинг 164-моддасида белгиланган муддатлар қўлланилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризалар бўйича давлат божи «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг иловасида келтирилган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига мувофиқ ундирилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. ИПК 223-моддасининг биринчи қисми ҳамда Қонун 46-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судининг хўжалик судига тааллуқли низога доир ҳал қилув қарори устидан ушбу қарорни олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ариза белгиланган муддат ўтганидан кейин тақдим этилган бўлиб, муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома берилмаган ёки белгиланган муддатнинг ўтказилиши сабаблари суд томонидан узрли деб топилмаган бўлса, аризани қабул қилиш ИПК 224-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ ИПК 154-моддасининг қоидалари бўйича рад этилади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар қарздор жойлашган ердаги ёки яшайдиган жойдаги ёхуд, агар қарздор жойлашган ер ёки яшайдиган жой номаълум бўлиб, унинг мол-мулки турган жойдаги иқтисодий суднинг иш юритувида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги иш мавжуд бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган жойдаги иқтисодий судга ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза келиб тушса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш ИПК 101-моддасининг 1-бандига асосан тўхтатиб турилиши ёки ишни кўриш ИПК 230-моддасининг олтинчи қисмига асосан қарздорнинг илтимосномасига биноан кейинга қолдирилиши мумкин.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза иш юритишга қабул қилинганидан кейин манфаатдор шахс томонидан шу иш доирасида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза ИПКнинг 229-моддаси ҳамда Қонуннинг 51-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда берилган бўлса, у иш юритишга қабул қилинади ва дастлабки ариза билан бирга кўриб чиқилади. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза ИПКнинг 229-моддаси ҳамда Қонуннинг 51-моддаси талаблари бузилган ҳолда берилган бўлса, у ИПКнинг 155-моддасига мос ҳолда қайтарилади.
Агар иқтисодий суднинг иш юритувида ИПК 223-моддасининг иккинчи қисми ва 228-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган судловга тегишлилик қоидаларига риоя қилинган ҳолда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги алоҳида қўзғатилган ишлар мавжуд бўлса, бу ишлар ИПК 158-моддасининг иккинчи қисмига асосан битта иш юритишга бирлаштирилиши мумкин.
(12-банднинг бешинчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни ИПКнинг 224-моддаси талабларига мос келиши ва унга ушбу моддада назарда тутилган ҳужжатлар, шу жумладан почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилиниши лозим. Ушбу талабларга риоя қилинмаган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ИПКнинг 155-моддасига мос ҳолда қайтарилади. Аризанинг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилгандан кейин иқтисодий судга умумий тартибда бундай ариза билан қайтадан мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Судларга тушунтирилсинки, манфаатдор шахс томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза ИПКнинг 29-боби талабларига риоя этилган ҳолда умумий тартибда берилганда, бундай аризани ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилаётганлиги асос қилиниб қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш мумкин эмас.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК 226-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар мавжуд бўлса, бекор қилинади. Бунда исботлаш мажбурияти ҳал қилув қароридан норози бўлиб ариза берган тарафнинг зиммасига юклатилади. Шу билан бирга, агар ИПКнинг 226-моддасида кўрсатилган асослар иқтисодий суд томонидан аниқланган тақдирда ҳам, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори бекор қилинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Ҳакамлик битимида ҳакамлик битими тарафлари ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёхуд маълум бир низолар ҳакамлик судида кўриб чиқилиши кераклиги ҳақидаги қоида, шунингдек агар низо доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳал қилувига топшириладиган бўлса, мазкур ҳакамлик судининг номи кўрсатилиши лозим. Ушбу талабларга риоя қилинмаган тақдирда, битим Қонуннинг 12 ва 13-моддаларига мувофиқ ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, Қонун 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳакамлик судлари фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий низоларни ҳал этади. Шу боис, низосиз ҳуқуқий муносабат юзасидан тузилган ҳакамлик битими ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади ва ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлади.
