Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.05.2018
|
LexUZ шарҳи
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 176-сонли қарори асосида киритилган ўзгартиришлар билан)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленуми маҳсулотлар, товарлар етказиб беришда камомад чиқиши билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда суд амалиётининг бир хилда бўлишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб қарор қилади:
1. Маҳсулотлар, (товарлар) етказиб беришда камомад чиқиши билан боғлиқ низоларни ҳал этишда хўжалик судлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва маҳсулотлар, товарлар етказиб бериш ҳамда уларни қабул қилиш қоидаларини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларини қўллашлари лозим.
7. Ўзбекистон Республикаси темир йўл Уставига мувофиқ юк олувчининг талабига кўра темир йўл юк хатининг «6» устунида юкни бериш тартиби тўғрисида белги қўйилиши шарт. Юк хатида юк транспорт органидан қандай ҳолатда олинганлиги тўғрисида белги бўлмаган холлар билан боғлиқ низоларни ҳал этишда камомад учун жавобгарликни жўнатувчи етказиб берувчига юклашга асос йўқ, чунки камомад юкнинг ташиш пайтида талаб даражасида сақланмаганлиги оқибатида юз бериши мумкин. Олувчи томонидан шикастланмаган тара ичида камомад аниқланган ҳолларгина бундан мустасно бўлиши мумкин.