Ҳужжат 30.12.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2009 йил 30 октябрдаги 1083-I-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2009 йил 4 декабрдаги 693-I-сон қарорига мувофиқ:
2010 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2010 йилги асосий параметрлари 3 — 6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* 7-илова рус тилидаги матнда берилган.
* 8-илова рус тилидаги матнда берилган.
тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича юридик ва жисмоний шахсларга белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 10-иловага* мувофиқ;
* 10-илова рус тилидаги матнда берилган.
юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)га белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 11-иловага* мувофиқ;
республикада ишлаб чиқариладиган ва рўйхат бўйича четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 12-1 ва 12-2-иловаларга* мувофиқ;
* 13-илова рус тилидаги матнда берилган.
* 14-илова рус тилидаги матнда берилган.
* 16-илова рус тилидаги матнда берилган.
* 19-илова рус тилидаги матнда берилган.
* 20-илова рус тилидаги матнда берилган.
* 21-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 22 ва 23-иловаларга* мувофиқ;
24-иловада* белгиланган солиққа тортиш объектларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 1,5 фоиз миқдорда ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;
* 24-илова рус тилидаги матнда берилган.
маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида 25-иловада* келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида;
* 25-илова рус тилидаги матнда берилган.
автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган барча юридик шахслар ушбу фаолият тури бўйича Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ўрнатилган тартибда қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлайдилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 561-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда ўн кун муддатда улгуржи савдо корхоналари томонидан аванс тўловларини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори 4-бандининг;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарори 9-бандининг амал қилиш муддати 2015 йилнинг 1 январига қадар узайтирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 21 майдаги ПҚ-640-сон қарори 6-банди иккинчи хатбошисининг амал қилиши 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб солиқ консультантлари ташкилотлари — кичик корхоналар ва микрофирмаларга татбиқ этилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромад ва харажат ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 26-иловага* мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 27-иловага* мувофиқ;
республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 28-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
17. 2010 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 29-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиктисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли Қарорига мувофиқ 24-банднинг амал қилиши 2013 йилнинг 1 январигача узайтирилган.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарорига мувофиқ 24-банднинг амал қилиши 2015 йилнинг 1 январигача узайтирилган.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли қарорига мувофиқ 24-банднинг амал қилиши 2016 йилнинг 1 январигача узайтирилган.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарорига мувофиқ 24-банднинг амал қилиши 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилган.
28. 2010 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2010 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 31-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларни солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 8 июндаги ПҚ-374-сон қарорининг 2-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув ходимлари сонини янада мақбуллаштириш ҳамда қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 1 майдаги ПҚ-853-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбоши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 5 августдаги ПҚ-1169-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги 78-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбоши.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбоши.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 1 декабрдаги ПҚ-229-сон қарорида:
тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмунда баён қилинсин:
б) 4-банднинг учинчи хатбошига «шунингдек кредиторлик қарзларни тўлашга» сўзлари қўшилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 1 июндаги ПҚ-363-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 18-банднинг учинчи хатбошидаги «харид қилиш» сўзларидан кейин «ва етказиб бериш» сўзлари қўшилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 июлдаги ПҚ-404-сон қарорининг 2-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сон қарорида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва республика автотранспорти паркини янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 14 декабрдаги ПҚ-531-сон қарорининг 3-бандидаги «2010» рақамлари «2014» рақамлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарори билан тасдиқланган «Алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш қоидаларининг 15-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сон қарори билан тасдиқланган Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низомнинг 12-банди учинчи хатбошидаги «устав капитали 500 млн сўмдан ортиқ бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 561-модда)
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шарти билан уй-жой фондини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбошидаги «2014 йил 1 январгача» сўзларидан кейин «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари ва» сўзлари қўшилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 4-банди «к-1» кичик бандининг биринчи хатбошидаги «Ватанимизда ишлаб чиқарилган» сўзларидан кейин «ва импорт қилинган» сўзлари қўшилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда):
а) 4-банднинг биринчи хатбошидаги «2010» рақамлари «2015» рақамлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг биринчи хатбошига «(иш ҳақи учун олинган аванслардан ташқари)» сўзлари қўшилсин.
