Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.10.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 25 октябрдаги 19-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Фуқаролик ишларини биринчи инстанцияда кўришда ажримлар чиқарилиши масалаларини тартибга солишга доир қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиётида масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
2. Тушунтирилсинки, биринчи инстанция суди ажримлари, ишни апелляция, кассация тартибида кўриш натижаси бўйича чиқариладиган ажримлардан фарқли равишда, ишни мазмунан ҳал қилмайдиган суд акти ҳисобланади (ФПК 237-моддаси биринчи қисми).
3. Фуқаролик процессуал кодекси 237-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, биринчи инстанция суди мураккаб бўлмаган масалаларни ҳал қилиш бўйича алоҳида хона (маслаҳатхона)га кирмаган ҳолда ажрим чиқариши мумкин. Бундай ажримлар, жумладан, учинчи шахслар, вакиллар, давлат бошқарув органларини ишда иштирок этишга жалб қилиш ёки ишга кириши, прокурорнинг ишда иштироки, гувоҳларни чақириш, бошқа далилларни чақириб олиш ёки ишга қўшиш, ишни кўришни кейинга қолдириш ёки давом эттириш, қарши даъвони қабул қилиш, далилларни текшириш тартибини белгилаш, далилларни жойида кўздан кечириш, ишни мазмунан кўриш тамом бўлганлигини эълон қилиш ва суд музокараларига ўтиш, ишни мазмунан кўришни тиклаш масалалари бўйича чиқарилиши мумкин.
аризани ҳаракатсиз қолдириш (ФПК 154-моддаси), аризани қабул қилишни рад этиш (ФПК 153-моддаси),аризани қабул қилиш ва иш қўзғатиш (ФПК 151-моддаси), даъвони таъминлаш (ФПК 248-моддаси), ишни судда кўришга тайёрлаш (ФПК 160-моддаси), далилларни таъминлаш (ФПК 64-моддаси), суд топшириқлари (ФПК 65-моддаси), ашёвий далилларни сақлаш ва қайтариб бериш (ФПК 83-моддаси), экспертиза тайинлаш (ФПК 84-моддаси), жавобгарни қидириш (ФПК 140-моддаси), ишни судда кўришга тайинлаш (ФПК 161-моддаси), рад қилиш талабини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик (ФПК 29-моддаси), ишни суднинг ёпиқ мажлисида кўриш (ФПК 10-моддаси), ишни сиртдан иш юритиш тартибида кўриш (ФПК 224-моддаси), иш юритишни тўхтатиб туриш ёки тиклаш (ФПК 95, 96-моддалари), жарима солиш (ФПК 122-моддаси), ишга дахлдор бўлмаган тарафни алмаштириш (ФПК 42-моддаси), тарафлар, учинчи шахс ёки қонуний вакилни процессуал ҳуқуқий ворис билан алмаштириш (ФПК 43-моддаси), далиллар қабул қилишни ёки талаб қилишни рад этиш (ФПК 58-моддаси), бир турдаги ишларни бирлаштириш (ФПК 156-моддаси), бир неча талабни ажратиш (ФПК 157-моддаси), ишни судда кўришни тиклаш (ФПК 205-моддаси), ишни бир суддан бошқа судга ўтказиш (ФПК 147-моддаси), ҳал қилув қарорининг ёзувидаги хатолар ва очиқ арифметик хатоларни тузатиш (ФПК 213-моддаси), ҳал қилув қарорини тушунтириш (ФПК 215-моддаси), ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этиш (ФПК 220-моддаси), ҳал қилув қарори ижросини кечиктириш ва уни бўлиб — бўлиб ижро этиш, уни ижро усули ва тартибини ўзгартириш (ФПК 216-моддаси), дарҳол ижро этишга қаратилмаган ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш (ФПК 222-моддаси), сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўриш (ФПК 232-моддаси), аризани кўрмасдан қондириш (ФПК 98-моддаси), иш юритишни тугатиш (ФПК 100, 101-моддалари), суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш (ФПК 2385-моддаси), суд буйруғини бекор қилиш (ФПК 23810-моддаси), процессуал муддатларни узайтириш ва тиклаш (ФПК 130-моддаси).
Алоҳида процессуал ҳужжат кўринишида чиқарилиши шарт бўлган ажримларга, шунингдек ФПК 19-моддасига мувофиқ чиқариладиган хусусий ажримлар киради.
5. Қонунда биринчи инстанция суди ажрими мазмунига нисбатан, унинг кўринишидан келиб чиққан ҳолда, муайян талаблар қўйилган (ФПК 238-моддаси).
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонунда ФПК 65, 84, 98, 101, 153, 180, 194, 23810, 3098, 30913-моддаларида назарда тутилган масалалар бўйича чиқариладиган ажримлар мазмунига нисбатан қўшимча талаблар белгиланган.
Суд мажлиси баённомасига киритиш йўли билан чиқариладиган ажримлар муҳокама этилаётган масаланинг предметини, суд хулосасига олиб келган асослар ва суд қўллаган қонун нормаларини, суднинг ҳал этилаётган масала юзасидан хулосасини ўз ичига олиши лозим (ФПК 238-моддаси 4, 5, 6-бандлари).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг йигирма бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 08-сонли қарорига асосан чиқарилган)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 08-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 08-сонли қарорига асосан чиқарилган)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 08-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган ҳолларда. биринчи инстанция судининг алоҳида процессуал ҳужжат кўринишида чиқарилган ажримлари ҳам тарафларнинг илтимосномасига кўра, шу суд томонидан бекор қилиниши мумкин (ФПК 99-моддаси иккинчи қисми).
9. Биринчи инстанция судлари ажримлар чиқариш чоғида Олий суд Пленумининг муайян тоифадаги фуқаролик ишлари бўйича процессуал қонунчиликни қўллаш тўғрисидаги қарорларида берилган тушунтиришларга ҳам риоя этишлари лозим (масалан, «Фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш ва уларни кўриш муддатлари тўғрисида»ги, «Фуқаролик процессуал қонун ҳужжатлари айрим нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши ҳақида»ги, «Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида»ги, «Фуқаролик ишларини кўришда судлар томонидан далилларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги, «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги ва бошқалар).