Ҳужжат кучини йўқотган " " 21.02.2020
|
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги 235-сонли қарори асосида киритилган ўзгартиришлар билан)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Суд амалиётида айрим масалалар вужудга келаётганлиги муносабати билан ҳамда иқтисодий судлар томонидан ишларни кўришда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси умумий қисмини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
1. Иқтисодий судларнинг эътибори Ўзбекистон Республикасида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатлигига қаратилсин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
1.1. Юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқароларнинг ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларнинг (бундан буён матнда солиқ тўловчилар деб юритилади) солиқ мажбуриятларини бажармаганлиги билан боғлиқ, шу жумладан, солиққа оид ҳуқуқбузарликлари учун уларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллашга оид ишларни кўришда солиқ тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Солиқ кодексида белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, Солиқ кодекси 2-моддасининг учинчи қисми ва «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 16-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ Солиқ кодексида белгиланган қоидалар қўлланилади.
(1.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
1.2. Солиқ кодексининг 11-моддасига мувофиқ солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин қилинади. Бунда иқтисодий судлар шуни эътиборга олишлари керакки, ушбу қоида биринчидан, қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар фақат солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида мавжуд бўлганда, иккинчидан, қонун ҳужжатларининг ўзаро нисбати «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддаси белгиланган қоидалар асосида бартараф этиб бўлмаганда қўлланилади.
(1.2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 2-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ солиқ ва бошқа маъмурий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатлари қўлланилмайди, Солиқ кодекси ва солиқ тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Агар ваколатли органнинг даъводан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, иқтисодий суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 157-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ даъводан воз кечишни қабул қилмайди ва ишни мазмунан кўриб чиқади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
5. Иқтисодий судлар инобатга олишлари лозимки, Солиқ кодекси 3-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ солиқ солиш солиқ мажбуриятлари юзага келган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Солиқ кодекси 3-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан қўлланилади.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни бекор қилиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини камайтириш, солиқ тўловчиларнинг мажбуриятларини бекор қилишни ёки уларнинг аҳволини бошқача тарзда енгиллаштиришни назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга бўлиши мумкин, агар бу солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса, Солиқ кодекси 3-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Солиқ кодекси 3-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни бекор қиладиган ёки енгиллаштирадиган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга. Шу муносабат билан иқтисодий судлар солиқ тўловчиларга ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш билан боғлиқ ишларни кўришда ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтда амалда бўлган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан ишни кўриш пайтида амалда бўлган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ўзаро солиштириб, жавобгарликни бекор қиладиган ёки енгиллаштирадиган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашлари лозим.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Солиқ кодексида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амал қилади. Солиқ кодексининг 30-моддасида белгиланганидек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар Солиқ кодекси, бошқа қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан берилиши мумкин. Мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи бўйича имтиёзларни бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилиши мумкин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
7. Солиқ кодексининг 38-моддасига мувофиқ давлат солиқ хизмати органи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаши ёки уларнинг ҳисобланган суммасини қайта кўриб чиқиши мумкин. Солиқ тўловчи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олишни ёки қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Солиқ кодекси 110-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисига мувофиқ солиқ мажбуриятлари бўйича даъво муддатларининг тугаганлиги солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликдаги айбини ва уни жавобгарликка тортишни истисно қиладиган ҳолат деб эътироф этилади. Шу муносабат билан солиқ тўловчининг солиққа оид ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги давлат солиқ хизмати органининг талаби бўйича даъво муддати ҳуқуқбузарлик содир этилган солиқ даври тугаганидан кейин беш йилни ташкил этади.
