Ҳужжат 19.04.2012 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
1-ИЛОВА
НАМУНА | ||
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси бўйича | ||
Амалдаги таҳрир | Таклиф этилаётган таҳрир | Асослантириш |
4. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисида ваколатли орган мансабдор шахси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак: | 4. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисида ваколатли орган мансабдор шахси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак: а) тузилган вақти ва жойи; б) протоколни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми; в) мол-мулк эгаси ва мол-мулк олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, паспортига оид маълумотлар ва шу кабилар), уларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно; г) мол-мулкни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, агар улар бўлса; д) ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг мазмуни; е) мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат; ж) ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати; з) олиб қўйилаётган ҳар бир буюмнинг номи ва миқдори, унинг ўзига хос белгилари (оғирлиги, узунлиги ва бошқалар). Қимматли қоғозларни олиб қўйишда олиб қўйилган қимматли қоғозларнинг умумий миқдори, уларнинг тури ва қимматли қоғозларнинг эмитенти тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади; и) олиб қўйилаётган мол-мулкнинг сақланиши таъминланиши, шу жумладан ҳам буюмларнинг ўзини, ҳам улар вақтинча сақланаётган жойни муҳрлаб қўйиш, агар бу ишлар амалга оширилган бўлса. Ваколатли органнинг мансабдор шахси олиб қўйиш тўғрисидаги протокол тўғри тузилганлиги, шунингдек унда ушбу бандда назарда тутилган барча маълумотлар кўрсатилиши учун жавобгар бўлади. | Қўшимчалар қимматли қоғозларни олиб қўйишда ва кейинчалик уларнинг миқдори, турлари ва эмитент ҳақидаги маълумотлари бўйича низолашиш имконияти бўлмаганда баённомани тўғри тузиш мақсадида киритилади. Қўшимчалар мулкни олиб қўйишни олиб борувчи, ваколатли идораларнинг мансабдор шахсларнинг мулкни олиб қўйиш баённомасини кейинчалик уларни амалга ошириш учун тўғри ва ҳар томонлама тузишлари учун жавобгарликларини ошириш мақсадида киритилмоқда. Шуни қайд қилиб ўтиш лозимки, мулкни олиб қўйиш баённомаларида барча керакли маълумотлар, шу билан бир қаторда олиб қўйилган мулкнинг сифатига доир тавсифлар кўрсатилмаяпти, бу эса ўз навбатида мулкнинг алмашинуви ёки бошқача тарзда ўзгаришига ва шикастланиши учун шароит яратишга сабаб бўлмоқда |
6. Олиб қўйилган мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уни баҳолаш мақсадида ваколатли органнинг мансабдор шахси уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса — бир сутка мобайнида эксперт тайинлайди. | 6. Олиб қўйилган мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уни баҳолаш мақсадида ваколатли органнинг мансабдор шахси уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса — бир сутка мобайнида эксперт ва баҳоловчини тайинлайди. | «Маҳсулотлар ва хизматларни |
24. Диний маданиятга тегишли буюмлар (тарихий, бадиий, илмий қимматга эга бўлган, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) диний ташкилотларга далолатнома бўйича бепул берилади. | 24. Диний маданиятга тегишли буюмлар (тарихий, бадиий, илмий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) кейинчалик далолатнома бўйича диний ташкилотларга текин бериш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага берилади. | Ўзгаришлар кўрсатиб ўтилган предметларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага кейинчалик диний ташкилотларга бериши мақсадида киритилмоқда. |
60. Мол-мулк қийматининг баҳоси (суммаси) қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади. Бунда, агар сотилган мол-мулк қийматидан давлат органларининг махсус ҳисоб рақамларига чегиришлар амалга оширилган бўлса, у ҳолда қийматнинг тегишли суммаси ушбу органлар ҳисобидан тўланади. | 60. Мол-мулк қийматининг баҳоси (суммаси) қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади. | Қоплаш пропорционал олиб борилиши тўғрисидаги норма 59-бандда берилган. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига | ||
Амалдаги таҳрир | Таклиф этилаётган таҳрир | Асослантириш |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон | ||
3. Бош вазир котибияти, ахборот таҳлил департаментлари ва бошқа таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириб боришни таъминлаш, улар ишининг самарадорлигини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига Аппарат Раҳбари лавозими киритилсин. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамаси аппарати Раҳбари мақомига кўра Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Белгилансинки, Бош вазир котибияти, ахборот-таҳлил департаментлари ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича — тегишли равишда Бош вазирга ва унинг ўринбосарларига; ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича — Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунадилар. