Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.09.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПФ-5197-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли қарорига мувофиқ ҳамда суғурта фаолиятини янада такомиллаштириш, суғуртачиларнинг капиталлашуви ва молиявий барқарорлигини ошириш, шунингдек суғурта хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг иловага мувофиқ суғурта фаолияти турларига қараб, суғуртачиларнинг устав капитали минимал миқдорларини 2012 — 2014 йиллар мобайнида босқичма-босқич, табақалаштирилган тарзда ошириб бориш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда мазкур қарорнинг 1-банди талабларига жавоб бермайдиган суғуртачиларнинг лицензиялари амал қилишини қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда тўхтатиб қўйиш ва тугатиш чораларини кўрсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сонли қарорининг 1 ва 2-бандлари 2012 йилнинг 1 июлидан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(эквиваленти минг евро) | ||
Суғурта фаолияти турлари | 2012 йил 1 июлдан | 2014 йил 1 июлдан |
Умумий суғурта соҳасида | 1 125,0 | 1 500,0 |
Ҳаётни суғурталаш соҳасида | 1 500,0 | 2 000,0 |
Мажбурий суғурталаш бўйича | 2 250,0 | 3 000,0 |
Фақат қайта суғурталаш бўйича | 5 000,0 | 6 000,0 |