(15.1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15.2. Судларга тушунтирилсинки, ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган асос бўйича ҳал қилув қарори бекор қилинганда иқтисодий суд ўзининг ажримида манфаатдор шахс ҳакамлик битими билан қамраб олинмаган масала бўйича ваколатли судга мурожаат қилишга ҳақли эканлигини кўрсатиши мумкин.
(15.2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15.3. ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган асос бўйича ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишда ҳакамлик судьясига қўйиладиган талабларга риоя этилганлиги; ҳакамлик судининг таркиби Қонунда кўрсатилган тартибда шакллантирилганлиги; ҳакамлик судьяси рад этилган бўлса, рад этилган ариза Қонунда кўрсатилган тартибда ҳал этилганлиги; ҳакамлик муҳокамаси қоидалари қонун ҳужжатлари асосида белгиланганлиги текширилиши зарур.
(15.3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15.4. ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида кўрсатилган асос бўйича ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги талаб билдирилганда, судлар ҳакамлик суди низони Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги, яъни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган бошқа қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилганлигини текширишлари лозим. Агар низо ҳакамлик суди томонидан чет давлат қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан бекор қилинади.
(15.4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15.5. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида кўрсатилган асос бўйича фақат ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тарафнинг аризаси бўйича бекор қилиниши мумкин. Яъни, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори фойдасига ҳал қилинган тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини исботловчи далиллар берилган тақдирда ҳам ҳал қилув қарори ушбу асос бўйича иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши мумкин эмас.
(15.5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15.6. Ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо Қонунга мувофиқ ҳакамлик суди муҳокамаси предмети бўла олмаслиги иқтисодий судлар томонидан аниқланган тақдирда, ушбу ҳолат ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги аризада баён этилган ёки этилмаганлигидан, шунингдек мазкур ҳолатни исботловчи далил тарафлар томонидан тақдим этилган ёки этилмаганлигидан қатъи назар, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.
(15.6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15.6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарори таҳририда)
15.7. Қонун 13-моддасининг иккинчи қисмига кўра ҳакамлик битимида ҳакамлик судьяларининг сони, ҳакамлик муҳокамаси ўтказиладиган жой ва тил, ҳакамлик муҳокамасининг қўлланиладиган қоидалари, низони кўриб чиқиш муддати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳакамлик суди томонидан низо кўриб чиқилишида ҳакамлик судьяларининг сони ёки ҳакамлик муҳокамасининг қўлланиладиган қоидалари бузилган ҳолда ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, у ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан бекор қилинади.
(15.7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судларга тушунтирилсинки, агар ҳакамлик суди томонидан ҳакамлик муҳокамасининг тили тўғрисидаги қоида бузилган ҳолда ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, ушбу ҳал қилув қарори ҳам ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мос равишда бекор қилинади.
(15.7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. ИПК 227-моддасининг учинчи қисмига кўра, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг бекор қилинганлиги ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг, агар ҳакамлик судига мурожаат этиш имконияти йўқолмаган бўлса, ҳакамлик битимига мувофиқ ҳакамлик судига янгидан мурожаат этишига ёки ушбу Кодексда назарда тутилган умумий қоидаларга биноан иқтисодий судга мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди.
Бунда судлар шуни назарда тутишлари керакки, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан бекор қилинган бўлса, ҳакамлик судига мурожаат қилиш учун асос бўлган ҳужжат ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ИПКда назарда тутилган умумий қоидаларга биноан иқтисодий судга мурожаат этишга ҳақли. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига (Қонун 47-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси) асосан ҳамда ушбу қарорнинг 3 ва 15.6-бандларида кўрсатилган асосларга кўра бекор қилинган бўлса ҳам, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ИПКда назарда тутилган умумий қоидаларга биноан иқтисодий судга мурожаат этишга ҳақли.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 3, 4, 5-бандларига асосан бекор қилинган ва ҳакамлик судига мурожаат этиш имконияти йўқотилмаган бўлса, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ҳакамлик судига янгидан мурожаат этишга ҳақли.