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари зиммасига: Бош вазир котибияти, ахборот-таҳлил департаментлари ва функционал бўлимлари ишларини мувофиқлаштириб бориш; Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда имзолаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти котибиятига ва Бош вазирга тақдим этиш; Вазирлар Маҳкамаси комплексларида ва аппаратнинг таркибий бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, фармойишлари ва топшириқларининг бажарилиши бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш; Бош вазир ўринбосарлари билан биргаликда тегишли аппаратнинг таркибий бўлинмаларига бош мутахассис ва етакчи мутахассис кадрларни танлаш; аппарат мутахассислари ва ходимларининг иш ва касб малакаси даражасини ошириш, уларни мунтазам равишда аттестациядан ўтказиш масалалари юклансин. | Ўз кучини йўқотмоқда | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ–834-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида»ги қарорининг 1-бандига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати раҳбари лавозими тугатилиб, ўрнига Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси лавозими киритилган. Ушбу Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг 2-банди билан Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ваколатлари белгиланган. |
2-ИЛОВА
НАМУНА | ||
Вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳасига берилган таклиф ва эътирозлари бўйича | ||
Таклиф этилаётган таҳрир | Манфаатдор органларнинг таклиф ва эътирозлари | Кўриб чиқиш натижалари |
33. Эксперт хулосасида қоидабузарлик сабаблари ва уларни содир этишга имкон берган шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишнинг ташкилий-техникавий тавсиялари ҳолатлари кўрсатилиши мумкин. | 1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги. | Қабул қилинмади. |
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат суд эксперти лавозимига тайинлашда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган таклиф ва эътирозларнинг | ||
Таклиф этилаётган таҳрир | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таклиф ва эътирозлари | Кўриб чиқиш натижалари |
Номланиши Давлат суд экспертини лавозимга тайинлашда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида 1. Давлат суд экспертини лавозимга тайинлашда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. | Бутун матн бўйича «лавозимга тайинлашда» деган сўзлар «статус олиш учун» деган сўзлар билан алмаштирилсин. | Қабул қилинмади. «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси иккинчи бандига асосан давлат суд эксперти — давлат суд-экспертиза муассасасининг ўз хизмат вазифаларини бажариш тартибида суд экспертизасини ўтказувчи суд экспертидир. Кўрсатиб ўтилган Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ давлат суд эксперти лавозимини олий маълумотга, алоҳида ҳолларда эса ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган, муайян суд-эксперт ихтисослиги бўйича кейинги тайёргарликдан ўтган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси эгаллаши мумкин. Шунингдек, лойиҳанинг номланиши суд экспертизаси тўғрисидаги Қонуннинг амалга оширилиши бўйича Тадбирлар режаси 1 бўлимининг 1-бандида назарда тутилган. Бундан ташқари, таклиф асослантирилмаган. |
Низом лойиҳаси бўйича | ||
18. (Биринчи хатбоши) Мажлис давомида Комиссия ўзининг кўриб чиқиши учун тақдим этилган материалларни ўрганади, аттестация қилинувчига суд-экспертнинг фаолиятини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, суд экспертизасининг назарий асослари, аниқ эксперт мутахассислиги бўйича саволларга жавоб беришни таклиф қилади, шундан кейин унинг махсус билимлари даражасини баҳолайди. | 18-банд «амалий» сўзидан сўнг «назарий» сўзлари билан тўлдирилсин. | Қисман қабул қилинди. Суд экспертизасининг амалий асослари мавжуд бўлмаганлиги сабабли «назарий асослар» сўзлари «назарий асослар ва амалий масалалар» сўзлари билан алмаштирилган. |
25. Комиссиянинг қарори асосида эксперт муассасасининг кадрлар бўйича бўлинмаси томонидан ходимга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат суд эксперти лавозимига тайинланиши бўйича аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома топширилади. Гувоҳнома Комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади ҳамда гувоҳномани берган эксперт муассасаси муҳри билан тасдиқланади. Гувоҳнома давлат суд экспертининг малакасини тасдиқлаш мақсадида берилади ва фақат эксперт муассасасининг хизмат гувоҳномаси кўрсатилганда ҳақиқий ҳисобланади. | 25-банд. «эксперт муассасасининг кадрлар бўйича бўлинмаси» сўзлари чиқариб ташлансин. Бериш тартиби идоранинг ички ЭККси билан белгиланади. Қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Давлат эксперти мақомига эга бўлган эксперт бошқа эксперт муассасасига ишга ўтаётган тақдирда, ўзининг мақомини эксперт-малака комиссиясида янги иш жойи бўйича тасдиқлайди. Шу билан бирга, илгари берилган гувоҳнома бекор қилинади». | Қабул қилинмади. Ушбу бандда ходимларга давлат суд эксперти лавозимига аттестацияни ўтиши ҳақидаги гувоҳноманинг аниқ ким томонидан берилиши саволи қўйилмаган — кадрлар бўйича бўлинма, Комиссия раиси, эксперт муассаса раҳбари ёки ушбу масала ҳар бир эксперт муассасанинг ички иши бўлганлиги учун экспертлик муассасаси тегишли бўлган вазирлик, агентлик раҳбари. Бунда ходимларга топшириладиган гувоҳномани ким тайёрлаши (бериши) назарда тутилган. Шу билан биргаликда лойиҳага ортиқча ҳавола қилувчи норманинг киритилиши мақсадга мувофиқ эмас. Ходимнинг тайёргарлик ва билим даражаси у ишлаш учун ўтган экспертлик муассасасининг талабларига мос келмаслиги мумкин. Шунингдек, битта экспертлик муассасасининг аниқ ихтисослик бўйича эксперт ишининг хусусияти бошқасининг хусусиятларидан фарқ қилиши мумкин. Шунинг учун бошқа экспертлик муассасасига ўтувчи экспертнинг мажбурий тайёргарлиги тартибини белгилаш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари таклиф асослантирилмаган. |