биринчи хатбошидаги «тақдирда» сўзидан кейин «товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатларнинг ўрни тўлдирилгандан кейин» сўзлари қўшилсин;
иккинчи хатбошидаги «товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатлар ўрнини тўлдиришга ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «тушган барча маблағларнинг» сўзлари чиқариб ташлансин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди бешинчи хатбошидан ва 26-1-бандининг учинчи хатбошидан «устав капитали 500 млн сўмдан ортиқ бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда):
а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги «давлат бюджети» сўзларидан кейин «бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари» сўзлари қўшилсин;
б) Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги низомда:
2-банддаги «давлат бюджети» сўзларидан кейин «бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари» сўзлари қўшилсин;
5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида» 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарорининг 9-бандидаги «2010» рақамлари «2015» рақамлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Гастроль-концерт фаолияти соҳасида солиқ солишни ва аудио-видео кассеталарни тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 29 июндаги 285-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 36-модда) 1-бандида:
тўртинчи хатбошидаги «шунингдек» сўзи «тўлиқ миқдорда «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси минтақавий бўлимларининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 ноябрдаги 380-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 66-модда) билан тасдиқланган қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат юридик шахс шаклида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 22-банд қўшилсин:
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 119-бандида:
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 57-модда):
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «маблағлари» сўзидан кейин «бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари» сўзлари қўшилсин;
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги «маблағлари» сўзидан кейин «бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари» сўзлари қўшилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 83-модда) билан тасдиқланган Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошидаги «бюджетдан ажратмалар» сўзларидан олдин «бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва» сўзлари қўшилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 114-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатишни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
б) 13-банднинг иккинчи хатбошидаги биринчи жумла чиқариб ташлансин;
в) 29-банднинг иккинчи хатбошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;
г) 31-банднинг иккинчи хатбошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-бандидаги «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмасига» сўзлари «шаҳар йўловчи ташиш корхоналарига (автобусларда йўловчи ташиш учун)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 11 февралдаги ПФ-4275-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 9-сон, 84-модда)
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда) билан тасдиқланган Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низом 9-бандининг биринчи хатбошидаги «ўз маблағлари етишмаган тақдирда, етишмаган маблағларни маҳаллий бюджетлардан олиш йўли билан» сўзлари чиқариб ташлансин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда):
а) 3-банднинг иккинчи хатбошига «таъмирлаш» сўзидан кейин «шунингдек кредиторлик қарзларни тўлаш» сўзлари қўшилсин;
Тиббиёт муассасалари гуруҳлари | Моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбалари: | Моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасининг маблағларини сарфлаш йўналишлари | ||||
моддий рағбатлантиришга | моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, муассасани модернизация қилиш ва таъмирлаш, шунингдек кредиторлик қарзларни тўлашга | |||||
I гуруҳ муассасалар | Тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган умумий бюджет маблағларининг 5 фоизигача | ҳомий ва донор ташкилотлардан, шунингдек пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишдан тушаётган маблағлар | бюджет маблағларини тежаш ҳисобига ҳисобот чорагининг охирги иш кунида ҳосил бўлган маблағлар (капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлардан ташқари) | вақтинча фойдаланилмаётган бинолар ва давлатнинг бошқа мулкини чет ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағлар | 25% | 75% |
II гуруҳ муассасалар | 35% | 65% | ||||
III гуруҳ муассасалар | 40% | 60% | ||||
IV гуруҳ муассасалар | 50% | 50% |
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 51-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Фаолият турлари | Сиғими (йўловчи ўрни ва юк кўтариш қуввати, тонна) | Автомототранспорт воситасининг бир бирлиги учун 1 йилга давлат божи суммаси (АҚШ долларида) | |
1) йўловчиларни шаҳарда ташиш | автобуслар | 14 ўрингача | 50,0 |
14 ўриндан ортиқ | 100,0 | ||
микроавтобуслар | 1 та транспорт воситаси учун | 300,0 | |
енгил автомобиллар | 4 ўрингача | 75,0 | |
4 ўриндан ортиқ | 125,0 | ||
2) йўловчиларни шаҳар атрофида ташиш | автобуслар | 19 ўрингача | 75,0 |
19 ўриндан ортиқ | 150,0 | ||
микроавтобуслар | 1 та транспорт воситаси учун | 300,0 | |
енгил автомобиллар | 4 ўрингача | 75,0 | |
4 ўриндан ортиқ | 125,0 | ||
3) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш | автобуслар | 21 ўрингача | 225,0 |
21 ўриндан ортиқ | 600,0 | ||
микроавтобуслар | 1 та транспорт воситаси учун | 700,0 | |
енгил автомобиллар | 1 та транспорт воситаси учун | 200,0 | |
4) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш | автобуслар | 12 ўриндан ортиқ | 1000,0 |
микроавтобуслар | 1 та транспорт воситаси учун | 800,0 | |
енгил автомобиллар | 1 та транспорт воситаси учун | 250,0 | |
5) юкларни автомобиль транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида ташиш | 3,5 тоннагача | 50,0 | |
3,5 тоннадан 10 тоннагача | 100,0 | ||
10 тоннадан 16 тоннагача | 150,0 | ||
16 тоннадан ортиқ | 200,0 | ||
6) юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш | 3,5 тоннагача | 75,0 | |
3,5 тоннадан 10 тоннагача | 150,0 | ||
10 тоннадан 16 тоннагача | 200,0 | ||
16 тоннадан ортиқ | 250,0 | ||
7) юкларни автомобиль транспортида халқаро йўналишлар бўйича ташиш | 1 та транспорт воситаси учун | 300,0 |