Ўтган йиллар мобайнида қабул қилинган қонунлар, хусусан, «Судлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, ҳокимият тармоқларининг бўлиниши конституциявий принципини амалга ошириш, суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, уни ўтмишдаги қатағон ва жазолаш қуролидан қонун ҳимоясида турадиган чинакам мустақил институтга айлантириш борасида миқёси ва кўламига кўра улкан ишлар олиб борилмоқда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Конституциявий суд ва судлар судьяларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнат ҳақи разрядлари 1 — 4-иловаларга* мувофиқ;
* 1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Конституциявий суд ва судлар судьялари ҳамда мазкур судлардаги даражали унвонга эга бўлган ходимларининг алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошларига ойлик устама ҳақ миқдори 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 5-илова рус тилидаги матнда берилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 980-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 октябрдаги 312-сонли «Судьяларга имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш ҳамда судьяларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиблари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 декабрдаги 346-сонли «Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 октябрдаги ПФ-5209-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й)