8. Солиқ қарзини солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар инобатга олишлари лозимки, Солиқ кодекси 54-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларига мувофиқ инсофли солиқ тўловчиларга солиқ таътилларини бериш шунингдек, солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан бир ойдан йигирма тўрт ойгача муддатга берилиши мумкин. Бунда солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш солиқ қарзининг жамига ёки унинг бир қисмига нисбатан амалга оширилиши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
9. Иқтисодий судларга тушунтириш лозимки, Солиқ кодексининг 56 — 58-моддаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича низо бўлмаганда ушбу суммаларни қайтариш ёки келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиш ваколатли орган томонидан мустақил амалга оширилади. Агар ваколатли орган ва солиқ тўловчи ўртасида ушбу масала юзасидан низо келиб чиқса, солиқ тўловчи ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиш ёхуд ундиришни сўраб иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(9.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(9.2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
10. Солиқ кодекси 69-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари, божхона органлари ҳамда зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш вазифаси юклатилган бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлари бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар ҳисобини юритиши керак. Шу муносабат билан солиқ тўловчилар томонидан ортиқча тўланган ёки асоссиз ундирилган пул маблағларини (солиқлар, мажбурий тўловлар, жарималар, пенялар) ваколатли органлардан ундириш тўғрисида даъволар берилганда иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, унинг ҳузуридаги бюджетдан ташқари жамғармалар ва (ёки) уларнинг ҳудудий органларини ҳамда бошқа ваколатли ташкилотларни ИПКнинг 48-моддасига мувофиқ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жавобгар тарафидан ишда иштирок этишга жалб қилиши керак.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ—3619-сонли Фармонининг 3-бандига мувофиқ давлат органларининг ноқонуний қарорлари ёки шу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни суд қарори асосида тўла ҳажмда бевосита ана шу давлат органлари томонидан, биринчи навбатда, уларнинг бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобига қопланиши лозим.
12. Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар давлат солиқ хизмати органи низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этганлигига эътибор қаратишлари лозим. Қайд этилган тартибга риоя этилмаган ҳолда берилган даъво аризаси ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига мувофиқ қайтарилиши, ушбу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилиши лозим.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
12.1. Солиқ кодекси 60-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига ёки унинг вакилига бу талабномани солиқ тўловчи олганлигини ва талабнома олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим. Солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома унга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилиши мумкин. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилган тақдирда, у буюртма хат почта жўнатмаси топширилганлиги тўғрисидаги билдириш бланкасида кўрсатилган санада олинган деб ҳисобланади.
(12.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
13. Солиқ кодекси 62-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларига қуйидагилар киради:
Давлат солиқ хизмати органининг солиқ қарзини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан сўзсиз ундириш чораларини кўрмасдан, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш ҳақида берилган даъво аризаси ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига мувофиқ қайтарилади, ушбу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПК 107-моддасининг 4-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилади, солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари бўлмаган ёки солиқ тўловчи солиқ қарзини тўлаш учун ўзининг банк ҳисобварағига тўлов топшириқномасини қўйган ҳоллар бундан мустасно.
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Агар қарздорлик суммаси белгиланган миқдордан кам бўлса, даъво аризасини қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос равишда рад этилади, ушбу ҳолат ариза иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ тугатилади.
(13.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
14. Солиқ кодекси 63-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан солиқ қарзини сўзсиз ундириш, агар Солиқ кодекси 62-моддасининг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка давлат солиқ хизмати органининг солиқ қарзи суммасини тегишли бюджетга ёки давлат мақсадли жамғармасига ўтказиш тўғрисидаги инкассо топшириқномасини тақдим этиш орқали амалга оширилади.
Солиқ кодексининг 63-моддаси давлат солиқ хизмати органи томонидан солиқ тўловчининг солиқ қарзини сўзсиз ундириш тартибини белгилайди. Шу муносабат билан иқтисодий судлар эътиборга олишлари керакки, солиқ қарзини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан ундириш ҳақидаги даъво аризалари (аризалар) иқтисодий судларга тааллуқли эмас, Солиқ кодекси 70-моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16 — 16.2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
17. Иқтисодий судлар ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини иш юритиш учун қабул қилишда Солиқ кодекси 65-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ даъво аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинганлигини текшириши шарт:
ИПК 149-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди ҳамда Солиқ кодексининг 59 ва 60-моддалари талабидан келиб чиқиб, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилиниши керак.
