Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

 LexUZ шарҳи
Битим бўйича ишлар бажарилишини ташкил этиш, шу жумладан ушбу Қонун 21-моддасининг қоидаларига мувофиқ ҳисоб-китоб юритиш ва ҳисобот беришни инвесторнинг топшириғига биноан оператор амалга оширади. Фаолият соҳаси кўрсатиб ўтилган ишларни ташкил этиш билан чекланадиган бундай оператор сифатида инвестор томонидан ана шу мақсадларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этиладиган филиаллар ёки юридик шахслар ёхуд ана шу мақсадлар учун инвестор томонидан жалб этиладиган юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган чет эллик юридик шахслар иштирок этишлари мумкин. Бунда инвестор операторнинг ҳаракатлари учун худди ўз ҳаракатлари сингари давлат олдида мулкий жавобгар бўлади.
Инвесторларга фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларида фойдали қазилма конларини аниқлаш ва қидиришга сарфланган йўл қўйиладиган даражадаги харажатларни қоплаш инвестор томонидан унга фойдаланиш учун ажратилган ер қаъри участкасида қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) маҳсулотнинг бир қисми (бундан буён матнда компенсация маҳсулоти деб юритилади) ҳисобидан, келишилган жадвал бўйича, тижорат мақсадида қазиб олиш бошланган кун тўғри келадиган календарь йилидан бошлаб, тижорат мақсадидаги қазиб олиш бошлангунга қадар қилинган харажатлар тўла қопланганидан кейин эса бу харажатлар қилинган календарь йилида амалга оширилади. Бу ҳолда битимда фойдали қазилмаларни тижорат мақсадида қазиб олиш бошлангандан кейинги давр учун ўрни қопланадиган, йўл қўйиладиган харажатларнинг энг юқори миқдори белгилаб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонун 5-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ инвесторларга фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларида йўл қўйиладиган даражадаги харажатларнинг ўрнини қоплаш тижорат мақсадида кавлаб олиш бошланган кун тўғри келадиган календарь йилдан бошлаб компенсация маҳсулоти ҳисобидан амалга оширилади. Инвесторнинг жорий календарь йилда ўрни қопланмаган йўл қўйиладиган даражадаги харажатлари битим амал қилишининг бутун муддати давомида кейинги календарь йилларда қопланади. Бундай ҳолларда битимда ўрни қопланадиган йўл қўйиладиган даражадаги харажатларнинг энг юқори миқдори белгилаб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи мазкур мол-мулкнинг қиймати тўла қопланган кундан эътиборан ёки битим бекор қилинган кундан ёхуд тарафлар томонидан келишилган бошқа кундан эътиборан битимда назарда тутилган шартлар ва тартибда инвестордан давлат ихтиёрига ўтади. Шу билан бирга битимнинг амал қилиш муддати давомида битим бўйича ишларни бажариш учун инвесторга бундай мол-мулкдан текинга фойдаланиш мутлақ ҳуқуқи берилади ҳамда инвестор фойдаланишида турган мол-мулкни сақлашга доир чиқимлар ва унинг тасодифан нобуд бўлиш ёки тасодифан бузилиш эҳтимоли хавфи инвесторнинг зиммасида бўлади.
Инвестор битимда назарда тутилган махфийлик шартларига риоя этган ҳолда, ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган ахборот, маълумотлар ва намуналардан битим бўйича ишларни бажариш мақсадида текин фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ахборот, маълумотлар ва намуналардан фойдаланиш тартиби, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ битимда белгилаб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инвестор битимнинг амал қилиш муддати ичида, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ишлар турларини истисно этганда, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи