Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2006 йил 8 августдаги 63, КГБ-176-06, 3/2161, 9, 19, 12, 01-02/22-19-сон «Тергов, суриштирув ва суд давомида жиноят ишлари ва материаллари бўйича олиб қўйилаётган ашёвий далиллар ва моддий бойликларни олиб қўйиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш ва йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1616, 2006 йил 23 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 350-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 22 октябрдаги 14-қ/қ, Қ-87, 100, 17, 16, 7, 01-02/22-22, 2010-41-сон қарорига ИЛОВА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси (кейинги ўринларда ЖПК деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги
низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш ва йўқ қилиб ташлаш тартибини белгилайди.
2. Суриштирувчи, терговчи ва суд мазкур Йўриқноманинг 1-бандида кўрсатилган нарса ва ҳужжатларни ЖПК
198 ,
200 ва
201-моддаларига , терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси эса,
329-моддасига мувофиқ уларнинг талабига асосан ёки ушбу нарса ва ҳужжатларнинг эгаси бўлмиш шахслар ташаббуси билан тақдим этилган ҳолда, агарда улар иш учун аҳамиятли бўлса ёки келгусида аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлса, уларни қабул қилиши шарт.
4. ЖПКнинг 206-моддасига мувофиқ, олиб қўйилаётган ёки тақдим қилинаётган нарсалар ишга тааллуқлилиги тўғрисида хулоса чиқаришга асос бўладиган, шунингдек уларни бошқа нарсалардан фарқловчи белгиларини аниқлаш мақсадида ЖПК
135 — 137 ,
139 ва
140-моддаларида белгиланган қоидалар асосида дарҳол кўздан кечирилади.
5. ЖПК 90 — 92 ,
141 ,
163 ,
202-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ нарсаларнинг олиб қўйилганлиги, тақдим этилганлиги тўғрисида терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи баённома тузади, суд эса суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўяди.
Кўп сонли нарсаларни олиб қўйиш ёки тақдим қилишда улар тўғрисидаги барча маълумотларни баённомада акс эттириш имконияти бўлмаса, мажбурий тарзда уларнинг рўйхати тузилиб, баённомага илова қилинади ва унинг ажралмас қисми ҳисобланади. Баённомада ёки унга илова қилинаётган рўйхатда олиб қўйилган, тақдим қилинган ҳужжатларнинг тури ва реквизитлари, нарсаларнинг тури, миқдори, типи, маркаси, модели, калибри, серияси, рақами ва бошқа идентификацион хусусиятлари тўғрисидаги аниқ маълумотлар кўрсатилади. Агар олиб қўйилаётган ёки тақдим қилинаётган нарсалар рўйхатини, уларнинг миқдори кўплиги сабабли, шу жойнинг ўзидаёқ тузиш имконияти бўлмаса, улар ўрамга солиниб муҳрланади ва нарсалари олиб қўйилган ёки қабул қилинган шахс, холислар, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, судья томонидан ёзувлар ва имзолар билан тасдиқланган ёрлиқлар билан таъминланади. Бундай ҳолатларда, олиб қўйилаётган, тақдим этилаётган нарсаларнинг рўйхати терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ёки суд муҳокамаси ўтказилаётган жойда холислар иштирокида тузилади ва бу ҳақда баённомада нарсалар солинган ўрамдаги муҳрлар ва имзолар бутунлиги кўрсатилади. 6. Зарур ҳолларда нарсаларни олиб қўйиш, тақдим қилиш чоғида фотосуратга ёки видеоёзувга туширилади, шунингдек ЖПКнинг 91-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган процессуал ҳаракатлар мажбурий тарзда видеоёзув орқали қайд этилади. Бунда, фотосуратлар, видеоёзув баённомага илова қилинади ва процессуал ҳаракатнинг номланиши, санаси, жойини изоҳловчи ёзувлар билан расмийлаштирилади.
7. Ҳар бир олиб қўйилган, тақдим этилган нарса холисларга ва процессуал ҳаракатининг амалга оширилишида иштирок этаётган шахсларга танишиш ва кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Шундан сўнг, шикастланишига йўл қўймайдиган ва ундаги изларнинг (микроизлар) бутунлигини таъминлайдиган ўрамга жойлаштирилади (фуқаровий даъвони таъминлаш учун ёки гаров тариқасида тақдим этилаётган пул ёки бошқа мол-мулк, катта ҳажмли нарсалар, катта оғирликдаги ёки ҳажмдаги моддалардан ташқари) ва нарсаси олиб қўйилган ёхуд қабул қилинган шахс, холислар, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки судьянинг имзолари ва тасдиқловчи ёзувлари бўлган ёрлиқ билан таъминланади, тегишли орган муҳри билан муҳрланиб, бу ҳақда баённомага тегишли ёзув киритилади. 9. Ишга алоқадор олиб қўйилган, тақдим этилган нарсалар ЖПК 207-моддасида белгиланган тартибда ашёвий далил деб эътироф этилиши ва ишга қўшиб қўйилиши шарт.
11. ЖПК 207-моддасига мувофиқ ашёвий далилни ишда қолдириш ёки уни сақлаш учун топшириш масаласи нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва жиноят ишига қўшиш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчининг қарори, суднинг ажримига асосан ҳал этилиши лозим.
21. Ашёвий далил тариқасида олинган ёки жиноят содир этиш қуроли сифатида фойдаланилган автомашиналар, мотоцикллар ва бошқа транспорт, шу жумладан, сузувчи воситаларни, шунингдек хатланган транспорт воситалари, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида олиб қўйилган транспорт воситаларини алмаштириш ёки эксплуатация қилишга имкон бермаслик учун транспорт воситасининг спидометри (электрон спидометрдан ташқари), двигатели, руль бошқаруви, бошқа қисмлари ва деталлари олдиндан муҳрланган ва пломбаланган ҳолда (агарда улар эгасига, унинг қариндошларига ёки бошқа шахсларга, шунингдек ташкилотларга сақлашга топширилиши мумкин бўлмаса) сақлаш учун ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари (кейинги ўринларда ЙҲХБ деб юритилади), Бош прокуратура, ИИВ ва ДХХнинг хўжалик бошқармаларига (бўлимларига) топширилади ва ушбу бошқарма (бўлим) раҳбарларидан сақлашга қабул қилинганлиги ҳақида тилхат олиниб, ишга қўшиб қўйилади. Тилхатда сақлаш учун қабул қилинган транспорт воситаси бутлиги учун шахсан ким жавобгар эканлиги кўрсатилади. 30. Мазкур Йўриқноманинг 25 — 27-бандларида қайд этиб ўтилган нарсалар ёки бошқа қимматликлар ашёвий далил бўлиб ҳисобланган ҳолларда, улар зарур текширувлар ўтказилгандан сўнг уч кунлик муддатдан кечиктирмасдан, алоҳида муҳрланган ва рўйхати илова қилинган пакетларда жавобгар шахсга сақлаш учун сақлаш хонасига ёки банклар ёки уларнинг филиалларига топширилади. Бундай ҳолларда йўналтирувчи хатда жўнатилаётган қимматликлар ашёвий далил эканлиги ва улар олиб қўйилиши (қабул қилиниши) учун асос бўлган жиноят ишини кўриб чиқаётган ёки ҳукмни ижро этувчи органнинг алоҳида фармойиши берилмагунга қадар сақланиши ҳақида алоҳида кўрсатиб ўтилади.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 27 октябрдаги 28-Қ, 11-671, 138, 55, 28, 01-02/22-41, 2017-59-сонли қарори (рўйхат рақами 2174-1 07.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2017 й., 10/17/2174-1/0229-сон)
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 27 октябрдаги 28-Қ, 11-671, 138, 55, 28, 01-02/22-41, 2017-59-сонли қарори (рўйхат рақами 2174-1 07.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2017 й., 10/17/2174-1/0229-сон)
Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган товарларнинг истеъмолга, фойдаланишга ёки қайта ишлашга яроқсизлиги тўғрисида экспертиза томонидан хулоса чиқарилган тақдирда уни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси давлат ижрочиси, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакиллари ва холис гувоҳлар иштирокида истеъмол қилиш, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқсиз деб топилган мол-мулкни Низомда назарда тутилган барча талаблар бажарилган ҳолда йўқ қилиб ташлайди.
41. Ашёвий далилларни, шу жумладан ўқ отар қурол ва терговга қадар текширув материаллари ёки жиноят ишлари бўйича олиб қўйилган, ашёвий далил бўлиб ҳисобланмаган бошқа нарсаларни қайд этиш учун ҳар бир терговга қадар текширув (олис сафарда бўлган денгиз кемаларининг капитанлари бундан мустасно), суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судларда мазкур Йўриқноманинг 1 ва
2-иловаларида келтирилган шаклларга мувофиқ ҳисобга олиш китоблари юритилиб, улар ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни сақлаш ва ҳисобга олиш учун жавобгар шахсда туради. Ушбу китобларни юритиш қатъий ҳисобдаги ҳужжатларни юритиш қоидалари бўйича амалга оширилади. Китобнинг ҳар бир варағи рақамланади, ип билан тикилади ва муҳрланади ҳамда тегишлича терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов бўлинмалари раҳбари, прокурор, суд раисининг имзоси билан тасдиқланади.
гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган жиноят қуроллари мусодара қилиниши керак ва улар тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулк қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулкнинг қонуний эгалари, мулкдорлари ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари, худди шунингдек меросхўрлари аниқланмаган тақдирда, ушбу мол-мулк давлат даромадига ўтказилади; 54. Ашёвий далил тариқасида мазкур Йўриқноманинг 25 — 27-бандларида қайд этиб ўтилган нарсалар қўшилган жиноят ишини қабул қилиш вақтида суд котиби ишда суриштирув ёки дастлабки тергов органи томонидан ушбу ашёвий далиллар сақлаш учун топширилганлигини тасдиқловчи квитанциянинг мавжудлигини текширади. Ашёвий далилларни ҳисобга олиш китобига улар ҳақида сақланаётган жойи кўрсатилган ҳолда ёзув киритилади.