Шу муносабат билан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 3, 4 ва 5-бандларига асосан бекор қилинганидан кейин ҳакамлик муҳокамаси тарафлари мазкур низо бўйича иқтисодий судга мурожаат қилганда, даъво аризасини қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилади. Агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан тугатилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори у бекор қилинган пайтда ижро этилган бўлса, иқтисодий суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилиш тўғрисидаги ажримида ИПК 227-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган маълумотлар ва кўрсатмалардан ташқари, Қонуннинг 54-моддасига асосан ҳакамлик судининг тўлиқ ёки қисман бекор қилинган ҳал қилув қарорига мувофиқ жавобгардан даъвогарнинг фойдасига ундирилган нарсаларнинг ҳаммаси жавобгарга қайтариб берилиши ҳақидаги масала ҳал қилиниши ва ижро варақаси берилиши лозим. Агар бу масала иқтисодий суднинг ажримида ҳал этилмаган бўлса, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масала ИПКнинг 344-моддасига мос ҳолда ҳал этилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини ихтиёрий ижро этиш муддати тугамасдан судга мурожаат этилганлиги ёки ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори бекор қилинганлиги ёхуд унинг ижроси иқтисодий суд ёки фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан тўхтатиб турилганлиги ИПК 231-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан ижро варақасини беришни рад этиш учун асос бўлади.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. ИПК 229-моддасининг олтинчи қисмига кўра ҳамда Қонун 49-моддаси ва 51-моддаси учинчи қисмининг мазмунидан кўринишича, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Мазкур муддатни ўтказиб юбориш сабаблари ваколатли суд томонидан узрли деб топилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Агар ариза белгиланган муддат ўтганидан кейин тақдим этилган бўлиб, муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома берилмаган ёки суд томонидан белгиланган муддатнинг ўтказилиши сабаблари узрли деб топилмаган бўлса, у ИПК 229-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ ушбу Кодекснинг 155-моддаси қоидаларига биноан қайтарилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза судловга тегишлилик қоидалари бузилган ҳолда берилганда, унинг шакли ва мазмунига қўйилган талабларга риоя этилмаганда ёки унга қонунда назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаганда, у ИПКнинг 155-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан қайтарилади. Ишни кўриш вақтида аризанинг судловга тегишлилик қоидалари бузилган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги аниқланса, иш ИПКнинг 39-моддасига асосан тегишли иқтисодий судга ўтказилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Иқтисодий судлар назарда тутишлари лозимки, агар ҳакамлик судида юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиал ёки ваколатхонага нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида низо кўриб чиқилган бўлиб, бундай ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги иқтисодий судга ариза берилганда, ИПКнинг 25-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда бундай аризани қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади. Агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ тугатилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судларга тушунтирилсинки, ИПКнинг 311-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда эса, бундай иш материаллари тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ўтказилади. Агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Иқтисодий судлар ИПК 230 «Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби», 231 «Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни рад этиш асослари», 232 «Иқтисодий суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги иш бўйича ажрими» — моддаларини амалиётда қўллашда мазкур қарорнинг 2–4, 7–11, 15 ва 16-бандларида берилган тушунтиришларга асосланиши лозим.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 25 февралдаги 292-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий судларга тушунтирилсинки, ҳакамлик судида кўриб чиқилаётган даъвони таъминлаш ҳақидаги ариза ҳакамлик муҳокамаси тарафи томонидан ҳакамлик суди жойлашган ердаги ёки қарздор давлат рўйхатидан ўтган жойдаги ёхуд агар қарздор давлат рўйхатидан ўтган жой номаълум бўлса қарздорнинг мол-мулки турган жойдаги иқтисодий судга берилади ва ИПКнинг 93–100-моддаларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳакамлик суди томонидан даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қабул қилинган тақдирда, даъвони таъминлаш чоралари ҳакамлик муҳокамаси тарафининг аризасига биноан иқтисодий суди томонидан ИПК 99-моддасининг бешинчи қисми ва Қонун 32-моддасининг олтинчи қисмига асосан суд мажлиси ўтказилмасдан бекор қилинади.