Давлат солиқ хизмати органининг ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасига қайд этилган ҳужжатлар илова қилинмаганлиги ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ даъво аризасини қайтариш учун асос бўлади»;
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
18. Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги низоларни ҳал этишда иқтисодий судлар Солиқ кодексининг 120-моддасига кўра солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларининг бузилиши ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,033 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлишини, аммо пеня миқдори тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз суммасидан ошиб кетиши мумкин эмаслигини эътиборга олишлари керак.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Иқтисодий судлар Солиқ кодексининг 120-моддасига мувофиқ ҳисобланган пенядан солиқ тўловчини озод этишга ёки пеня миқдорини камайтиришга ҳақли эмас, пеня миқдори тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз суммасидан ошиб кетган ҳоллар бундан мустасно.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
20. Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш, солиқ тўловчига молиявий санкцияни қўллаш, унинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, инкассо топшириқномасини ижро этилиши мумкин эмас деб топиш ҳақидаги ишларни кўришда исботлаш мажбурияти ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мос ҳолда ваколатли орган зиммасига юклатилади.
ИПК 73-моддаси тўртинчи қисмининг мазмунига кўра, солиқ тўловчининг раҳбари ёки ходимига нисбатан жиноят иши бўйича ҳукм муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Бунда ваколатли орган текшириш тартиби ва қоидалари бузилмаган ҳолда ўтказилганлигини ҳамда солиқ тўловчининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлигини исботлашдан озод этилади, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасида назарда тутилган реабилитация асосларига мувофиқ чиқарилган ҳукм бундан мустасно.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
20.1. ИПК 66-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра ва Солиқ кодекси 67-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ қонун ҳужжатларининг талабларини бузган ҳолда олинган далиллар (солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳужжатлар ёки бошқа ахборот) солиқ тўловчини солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликка тортишга асос бўла олмайди.
(20.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
22. Ваколатли органнинг даъво аризаси (аризаси)га белгиланган тартибда ва миқдорда почта харажатлари қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига мувофиқ даъво аризаси (ариза) ва унга илова қилинган ҳужжатлар суд ажрими билан қайтарилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
23. Солиқ кодекси 70-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, камерал назорат солиқ тўловчи томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботини, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органидаги мавжуд бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида амалга ошириладиган назоратдир, ушбу Кодекс 71-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи натижаларидан фақат тақдим этилаётган солиқ ҳисоботи тўғрилигини таҳлил этиш учун, шунингдек солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини юритиш учун фойдаланилади. Камерал назорат ёки хронометраж натижаси солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарори таҳририда)
24. Солиқ кодекси 108-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳеч ким солиққа оид содир этилган айнан битта ҳуқуқбузарлик учун такроран жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
25. Солиқ кодекси 108-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркор томонидан содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкциялар юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда қўлланилади.
25.1. Судларга тушунтирилсинки, солиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида жарима тайинланиб, сўнгра Солиқ кодекси 108-моддасининг саккизинчи қисмига асосан жарима тарзидаги молиявий санкциялар унча оғир бўлмаган молиявий санкцияни оғирроқ жарима билан қамраб олиш ёхуд тайинланган жарималарни тўлиқ ёки қисман қўшиш орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича қўлланилади.
25.3. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, солиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, агар бошқа ҳуқуқбузарликлар билан бир қаторда Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳам мавжуд бўлса ва ушбу ҳуқуқбузарлик учун белгиланган молиявий жарима миқдори содир этилган бошқа ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган молиявий жарима миқдоридан оғирроқ бўлса, жариманинг узил-кесил миқдори тўлиқ ёки қисман қўшиш йўли билан аниқланади.
Бунда жариманинг узил-кесил миқдори Солиқ кодекси 119-моддасининг тегишли қисмида назарда тутилган энг юқори миқдоридан ошиб кетиши мумкин эмас, қисман қўшишда эса жариманинг узил-кесил миқдори Солиқ кодекси 119-моддасининг тегишли қисмида назарда тутилган энг кам миқдордан кам бўлмаслиги керак.
