Ҳужжат 29.12.2012 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2004 йил 24 июндаги 106/4-сон «Диссертация ва авторефератларни расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1386, 2004 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 328-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.