55. Мазкур Йўриқноманинг 25 — 27-бандларида санаб ўтилган ва ишга суд томонидан ашёвий далиллар сифатида қўшилган нарсалар ашёвий далилларни ҳисобга олиш китобида рўйхатдан ўтказилиши, ўрамга солиниши, муҳрланиши ва бир сутка муддат давомида хизмат кўрсатувчи банкка ёки жавобгар шахсга сақлаш хонасида сақлаш учун топширилиши керак.
(63-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 27 октябрдаги 28-Қ, 11-671, 138, 55, 28, 01-02/22-41, 2017-59-сонли қарори (рўйхат рақами 2174-1 07.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2017 й., 10/17/2174-1/0229-сон)
(63-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 27 октябрдаги 28-Қ, 11-671, 138, 55, 28, 01-02/22-41, 2017-59-сонли қарори (рўйхат рақами 2174-1 07.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2017 й., 10/17/2174-1/0229-сон)
(64-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 27 октябрдаги 28-Қ, 11-671, 138, 55, 28, 01-02/22-41, 2017-59-сонли қарори (рўйхат рақами 2174-1 07.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2017 й., 10/17/2174-1/0229-сон)
71. Олиб қўйилган нарсалар (пуллар) тилхат орқали реабилитация қилинганларга ёки ЖПК 304-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган шахсларга улар мулкий зарарни қоплаш учун пул тўловларини амалга ошириш ҳақидаги қарор ёки ажримни олган кундан бошлаб икки йил давомида қайтариб берилиши мумкин. Зарарни қоплаш ҳисобига тўланган маблағлар ЖПК
304 — 313-моддаларида назарда тутилган тартибда қайтарилади.
74. Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органи ҳисоб рақамига гаров суммаси келиб тушгач, давлат ижрочиси бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 221 -моддасига асосан гаров суммасини олувчи шахсни хабардор қилади. Ижро ҳужжатида гаров суммасини олувчи сифатида кўрсатилган шахс ёки унинг қонуний вакили давлат ижрочисига гаров суммасини қайтариш тўғрисида талаб қўйган куни давлат ижрочиси томонидан унинг аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига (банк картасига) гаров суммаси ўтказиб берилади.
76. Айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси, томонларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини судга юбориш ҳақидаги қарор, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор, жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарор тасдиқланганида, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимоснома билан терговга қадар текширув ҳужжатлари ва жиноят иши судга юборилганида, шунингдек иш бошқа терговга қадар текширув, суриштирув ёки тергов органига юборилганида, прокурор, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органининг раҳбари, суд раиси (суднинг масъул ходими) иш бўйича олиб қўйилган ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни жойлашган жойи кўрсатилган ҳужжатларнинг ишда мавжудлигини текшириши, уларни ашёвий далилларни ҳисобга олиш китобидаги ёзувлар билан солиштириши шарт. Т/р
Сақлашга келиб тушган сана
Терговга қадар текширув материали, жиноят иши рақами, ўзига нисбатан терговга қадар текширув ўтказилаётган шахс, гумон қилинувчи, айбланувчининг Ф.И.О.
Олиб қўйилган,тақдим этилган нарсаларнинг номланиши, алоҳида белгилари, рақамлари
Миқдори, суммаси
Келиб тушган нарсалар қачон, қаерда ким томонидан олиб қўйилган (қабул қилинган)
Сақлаш жойи. Сақлаш учун Масъулнинг лавозими ва фамилияси
Ашёвий далиллар, бошқа нарсалар қаерга ва қандай асосларга кўра юборилган
Ашёвий далиллар, бошқа нарсалар қабул қилиб олган шахснинг лавозими ва фамилияси
Қабул қилиш санаси ва имзо, муассаса штампи
Нарсалари қайтарилган шахснинг Ф.И.О., паспорт ёки идентификация ID карта рақами, сана ва имзо
1.
2.
3.
...
Т/р
Сақлаш учун келиб тушган сана
Ашёвий далиллар, бошқа нарсаларнинг номланиши
Миқдори, суммаси
Терговга қадар текширув материали, жиноят иши рақами, ўзига нисбатан терговга қадар текширув олиб борилаётган шахс, гумонланувчи, айбланувчи, судланувчининг Ф.И.О.
Сақланиши
Суднинг ашёвий далиллар юзасидан қарори
Ижроси
Изоҳ
Масъул шахснинг фамилияси кўрсатилган ҳақиқий сақлаш жойи
Қачон, кимга кўздан кечириш учун берилган ва қачон қайтарилган
Ҳужжатлар ижро қилиш учун кимга юборилган (берилган)
Ашёвий далиллар ижро қилиш учун кимга юборилган (берилган)
Сана кўрсатилган ҳолда ижро этилганлиги тўғрисидаги қайд ёзув
1.
2.
3.
...