25.4. Судларга тушунтирилсинки, агар солиқ тўловчи биринчи иш бўйича қарор чиқарилгунига қадар солиққа оид яна бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги иш бўйича қарор чиқарилганидан сўнг аниқланса, Солиқ кодекси 108-моддасининг саккизинчи қисмида назарда тутилган қоидалар бўйича жарима қўлланилади. Бу ҳолда, суд томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича тайинланган жарима миқдорида биринчи қарор бўйича тўланган жариманинг суммаси ҳисобга олинади ва бу ҳақда ҳал қилув қарорида кўрсатилади.
(25.1 — 25.4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 30 сентябрдаги 286-сонли қарорига асосан киритилган)
26. Солиқ кодекси 109-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ шахс солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун қуйидаги ҳолатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда жавобгарликка тортилиши мумкин эмас:
Солиқ кодексининг 110-моддасида белгиланган ҳолатлар солиқ тўловчининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликдаги айбини ва уни жавобгарликка тортишни истисно қиладиган ҳолатлар ҳисобланади ҳамда бундай ҳолатлардан лоақал биттаси бўлганда солиқ тўловчи жавобгарликка тортилмайди.
27. Солиқ кодекси 96-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга қуйидаги ҳолларда мурожаат қилишга ҳақли:
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 25 февралдаги 292-сонли қарори таҳририда)
28. Солиқ кодекси 101-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари томонидан солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ текшируви далолатномаси тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарорига асосан чиқарилган)
28.1. Солиқ текшируви ўтказилганда солиқ текшируви далолатномаси тузилмаган ҳолларда текшириш ўтказилмаган ва солиққа оид ҳуқуқбузарлик аниқланмаган деб ҳисобланади. Шунинг учун давлат солиқ хизмати органининг солиқ тўловчини солиқ текшируви натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори солиқ текшируви далолатномасига асосланмаган бўлса, бу ҳолат молиявий санкция қўллашни рад этиш учун асос бўлади. Солиқ кодексининг 113, 118, 120-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар ҳамда қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно.
(28.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
28.2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли Фармонининг 2-бандида тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга икки йил муддатга мораторий эълон қилиниб, жиноят иши доирасида ва юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган текширишлар бундан мустасно эканлиги белгиланган.
(28.2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарорига асосан чиқарилган)
31. Солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органи қарорининг нусхаси олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қарорда кўрсатилган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммасини тўламаса ёхуд қарорнинг нусхасини олгач солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммасини тўлашни рад этиш тўғрисида ёзма билдириш тақдим этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи Солиқ кодексининг 62—65-моддаларига мувофиқ солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеняни мажбурий равишда ундириш чораларини кўради.
32. Солиқ кодекси 104-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органи қарорининг нусхаси олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қарорда кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этса ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммасини тўласа давлат солиқ хизмати органи қарорининг солиқ тўловчига нисбатан қўлланиладиган жарима қисми бекор қилинган ҳисобланади. Мазкур норма Солиқ кодексининг 114, 119-моддаларида кўрсатилган ҳолларга татбиқ этилмайди.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда)
33. Солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органи қарорининг нусхаси олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисидаги ёки уни рад этганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этмаган ёхуд рад этганлиги тўғрисида ёзма билдириш тақдим этган тақдирда, шунингдек Солиқ кодекси 104-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ берилган муддат ичида жарима тўланмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига нисбатан жарима қўллаш тўғрисида ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарорига асосан чиқарилган)
35. Солиқ кодекси 112-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ тўловчиларга молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня ҳисоблаш, шунингдек солиқ тўловчи содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган ҳоллар бундан мустасно.
Агар давлат солиқ хизмати органи томонидан Солиқ кодекси 54-моддасининг учинчи қисмига асосан, молиявий жаримани бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган бўлса, солиқ тўловчи бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган муддатга риоя қилмаган тақдирда, солиқ инспекцияси молиявий жаримани суд тартибида қўллаш ҳақида ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 17 июндаги 299-сонли қарори таҳририда)
35.1. Солиқ кодекси 112-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ қўлланиладиган молиявий санкция ҳуқуқбузарликнинг оқибатларига номутаносиб бўлган, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, шунингдек ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олиб, суд Солиқ кодексининг 17-бобида назарда тутилган молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ, бироқ белгиланган санкция энг кам миқдорининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, сабаблар ва асосларни албатта кўрсатган ҳолда молиявий санкция қўллашга ҳақли.
Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларнинг рўйхати тугал бўлмаганлиги боис, суд солиқ тўловчи томонидан солиқларни мунтазам равишда тўлаб келинганлигини, солиққа оид ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этилганлигини, унинг молиявий аҳволи оғирлигини, молиявий санкциянинг қўлланилиши оқибатида иқтисодий ночор (банкротлик) ҳолатига тушиши мумкинлигини ва солиқ тўловчини ижобий тавсифловчи бошқа ҳолатларни енгиллаштирувчи деб ҳисоблаши мумкин.
Судларга тушунтирилсинки, агар солиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган бўлиб ва молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ қўллаш учун асослар мавжуд бўлса, Солиқ кодекси 112-моддасининг тўртинчи қисмидаги қоида ҳар бир модда ёки модданинг ҳар бир қисми ёхуд уларнинг айримлари бўйича алоҳида қўлланилиши мумкин. Бунда жариманинг узил-кесил миқдори тўлиқ қўшиш йўли билан аниқланиб, ва у давлат солиқ хизмати органи томонидан аризада қўлланилиши сўралаётган жариманинг энг юқори миқдоридан ошмаслиги лозим.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик назарда тутилган Солиқ кодексининг тегишли моддаси, ҳуқуқбузарликнинг ҳар бири бўйича Солиқ кодекси 112-моддасининг тўртинчи қисми алоҳида қўлланилганлиги ва ушбу банднинг тўртинчи хатбошида белгиланган қоида бўйича аниқланган молиявий санкциянинг узил-кесил миқдори кўрсатилади.
(35.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 30 сентябрдаги 286-сонли қарорига асосан киритилган)
35.2. Судларга тушунтирилсинки, Солиқ кодекси 108-моддасининг саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари, 112-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган қоидалар фақатгина Солиқ кодексининг 17-бобида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва молиявий санкцияларга қўлланилади.
Судлар Солиқ кодекси 108-моддасининг тўққизинчи қисми ва 112-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган қоидалар фақат судлар томонидан қўлланишини инобатга олишлари лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли Қарорининг 3-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сонли қарорининг 4-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги қарори билан тасдиқланган «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 49-банди, Солиқ кодекси 53-моддасининг олтинчи қисмида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий санкцияларни қўллаш билан боғлиқ ишларни кўришда ушбу қоидалар татбиқ этилмайди.
(35.2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
37. Солиқ кодекси 53-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ банклар солиқ тўловчининг солиқни ва (ёки) бошқа мажбурий тўловни ўтказишга доир тўлов топшириқномаларини, шунингдек тегишли ваколатли органнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаларини «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномада (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 15 мартда 2342-сон билан рўйхатга олинган), «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 3 июнда 2465-сон билан рўйхатга олинган) ҳамда «Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисида»ги Йўриқномада (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 1 февралда 2320-сон билан рўйхатга олинган) белгиланган навбатда бажаришлари шарт.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда)
37.1. Иқтисодий судларнинг эътибори Солиқ кодекси 63-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ солиқ қарзи суммасини ундириш солиқ тўловчининг барча банк ҳисобварақларида турган пул маблағларидан амалга оширилиши, қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратиш мумкин бўлмаган ҳисобварақлар бундан мустаснолигига қаратилсин.
(37.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
37.2. Солиқ кодекси 53-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномаси, тегишли ваколатли органнинг уларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўтказилмаган суммасини 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади.
37.3. Давлат солиқ хизмати органининг молиявий санкция қўллаш ҳақидаги аризаси банк филиалига нисбатан тақдим этилган бўлса, банкни жавобгар сифатида ишда иштирок этишга жалб қилиш масаласи хўжалик суди томонидан ИПКнинг 45-моддасига мувофиқ ҳал этилади. Давлат солиқ хизмати органининг аризаси қаноатлантирилганда молиявий санкция банк филиалига эмас, балки банкнинг ўзига қўлланилади.
(37.3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
38. Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, — кирим қилинмаган товар қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ эса товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) — товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 25 февралдаги 292-сонли қарори таҳририда)
Қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш ёки жиноят иши доирасида кирим қилинмаган товарлар давлат даромадига ўтказилган тақдирда, Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган молиявий санкция қўлланилмайди.
Агар суднинг ҳукми, ажрими, қарори ёки ҳал қилув қарори ёхуд давлат органининг (мансабдор шахснинг) қарорига асосан кирим қилинмаган товарлар йўқ қилинган бўлса, Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган санкция қўлланилиши лозим.
(38-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Шу сабабли, судлар Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига асосан молиявий санкция қўллашда ушбу иш маъмурий ёки жиноий иш билан боғлиқлигини аниқлашлари ҳамда суд ҳужжатларида баён этилган ҳолатларга асосланишлари лозим.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 30 сентябрдаги 286-сонли қарорига асосан иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
(38.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарорига асосан иккинчи хатбошиси билан тўлдирилган)
38.2. Солиқ кодекси 114-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб қуйидагилар эътироф этилади:
(38.2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 30 сентябрдаги 286-сонли қарори таҳририда)
(38.2-банднинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ—1504-сонли Фармони 3-бандининг бешинчи хатбошисига мувофиқ барча чакана савдо корхоналари, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг тушган нақд пул маблағларини ҳар куни банк муассасаларига топширмаслиги ҳам тушумни яшириш деб баҳоланади.
38.3. Солиқ кодекси 114-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумнинг яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш амалга оширилади.
(38.3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
40. Фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан (ўрнатмасдан) савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган миқдорда, техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик ёки фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик, шунингдек пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлик Солиқ кодекси 119-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
40.1. Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида содир этилганда ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган миқдорда, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида содир этилганда эса ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган миқдорда жарима солинади.
(40.1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарори таҳририда)
40.2. Агар солиқ тўловчининг бир неча савдо шохобчалари мавжуд бўлса ва бир солиқ текшируви жараёнида уларнинг ҳар бирида Солиқ кодексининг 119-моддасида назарда тутилган бир хилдаги ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги аниқланган тақдирда, солиқ тўловчига бир марта молиявий санкция қўлланилади.
40.3. Ушбу тоифадаги низоларни ҳал этишда иқтисодий судлар фискал хотирали назорат-касса машиналарининг ва ёзиб бериладиган бир марталик квитанцияларнинг давлат солиқ хизмати органидан рўйхатдан ўтказилганлигига эътибор қаратишлари лозим. Тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилмаган назорат-касса машиналари ва квитанциялардан фойдаланганлик солиқ тўловчига Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жарима қўллаш учун асос бўлади.
(40.3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
40.4. Сертификатлаш бўйича аккредитация қилинган органлар томонидан мажбурий тартибда сертификатланмаган ва мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик сифатида қаралади ҳамда ушбу ҳолат Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жарима қўллаш учун асос бўлади.
(40.4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарорига асосан киритилган)
(40.5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарорига асосан киритилган)
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
(42-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Солиқ кодекси 51-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ қайта ташкил этилган юридик шахснинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятини бажариш, қайта ташкил этиш тугаллангунига қадар ҳуқуқий ворисга (ҳуқуқий ворисларга) қайта ташкил этилаётган юридик шахс солиқ мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги фактлари ва (ёки) ҳолатлари маълум бўлганлиги ёхуд маълум бўлмаганлигидан қатъи назар, унинг ҳуқуқий вориси (ҳуқуқий ворислари) зиммасига юклатилади.
(42.1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
42.2. Суд буйруғи берилганидан кейин давлат солиқ хизмати органи томонидан айни бир предмет ва айни бир асослар бўйича даъво тақдим этилса, даъво аризасини қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан рад этилади, агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритиш ИПК 110-моддасининг 2-бандига асосан тугатилади.
(42.2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
43. Молиявий санкцияни қўллашда иқтисодий судлар Солиқ кодексининг 111-моддасида белгиланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларнинг тугал эмаслигини, оғирлаштирувчи ҳолат эса тугал ҳисобланишини инобатга олишлари лозим.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банднинг икккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 30 сентябрдаги 286-сонли қарорига асосан чиқарилган)